Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2020 й. 705-сон "Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.2020 й.

N 705




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПИЛЛАЧИЛИК ВА ҚОРАКЎЛЧИЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармони 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилганлиги ва унинг асосий вазифалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ҳузуридаги Пиллачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2021 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси бир ой муддатда:

мазкур қарордан келиб чиқиб, марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомлар тасдиқланишини;

марказий аппарат ва ҳудудий бошқармаларнинг ушбу қўмитага юкланган асосий вазифалар ва функцияларни юксак профессионал даражада бажара оладиган, зарур назарий ва амалий билимларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Қ. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 ноябрь