Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2020 й. 783-сон "Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2020 й.

N 783



СУДЬЯЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ

ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ШАРТЛАРИ, МЕЪЁРЛАРИ

ҲАМДА ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек судьяларнинг пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ва тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сон Фармонининг 6-бандига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати раҳбари, бошқарма бошлиқларига нисбатан Олий суд судьялари учун белгиланган, Олий суднинг бошқарув ходимлари таркибига киритилган бошқа ходимларига нисбатан эса, вилоят судлари судьялари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилганлиги;

бунда, қайд этилган шартлар фақат муқаддам судьялик лавозимида ишлаган шахсларга нисбатан қўлланилиши, ушбу шахсларнинг шу лавозимларда ишлаган вақти судьялик стажига қўшилиши ва пенсия тайинлашда ҳисобга олиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарор 2021 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасиининг

2020 йил 15 декабрдаги

783-сон қарорига

ИЛОВА



Судъялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия

таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 3-банднинг "в" кичик банди "Ёш" устунидаги "50 ёшдан 60 ёшгача" сўзлари "50 ёш ва ундан ошганда" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Судья лавозимидаги иш стажига эга бўлган ва ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган лавозимларда ишлаган шахслар ҳам, мазкур лавозимларда узлуксиз бўлганлигидан қатъи назар, ушбу бандда белгиланган тартибда пенсия олиш хуқуқига эга".


3. 30-бандда:


а) иккинчи-тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шахснинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари билан лавозимда бўлган даври;

шахснинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ёки Сенати аъзоси этиб сайланган (тайинланган) даври;

ҳарбий хизматчилар, ички ишлар идоралари бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларнинг юридик ихтисослик бўйича хизмати даври, шунингдек, прокуратура идораларида даражали унвонлар (ҳарбий унвонлар)га эга ходимларнинг ишлаган даври";


б) қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"илгари судья лавозимида ишлаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати раҳбари, бошқарма бошлиғи ёки Олий суднинг бошқарув ходимлари таркибига киритилган бошқа лавозимларда ишлаган даври;

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабига ишга жалб қилинган ва малака даражаларига эга бўлган судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг Судьялар олий мактабида ишлаган даври ҳисобга олинади";


в) бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. 49-банднинг учинчи хатбошисидаги "3-банди "г" кичик бандига" сўзлари "3-банди "в" кичик бандига" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 декабрь