Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2020 й. 696-сон "Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2020 й.

N 696



ИЛМИЙ ДАРАЖАЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ШАФФОФЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида"ги ҳамда "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони ижросини таъминлаш, олий таълимдан кейинги таълим ва мазкур тизимга рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали олий таълимдан кейинги таълим жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий таълимдан кейинги таълим тизимида 2020 йил учун қабул квоталари бўйича буюртмаларни шакллантириш, ҳужжатларни топшириш ва рўйхатга олиш жараёнлари рақамлаштирилгани ва махсус веб-сайт орқали тажриба тариқасида самарали амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус веб-сайт негизида олий таълимдан кейинги таълим тизимида қабул квоталари бўйича буюртмаларни шакллантириш, ҳужжатларни топшириш ва рўйхатга олиш, фаолият самарадорлиги мониторингини олиб боришни Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимида (кейинги ўринларда - Ягона электрон тизим) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Олий таълимдан кейинги таълим институтлари мавжуд ташкилотлар томонидан Ягона электрон тизим орқали қуйидагилар амалга оширилиши белгилансин:

а) 2021 йил 1 январдан бошлаб:

стажёр-тадқиқотчи, изланувчи, илмий раҳбар ва консультантларга доир маълумотлар банкини шакллантириш, стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режасидаги ишлар бажарилишини қайд этиш;

олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги мониторингини олиб бориш, тегишли ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотларни шакллантириш;

б) 2021 йил 1 мартдан бошлаб:

стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурада ўқиш учун қабул квоталари бўйича буюртманома шакллантириш;

олий таълимдан кейинги таълим институтларида ўқиш учун талабгорларни (кейинги ўринларда - талабгорлар) рўйхатга олиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Ягона электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотларни белгиланган тартибда электрон рақамли имзо билан таъминлаш;

2021 йил 1 мартга қадар Ягона электрон тизимда барча изланувчиларнинг рўйхатга олиниши, олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари, вазирлик ва идоралар ҳамда улардаги Ягона электрон тизимда ишлашга масъул ходимлар тўғрисидаги маълумотларнинг ушбу тизимга тўлиқ киритилишини таъминлаш;

вазирлик, идора, илмий ташкилот ва таълим муассасалари ходимлари учун Ягона электрон тизим орқали ишлаш тартибини тушунтириш бўйича таништирув семинарларини медиа маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда тизимли асосда ўтказиш;

олий таълимдан кейинги таълим тизимида бажариладиган барча жараёнларнинг доимий мониторингини, шунингдек Ягона электрон тизим орқали олиб бориш чораларини кўрсин.


5. Ягона электрон тизимдан фойдаланиш доирасида қуйидагилар масъул ташкилотларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

а) Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

вазирликлар, идоралар, илмий ташкилот ва таълим муассасаларининг Ягона электрон тизимдан самарали фойдаланишларини таъминлаш, шунингдек ундан фойдаланиш бўйича услубий жиҳатдан раҳбарлик қилиш;

вазирликлар, идоралар, илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан ушбу қарорнинг 4-бандида кўрсатилган тадбирларнинг амалга оширилишини доимий мониторингини юритиш;

олий таълимдан кейинги таълим тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда инновацион иш услубларини янада кенг жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу тизимдан фойдаланиш жараёнида келиб тушган таклифларини ҳисобга олган ҳолда Ягона электрон тизимни такомиллаштириб бориш ва модернизация қилиш;

Ягона электрон тизимнинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;

Ягона электрон тизимни техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда ўтказиб борилишни таъминлаш;

б) Киберхавфсизлик маркази - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ягона электрон тизимнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

в) вазирлик ва идоралар:

белгиланган тартибда ва муддатларда олий таълимдан кейинги таълим институтлари фаолиятига доир маълумотларни Ягона электрон тизим орқали электрон муҳитга тўлақонли ўтказиш бўйича тезкор ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга ошириш;

тизимидаги илмий ташкилот ва таълим муассасаларида олий таълимдан кейинги таълим институтлари фаолиятига доир маълумотларни Ягона электрон тизимда электрон шаклга ўтказилишини ва сақланишини таъминлаш;

Ягона электрон тизим орқали олий таълимдан кейинги таълим тизимига доир ҳужжат алмашиш, маълумот ва ҳисоботларни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий амал қилиш;

г) олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари (кейинги ўринларда - илмий ташкилот ва таълим муассасалари):

талабгорлар, стажёр-тадқиқотчилар, изланувчилар, илмий раҳбар ва илмий консультантлар бўйича маълумотларнинг аниқлиги ва тўғрилигини таъминлаш;

олий таълимдан кейинги таълим учун қабул квотаси бўйича таклифларни шакллантириш, талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва қабул ишларини ташкил этиш, изланувчилар, илмий раҳбар ва илмий консультантларга доир маълумотларни электрон кўринишда сақлаш жараёнида Ягона электрон тизимидан фойдаланиш.


6. Қуйидагилар:

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси бўйича буюртманомани шакллантириш схемаси 1-иловага мувофиқ;

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурада ўқиш учун талабгорларни рўйхатга олиш, ўқишга қабул қилиш ва изланувчиларнинг ўқишини ташкил этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Белгилансинки, Ягона электрон тизимнинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, унга техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг йиллик харажатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ягона электрон тизимни жорий этишнинг манзилли жадвалини ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона электрон тизимнинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, унга техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ унинг йиллик сметасида қўшимча ажратилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг вазирлик ва идоралар билан биргаликда Илмий нашрлар бўйича миллий базанинг (кейинги ўринларда - Миллий база) электрон платформасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


11. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда 2021 йил якунига қадар Миллий базага республикада нашр қилинган илмий журналлардаги мақолаларнинг электрон шаклидаги матнлари киритилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар Миллий базага киритиладиган илмий нашрларда иқтибосликни ҳисоблаш усули бўйича асосланган таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4387-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ стажёр-тадқиқотчилик институти (кейинги ўринларда - стажёр-тадқиқотчилик институти) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


14. Белгилансинки:

стажёр-тадқиқотчилик институти олий таълимдан кейинги таълим институтига тайёргарлик босқичи ҳисобланади;

стажёр-тадқиқотчилик институтига ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори асосида олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасаларида ташкил этилган қабул комиссияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов асосида амалга оширилади;

стажёр-тадқиқотчилик институтига ўқишга талабгорларни танлаб олиш суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади;

стажёр-тадқиқотчилик институтида ўқиш бир йилгача давом этади;

стажёр-тадқиқотчилик институтини битирганлар мазкур босқичга қайта қабул қилинмайди.


15. Стажёр-тадқиқотчиларга стипендия ва уларга бириктирилган илмий раҳбарларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши белгилансин:

стажёр-тадқиқотчилик институтига қабул қилинганларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарорига мувофиқ стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади;

таълим муассасасида илмий раҳбарлар томонидан стажёр-тадқиқотчи билан олиб борилган иш умумий ўқув юкламасига киритилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун бир йилда 75 соат ҳажмида ҳар ойда тўланади;

илмий ташкилотда илмий раҳбарлар стажёр-тадқиқотчилар ҳар ойда ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган тартибида ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун бир йилда 75 соат ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан "Фан" соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

17. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 ноябрдаги

696-сон қарорига

1-ИЛОВА



Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура,

докторантурага Ўзбекистон Республикаси давлат

бюджет маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул

квотаси бўйича буюртманомани шакллантириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар


Амалга ошириш механизмлари


Муддатлар



1-босқич

Илмий ташкилот ва таълим муассасалари


1. Ягона электрон базада кейинги йилдаги қабул миқдори бўйича таклифни ишлаб чиқиш учун зарур маълумотларни тўлиқ киритиш.



20 апрель


2. Сўралаётган қабул квотаси юқори турувчи ташкилотга белгиланган тартибда Ягона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда келишиш учун юбориш.

      


1 май








2-босқич

Тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар


      

1. Тегишли илмий ташкилот ва таълим муассасасидан келган таклифларни электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали қабул қилиш.



2 май


2. Таклифларни кўриб чиқиш ва натижаларни электрон имзо билан тасдиқлаш ёки қайта ишлаш учун тегишли илмий ташкилот ёки таълим муассасасига қайтариш.



15 май


3. Инновацион ривожланиш вазирлигига илмий даражали кадрларга бўлган эҳтиёжлар, амалдаги олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги, таълим олаётган стажёр-тадқиқотчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари, шунингдек, битта илмий раҳбар ва битта илмий консультантга бириктириладиган изланувчилар ва стажёр тадқиқотчилар сонидан келиб чиқиб, аттестациядан ўтган йўналишлар бўйича стажёр-тадқиқотчиликка, таянч докторантурага, докторантурага қабул квотасига асосланган таклифлар билан мурожаат қилиш.



1 июнгача








3-босқич

Тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар


Тегишли илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни Ягона электрон тизим орқали Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига юбориш.


10 июнгача










4-босқич

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни бюджет параметрлари асосида кўриб чиқиб Инновацион ривожланиш вазирлигига Ягона электрон тизим орқали юбориш.


1 август










5-босқич

Инновацион ривожланиш вазирлиги, тасарруфида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан қатъий равишда келишган ҳолда


Илмий ташкилот ва таълим муассасалари кесимида аккредитациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларига асосан қабул квотасини тасдиқдаш.


20 августгача



          





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 ноябрдаги

696-сон қарорига

2-ИЛОВА



Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура,

докторантурада ўқиш учун талабгорларни

рўйхатга олиш, ўқишга қабул қилиш ва

изланувчиларнинг ўқишини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар


Амалга ошириш механизмлари


Муддатлар



1-босқич

Илмий ташкилот ва таълим муассасалари


1. Оммавий ахборот воситаларида қабул квоталарига мувофиқ ўқиш учун талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тўғрисида эълон бериш.



1 сентябрь


2. Ягона электрон тизим орқали ҳужжатларни қабул қилиб олувчи масъулларни белгилаш.

      


15 сентябрь








2-босқич

Ўқиш учун талабгорлари


Ягона электрон тизимда рўйхатдан ўтиш учун тегишли маълумотларни киритиш ва ҳужжатларнинг электрон нусхасини юклаш.


10 октябрга қадар










3-босқич

Илмий ташкилот ва таълим муассасалари


1. Ягона электрон тизимга ўқиш учун талабгорлар томонидан киритилган тегишли маълумотлар ва юкланган ҳужжатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва қабул қилинганини тасдиқлаш.



15 октябрга қадар


2. Ўқиш учун талабгорларнинг имтиҳон ва суҳбатни ўтказиш графигини тўлдириш ва электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқлаш.


25 октябрь








4-босқич

Илмий ташкилот ва таълим муассасалари


Ўқиш учун талабгорларнинг имтиҳон ва суҳбат натижаларини Ягона электрон тизимга киритиш.


1-25 ноябрь










5-босқич

Илмий ташкилот ва таълим муассасалари


1. Коллегиал органнинг ўқишга қабул қилинганлар тўғрисида қарор асосида Ягона электрон тизимдаги ҳар бир талабгор бўйича маълумотларни тўлдириш.



2 декабрь


2. Ўқишга қабул қилганлар бўйича Коллегиал орган қарори ва ташкилот раҳбарининг буйруқ нусхасини Ягона электрон тизимга юклаш.



5 декабрь


3. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва/ёки докторантурада ўқишга қабул қилинганлар, уларнинг тасдиқланган мавзулари, илмий раҳбарлари ёки консультантлари тўғрисидаги маълумотларни Ягона электрон тизимга юклаш.


15 декабрь








6-босқич

Стажёр-тадқиқотчи ва изланувчилар ҳамда уларнинг илмий раҳбарлари/ консультантлари


Ягона электрон тизимда диссертация ишини тайёрлашнинг якка тартибдаги режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга киритиш.


31 январь










7-босқич

Илмий ташкилот ва таълим муассасалари


Стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режасини Ягона электрон тизимда ЭРИ билан тасдиқлаш.


1 февраль







Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 ноябрдаги

696-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ва олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон қарорининг номидаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорида:


а) номидаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "олий ўқув юртидан кейинги таълимга" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълимга" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-банддаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 5-банддаги "Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 1-илованинг матнида:


номидаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълимга" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълимга" сўзлари билан алмаштирилсин;


1, 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Олий таълимдан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари (кейинги ўринларда Давлат талаблари деб аталади) олий таълимдан кейинги таълим тизимига мажбурий талабларни, шунингдек умумий қабул қилинган халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (кейинги ўринларда PhD деб аталади) ва фан доктори (Doctor of Science (кейинги ўринларда DSc деб аталади) илмий даражалари изланувчиларининг диссертация иши мазмунига ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.

2. Давлат талаблари олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари учун мажбурийдир.

3. Ушбу Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

олий таълимдан кейинги таълим - докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб боришни назарда тутадиган таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлайдиган таълим тури;

олий таълимдан кейинги таълим институти - илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчилик шаклларидаги олий таълимдан кейинги таълимни амалга ошириш тизими;

стажёр-тадқиқотчилик - ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;

таянч докторантура - фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

докторантура - фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

мустақил изланувчилик - фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

стажёр-тадқиқотчи - илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига стажёр-тадқиқотчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

докторант - илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига таянч докторантура ёки докторантурага белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

мустақил изланувчи - илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида мустақил изланувчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

изланувчи - фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс;

олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда - Ягона электрон тизим) - олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш, стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режалари бажарилиши бўйича ҳисоботларни шакллантириш бўйича ҳужжатларнинг электрон алмашинувини ташкил этишга мўлжалланган ахборот тизими";


2-бобнинг номидаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"Стажёр-тадқиқотчилик институти олий таълимдан кейинги таълим институтига тайёргарлик босқичи ҳисобланади";


5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Стажёр-тадқиқотчилик институтига ўқиш бир йилгача давом этади";


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Олий таълимдан кейинги таълим институтини ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши учун илмий ташкилот ва таълим муассасалар доимий фаолият кўрсатадиган мувофиқлаштирувчи-коллегиал органга (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техникавий кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқа шаклларда) (кейинги ўринларда Коллегиал орган деб аталади) эга бўлиши лозим";


7-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантурага ва докторантурага қабул қилиш илмий ташкилот ёки таълим муассасалари ташкил этадиган қабул комиссиялар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов асосида амалга оширилади";

учинчи хатбошидаги "Мустақил" сўзи "Стажёр-тадқиқотчилик ва мустақил" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-бандда:

биринчи хатбошидаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасида инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир";


3-бобнинг номидаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 10-1-банд қўшилсин:

"10-1. Стажёр-тадқиқотчиликка кирувчи шахслар магистр даражаси ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун), ёки олий маълумот (1997 йилгача олинган мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги дипломга эга бўлиши лозим";


11-банд чиқариб ташлансин;


12-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул қилинадиган талабгорларнинг таянч мутахассислиги олий таълимдан кейинги таълим институтидаги ихтисослик тегишли бўлган фан тармоғига мувофиқ бўлиши керак";

иккинчи хатбошида "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банддаги "Докторант" сўзи "Стажёр-тадқиқотчи, докторант" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бобнинг номидаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банддаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин.


15-банднинг иккинчи хатбошисидаги "фалсафа" сўзи "стажёр-тадқиқотчи ва фалсафа" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 2-илованинг матнида:


номидаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

олий таълимдан кейинги таълим - докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб боришни назарда тутадиган таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлайдиган таълим тури;

олий таълимдан кейинги таълим институти - илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчилик шаклларидаги олий таълимдан кейинги таълимни амалга ошириш тизими;

стажёр-тадқиқотчилик - ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;

таянч докторантура - фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

докторантура - фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

мустақил изланувчилик - фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

стажёр-тадқиқотчи - илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига стажёр-тадқиқотчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

докторант - илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига таянч докторантура ёки докторантурага белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

мустақил изланувчи - илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига мустақил изланувчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

изланувчи - фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс;

олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда - Ягона электрон тизим) - олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш, стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режалари бажарилиши бўйича ҳисоботларни шакллантириш бўйича ҳужжатларнинг электрон алмашинувини ташкил этишга мўлжалланган ахборот тизими".


3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"Стажёр-тадқиқотчилик институти олий таълимдан кейинги таълим институтига тайёргарлик босқичи ҳисобланади";


4-банддаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим институти етакчи ОТМ ва ИТМ" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим институти илмий ташкилот ва таълим муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасида инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақли";


6-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул қилинаётган магистр ёхуд клиник ординатурага (тиббиёт фанлари учун) ёки мутахассислик дастурлари бўйича (1997 йилгача) олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда илмий даражага эга бўлганлар мутахассислиги олий таълимдан кейинги таълим ихтисослиги тегишли бўлган фан соҳасига мувофиқ бўлиши шарт. Фан соҳалари мос келмаганда ёки олий таълимдан кейинги таълимда фаннинг турдош соҳалари бўйича олиш режалаштирилганда талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) белгилаган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлар топшириши лозим";

иккинчи хатбошидаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълим"сўзи билан алмаштирилсин;


7-бандда:

биринчи хатбошидаги "маслаҳатчиларга" сўзи "консультантларга" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "маслаҳатчини" сўзи "консультантни" сўзи билан алмаштирилсин;


8-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Фан доктори бир вақтнинг ўзида учтадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбар ва консультант бўлиши мумкин. Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбар ва илмий консультантларга илмий ташкилот ёки таълим муассасаларининг коллегиал органи хулосаси асосида бештадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин";

иккинчи хатбошидаги "маслаҳатчи" сўзи "консультант" сўзи билан алмаштирилсин;


2-бобнинг номидаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда:

биринчи хатбошидаги "ОТМ ва ИТМ" сўзлари "Илмий ташкилот ва таълим муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар мурожаат тушган ва барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб бир ой муддатда олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш ёки очишни рад этиш тўғрисида коллегиал орган қарорини қабул қиладилар. Қабул қилинган қарор ўн кун муддатда тегишли илмий ташкилот ва таълим муассасаларига юборилади.

Олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ахборот учун ОАК, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юборилади.

Ўзларида олий таълимдан кейинги таълим институтлари очилган илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари ҳам мустақил изланувчилик тартибида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаши мумкин.

11. Илмий ташкилот ёки таълим муассасаларидаги олий таълимдан кейинги таълим институтларини аккредитациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади";


12-банддаги "ОТМ ва ИТМ" сўзлари "илмий ташкилот ва таълим муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бобнинг номидаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тизимида илмий ташкилот ёки таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳар йили 1 июнгача бўлган муддатда Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига илмий даражали кадрларга бўлган эҳтиёжлар, амалдаги олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги, таълим олаётган стажёр-тадқиқотчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари, шунингдек, мазкур Низомда белгиланган битта илмий раҳбар ва битта илмий консультантга бириктириладиган изланувчилар ва стажёр тадқиқотчилар сонидан келиб чиқиб, кейинги йилдан бошлаб аттестациядан ўтган йўналишлар бўйича стажёр-тадқиқотчиликка, таянч докторантурага, докторантурага қабул квотаси бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қиладилар";


14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар тегишли илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни ҳар йили 10 июнгача Ягона электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига юборилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни бюджет параметрлари асосида кўриб чиқиб ҳар йили 1 августга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига Ягона электрон тизим орқали юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан қатъий равишда келишган ҳолда ҳар йили 20 августга қадар илмий ташкилот ва таълим муассасалари кесимида аккредетациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларига асосан қабул квотасини тасдиқлайди.

Қабул квотаси миқдорини илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари кесимида тақсимлашда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ўртасида келишмовчилик юзага келган тақдирда тегишли вазирлик ёки идора тизимидаги илмий ташкилот ва таълим муассасалари учун қабул квотаси миқдорини белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментининг кўрсатмасига мувофиқ амалга оширилади.

Илмий ташкилот ва таълим муассасалари вазирлик ва идора томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган квоталардан ташқари эҳтиёж бўлган йўналишларига изланувчининг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан қўшимча қабул квотасини шакллантириши мумкин. Тўлов-контракт суммаси илмий ташкилот ва таълим муассасалари тегишли бўйсунувидаги вазирлик, идора ва ташкилот томонидан белгиланади";


15-бандда:

биринчи хатбошидаги "ОТМ ва ИТМлар" сўзлари "Илмий ташкилот ва таълим муассасалар" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳужжатлар илмий ташкилот ва таълим муассасалари қабул комиссияси томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда Ягона электрон тизим орқали қабул қилинади";


қуйидаги мазмундаги 15-1-банд қўшилсин:

"15-1. Стажёр-тадқиқотчиликка кирувчи шахслар магистр даражаси ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун), ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича 1997 йилгача) тўғрисидаги дипломга эга бўлиши лозим";


17-банддаги "ОТМ ва ИТМларда" сўзлари "илмий ташкилот ва таълим муассасаларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Стажёр-тадқиқотчилик ва таянч докторантурада ўқишга талабгорлар илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар";


20-банднинг биринчи хатбошисидаги "ОТМ ёки ИТМларда" сўзлари "илмий ташкилот ёки таълим муассасаларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банд чиқариб ташлансин;


22-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ОТМ ёки ИТМнинг" сўзлари "илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Докторантурада" сўзи "Стажёр-тадқиқотчилик ва докторантурада" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Барча соҳалар шу жумладан, физика-математика ва техника фанлари бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилишда тегишли фан йўналишларида миллий сертификатга эга бўлган талабгор мутахассислик фани бўйича имтиҳондан озод этилади ва унга мутахассислик фани учун белгиланган максимал балл берилади";


24-бандда:

биринчи хатбошидаги "Таянч" сўзи "Стажёр-тадқиқотчилик, таянч" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисида "талабгорларнинг" сўзидан кейин "стажёр-тадқиқотчиликка," сўзлари қўшилсин;

"а" кичик бандда:

биринчи хатбошидаги "таянч" сўзидан олдин "стажёр-тадқиқотчилик ва" сўзлари қўшилсин;

"б" кичик бандда:

тўртинчи хатбошида "ОАК рўйхатига мувофиқ" сўзлари "тегишли" сўзи билан алмаштирилсин;


25-банднинг биринчи хатбошисидаги "Докторантурада" сўзи "Стажёр-тадқиқотчилик ва докторантурада" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш илмий ташкилот ёки таълим муассасаси раҳбари буйруғи билан ҳар йили 5 декабргача амалга оширилади. Бунда стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада таълим олиш кейинги йилнинг 1 январидан бошланади";


27-бандда:

биринчи хатбошидаги "Таянч" сўзи "Стажёр-тадқиқотчилик, таянч" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ОТМ ёки ИТМ" сўзлари "илмий ташкилот ёки таълим муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "жорий йилнинг 15 декабригача Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва ОАКга тақдим этилади" сўзлари "15 декабригача Ягона электрон тизимга киритилади" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Стажёр-тадқиқотчи ва докторант илмий раҳбар ва консультант (консультант тайинланган ҳолатларда) билан биргаликда якка тартибдаги режасини ишлаб чиқади. Якка тартибдаги режа стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантурага ёки докторантурага ўқишга қабул қилингандан кейин бир ойда Коллегиал орган қарори билан тасдиқланади ва Ягона электрон тизимга юкланади";


30-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"стажёр-тадқиқотчиликда - таҳсил олувчи шахсларга стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади;

таянч докторантурада - таҳсил олувчи шахсларга илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) кичик илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади;

докторантурада таҳсил олувчи шахсларга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган етакчи илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади";


31-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш бўйича тасдиқланган квоталарини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар параметрларида белгиланган тартибда таълим муассасаси учун - "Таълим" соҳаси бўйича ва илмий ташкилот учун - "Фан" соҳаси бўйича зарур маблағлар ажратишни назарда тутади";


32-бандда "тақдирда" сўзидан кейин "стажёр-тадқиқотчилик," сўзлари қўшилсин;


33-банддаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


34 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертациясини ўқиш муддати тамом бўлишидан олдин ҳимоя қилганларга, шунингдек уларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларига муассаса раҳбарининг буйруғи билан ўқиш муддатининг қолган даври (муддати) учун кўзда тутилган тегишинча стипендиянинг ҳамда докторант билан олиб борилган иш учун тўловнинг жами миқдори ҳажмида тегишли диплом тақдим этилган кундан бошлаб кўпи билан 20 кун муддатда бир марталик бериладиган мукофот тўланади.

35. Таълим муассасасида илмий раҳбарлар ва консультантлар томонидан докторант билан олиб борилган иш умумий ўқув юкламасига киритилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун 75 соат ва докторант учун бир йилда 100 соат ҳажмида ҳар ойда тўланади.

ОҲТМда илмий раҳбарлар ва консультантларга иш ҳақи тўлови тизимида ОҲТМ мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Илмий ташкилотда илмий раҳбарлар ва консультантларнинг докторантлар билан меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар ойда ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган тартибида ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун 75 соат ва докторант учун бир йилда 100 соат ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан "Фан" соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган, шунингдек, тўлов-контракт асосида қабул қилинган докторантларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ўқитиш учун келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади";


36-банддаги "Таянч" сўзи "Стажёр-тадқиқотчилик, таянч" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-банддаги "олий ўқув юртидан кейинги таълимни" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълимни" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бобнинг номидаги "олий ўқув юртидан кейинги таълимни" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълимни" сўзлари билан алмаштирилсин;


38-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Илмий ташкилот ва таълим муассасалари талабгорларнинг мустақил изланувчиликка ҳужжатларини қабул қилиш йил давомида амалга оширилади";


41-банднинг биринчи хатбошисидаги "ОТМ ёки ИТМга" сўзлари "илмий ташкилот ёки таълим муассасасига Ягона электрон тизим орқали" сўзлари билан алмаштирилсин;


42-банддаги "ОТМ ёки ИТМнинг" сўзлари "илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


43-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ҳар чоракнинг учинчи ойигача бўлган муддатда ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва илмий ташкилот ёки таълим муассасасидаги қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади";


44-банддаги "ОТМ ёки ИТМ" сўзлари "илмий ташкилот ёки таълим муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


45-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мустақил изланувчиликка қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ тегишли илмий ташкилот ва таълим муассаса томонидан буйруқ қабул қилинганидан сўнг 5 кун давомида Ягона электрон тизимга киритилади";

иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


46-бандда:

биринчи хатбошидаги "шахсий" сўзи "якка тартибдаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"Мустақил изланувчининг якка тартибдаги режаси тегишли илмий ташкилот ёки таълим муассасаси томонидан Ягона электрон тизимга юкланади";


47-банддаги "тайёрлаган" сўзи "расмийлаштирган" сўзи билан алмаштирилсин;


48-бандда:

биринчи хатбошидаги "ОТМ ёки ИТМда" сўзлари "илмий ташкилот ёки таълим муассасасида" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ОТМда" сўзи "Таълим муассасасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


49-банддаги "ОТМ ёки ИТМда" сўзлари "илмий ташкилот ёки таълим муассасасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-бобнинг номидаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш ва ўқитиш қонун ҳужжатлари ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ олий таълимдан кейинги таълимга қабул квоталаридан ташқари тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир";


51-банддаги "олий ўқув юртидан кейинги таълимни" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълимни" сўзлари билан алмаштирилсин;


52-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, тизимда олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва таълим муассасаларига эга вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги бўйича ҳар йили камида 1 марта мониторинг олиб борадилар;

Жойларга чиққан ҳолда мониторингни олиб бориш учун ишчи гуруҳ тузилади, унинг таркиби тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари мавжуд бўлган тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари таркибидан шакллантирилади";


53-бандда:

"а" кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "шахсий" сўзи "якка тартибдаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошида "ОАК рўйхатида кўрсатилган тармоқ илмий" сўзлари "тегишли" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "ОТМ ёки ИТМда" сўзлари "илмий ташкилот ёки таълим муассасасида" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "ОАК рўйхатида кўрсатилган тармоқ илмий" сўзлари "тегишли" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "ОАК рўйхатида кўрсатилган тармоқ илмий" сўзлари "тегишли" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ОТМ ёки ИТМда" сўзлари "илмий ташкилот ёки таълим муассасасида" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "шахсий" сўзи "якка тартибдаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "ОАК талабларига" сўзлари "белгиланган талабларга" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ОТМ ёки ИТМда" сўзлари "илмий ташкилот ёки таълим муассасасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


54-бандда:

"а" кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "шахсий" сўзи "якка тартибдаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ОАК рўйхатида кўрсатилган" сўзлари "тегишли" сўзи билан алмаштирилсин;

"б" кичик бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида тўртта илмий мақола эълон қилинганлиги (жумладан биттаси хорижда)";

еттинчи хатбошидаги "шахсий" сўзи "якка тартибдаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида учта илмий мақола эълон қилинганлиги";

бешинчи хатбошидаги "ОТМ ёки ИТМ" сўзлари "илмий ташкилот ёки таълим муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


55-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "Шахсий" сўзи "Якка тартибдаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ОТМ ёки ИТМнинг" сўзлари "илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Шахсий иш" сўзи "Якка тартибдаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


57-банднинг биринчи хатбошисидаги "шахсий" сўзи "якка тартибдаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бобнинг номидаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


58-банддаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорида:


а) 12-банди "б" кичик бандининг бешинчи хатбошисидаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловадаги 10-банди тўртинчи хатбошисидаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда:


а) 1-банддаги "олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш давлат таълим муассасаларини ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини" сўзлари "таълимни, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга оширувчи таълим ташкилотлари ва олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва таълим муассасаларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 15-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олий таълим ташкилотлари, шунингдек, олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасаларида - 12 иш кунигача";


в) 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 17-бандда:

"6" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6) олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасаларида";

тўққизинчи хатбошисидаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 18-банднинг бешинчи хатбошисидаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 26-банднинг биринчи хатбошиси ва 27-банднинг биринчи хатбошисидаги "олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасалари, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотларини" сўзлари "таълимни амалга оширувчи таълим ташкилотлари ва олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 48-банддаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 49-банддаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 50-банддаги "олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 51-бандда:

иккинчи хатбошидаги "олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий ва илмий-тадқиқот муассасалари" сўзлари "тизимида олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "олий ўқув юртидан кейинги таълимни" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълимни" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилганда:

олий таълимдан кейинги таълим бўйича қабул тўхтатилади;

таълим олувчилари битириб чиққанидан кейин олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи нодавлат олий таълим ташкилотларининг олий таълимдан кейинги таълим бўйича лицензиясининг амал қилиши белгиланган тартибда тугатилади;

таълим олувчилар илмий ишларини давом эттириши учун тизимида олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бошқа олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасаларига ўтказилади;

хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг шартномалари улар ўтказилган олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари билан қолган муддатга қайта расмийлаштирилади;

бошқа олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари ва илмий ташкилотлари бўлмаган тақдирда илмий ишларни ушбу олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасаларида давом эттиришга рухсат берилади";


м) 53-банддаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълимни" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълимни" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 19 июлдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низомда:


а) 13-банддаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 14 ва 21-бандлардаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" сўзлари "Олий таълимдан кейинги таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) "олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси" сўзлари "таълим муассасаси ва илмий ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 74-сон қарори билан тасдиқланган Бинар (иккиталик) диссертация ҳимояси тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисида низомнинг 9-бандидаги "олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг" сўзлари "олий таълимдан кейинги таълимнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 ноябрь