Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлигининг 4-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 4-сон "Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 09.07.2001 й. Қарори (АВ томонидан 18.07.2001 й. 1050-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.07.2001 й.

N 1050

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.07.2001 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.07.2001 й.

N 4


ҚАРОРИ



Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган

шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 майдаги 243-40-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.


3. ССРИ Ички ишлар вазирлигининг 1985 йил 30 майдаги 106-сон буйруғи ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 10 июнда 745-сон билан рўйхатга олинган Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарор ижросининг назорати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Б.Р. Парпиев ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Д.А. Асадов зиммаларига юклансин.

Ички ишлар вазири

З. Алматов

Соғлиқни сақлаш вазири

Ф. Назиров

    


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)