Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2020 й. 692-сон "Олтин давр" халқаро мусиқа ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2020 й.

N 692




"ОЛТИН ДАВР" ХАЛҚАРО МУСИҚА

ЯРМАРКАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармони ижросини таъминлаш, дунё мусиқа санъати соҳасида эришилаётган ютуқлар, янги ижод намуналари, мусиқа ускуналари ва чолғу асбобларини мутахассислар, санъаткорлар, санъатшунослар ва кенг омма эътиборига ҳавола этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг:

2021 йилдан бошлаб республикада ташкил этиладиган халқаро мусиқа анжуманлари ва фестиваллари доирасида "Олтин давр" халқаро мусиқа ярмаркасини (кейинги ўринларда - Ярмарка) ўтказиш;

Ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Олтин давр" халқаро мусиқа ярмаркасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига Ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш доирасида:

ташкилотчи сифатида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда барча ташкилий ва ижодий ишларни мувофиқлаштириб бориш;

Ярмаркада қатнашиш истагини билдирган иштирокчилар, хориждан таклиф этиладиган мутахассислар, санъаткорлар ва санъатшуносларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни Ярмаркага жалб этиш;

Ярмаркани замонавий технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда юқори бадиий савияда ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш вазифалари юклансин.


4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, "Дунё" ахборот агентлигига Ярмаркани тарғиб этишга қаратилган ижтимоий реклама роликларини тайёрлаш, намойиш қилиш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ёритиб бориш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 ноябрь