Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 й. 832-сон "Умумий ўрта таълим муассасаларида "Замонавий мактаб" талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2020 й.

N 832




УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

"ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ" ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА

ЛОЙИҲАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, КЕЛИШИШ

ҲАМДА ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий мактаб"ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4537-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Умумий ўрта таълим муассасаларида "Замонавий мактаб" талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь