Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 02.10.2020 й. 01-02/8-50-сон "Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 04.11.2020 й. 2867-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.11.2020 й.

N 2867-1



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

02.10.2020 й.

N 01-02/8-50


ҚАРОРИ



"Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона

тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 8 февралдаги 01-02/8-3-сон "Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарор (рўйхат рақами 2867, 2017 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 175-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                          М. Азимов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 9 ноябрь, 44-сон, 497-модда