Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тошкент шаҳар ҳокимининг 19.02.2021 й. 203-сон "Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2021 й.

N 203



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ БОЗОРЛАР

ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИНИНГ МАЪМУРИЯТИ

ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР МАРТАЛИК

ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВЛАРИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН

ХИЗМАТЛАР ҚИЙМАТИНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1326-сон қарорига ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 й., 17-сон, 131-модда) асосан ҳамда "Муниципал активларни бошқариш маркази" давлат унигар корхонасининг 2021 йил 20 январдаги 01-75/432-сонли мурожаатини инобатга олиб, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Қуйидагилар:

Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдорлари 1-иловага мувофиқ;

"Iste'molda bo'lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori" масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар, ижара ҳақи миқдорлари ва "O'rikzor savdo kompleksi" масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари 1.1 ва 1.2-иловаларга мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларини ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўлов миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Н.Турсунов), Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси (Ш.Хаджизадаев), "Муниципал активларни бошқариш маркази" ДУК (М.Абдурахманов) бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти билан биргаликда бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, тўловлар, ижара ҳақи тўловлари ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш бўйича белгиланган тартибда зарур тадбирлар ўтказилишини таъминласин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 27 мартдаги "Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги 460-сонли қарори (3-бандидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (А.Ахмаджонов):

мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.


5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари белгиланган бир марталик йиғим, ижара тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қийматини бозорлар ва савдо комплексларига кириладиган барча жойларга осиб қўйилишини таъминласин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Х. Шакиров зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                       Ж. Артикходжаев





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2021 йил 19 февралдаги

203-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан

ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг

МИҚДОРЛАРИ

T/p

Маҳсулот тури


Ўлчов

бирлиги


Тўлов

миқдори

(сўм ҳисобида)


1.

Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:




1.1.

Мевалар: ҳўл мевалар:

олма, анор, нок, шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина ва ҳ.к.


1 ўрин/

кунга


10000



цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мандарин, лимон, банан, ананас, киви ва шунга ўхшашлар) ҳамда чет элдан келтирилган (Марказий Осиё давлатларидан ташқари) бошқа ҳўл мевалар.


1 ўрин/

кунга


22000



Қуруқ мевалар, ёнғоқлар:

туршак, баргак, майиз, ёнғок, ерёнғоқ, бодом, писталар, шўрданак ва ҳ.к.


1 ўрин/

кунга


19000


1.2.

Сабзавотлар:

картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патиссон, помидор, бодринг ва ҳ.к. ҳамда пиширилган жўхори


1 ўрин/

кунга


7000

Иссиқхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг


1 ўрин/

кунга


13000

1.3.

Полиз маҳсулотлари:

ҳандалак, қовун, тарвуз, қовоқ (6 кв. метргача)


1 ўрин/

кунга


19000

1.4.

Дон маҳсулотлари:

гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сўли, арпа ва ҳ.к.


1 ўрин/

кунга


13000

1.5.

Дуккакли маҳсулотлар: мош, ловия, нўхат ва ҳ.к.


1 ўрин/

кунга


13000

1.6.

Сут маҳсулотлари:

сут, қатиқ, қаймоқ, сметана, уй пишлоғи, сузма ва ҳ.к.


1 ўрин/

кунга


10000

1.7.

Тузламалар:

карам, бодринг, помидор ва ҳ.к.


1 ўрин/

кунга


13000

1.8.

Зиравор ва дориворлар (зира, мурч, қалампир ва ҳ.к) ҳамда асал


1 ўрин/

кунга


16000

1.9.

Кўкатлар (шу жумладан иссиқхонада етиштирилганлар)


1 ўрин/

кунга


7000

1.10.

Тухум


1 ўрин/

кунга


13000

1.11.

Гуллар ва кўчатлар (6 кв. метргача)


1 ўрин/

кунга


31000

1.12.

Нон маҳсулотлари (оби нон, ширмой нон, лочира, катта-кичик ўлчамдаги ҳамда ҳар ҳил турдаги патирлар. Завод ёки цехларда ишлаб чиқарилган қолипли нон ва нон-булочка маҳсулотларидан ташқари)


1 ўрин/

кунга


7000

1.13.

Рухсат берилган шароитларда тайёрланган консерваланган маҳсулотлар, пазандалик маҳсулотлари ва қандолатчилик маҳсулотлари (тегишли рухсатномлари мавжуд бўлганда)


1 ўрин/

кунга


18000

1.14.

Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари


1 ўрин/

кунга


22000

Салқин ичимликлар (6 кв. метргача)


1 ўрин/

кунга


42000

1.15.

Миллий таомлар (тайёрлов жойлари талабга жавоб бериши ҳақида, ваколатли органлар томонидан берилган тегишли рухсатномлари ёки ҳулосалар мавжуд бўлганда)


1 ўрин/

кунга


20000

1.16.

Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка кутилар


1 ўрин/

кунга


10000

1.17.

Супурги


1 ўрин/

кунга


7000

1.18.

Тирик балиқ


1 ўрин/

кунга


17000

1.19.

Халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги ва косибчилик товарлари (6 кв. метргача)


1 ўрин/

кунга


17000

2.

Гўшт маҳсулотлари:

мол, қўй, чўчқа, парранда гўшти, жигар, думба ва ҳ.к.


1 ўрин/

кунга


22000

Тайёр пишган гўштли маҳсулотлар: (қази, тил, янгилик, рулетлар, колбасалар ва ҳ.к.)


1 ўрин/

кунга


30000

3.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини автомашиналардан сотиш:





енгил автомашиналардан


1 машина

30000

юк автомашиналаридан


1 машина

41000

тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан


1 машина

50000

маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқаридаги махсус ажратилган жойларда) (6 кв. метргача)


1 ўрин/

кунга


33000

4.

Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун):

шрот, шелуха, комбикорма, пичан, сомон, гуруч ва маккажўхори пояси ва ҳ.к.


1 машина

20000

5.

Қурилиш материалларини сотиш:




5.1.

Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш:





6 кв. метргача


1 ўрин/

кунга


30000

6 дан - 15 кв. метргача


1 ўрин/

кунга


44000

15 дан - 30 кв. метргача


1 ўрин/

кунга


58000

5.2.

Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) сотиш (6 кв. метргача)


1 ўрин/

кунга


22000

6.

Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш:




6.1

Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар


1 ўрин/

кунга


12000

6.2

Уй-рўзғор жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар


1 ўрин/

кунга


8000

6.3

Ноёб ҳамда қадр-қийматга эга (асосан ишлаб чиқаришдан олиб ташланган) чинни ва биллур (хрусталь) буюмларни сотиш


1 ўрин/

кунга


18000

7.

Мол бозорига олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун




7.1.

От, той, туя


1 бош

27000


бўталоқ, эшак


1 бош

22000

7.2.

Йирик шохли қорамол:





йирик шохли қорамол (шу жумладан сигир бузоғи билан)


1 бош

27000


бузоқ


1 бош

18000

7.3.

Майда шохли қорамол:





қўй, эчки (қўй қўзиси билан, эчки улоғи билан ва ҳ.к.)


1 бош

18000


қўзи, улоқ


1 бош

10000

7.4.

Чўчқалар, чўчқа болалари


1 бош

18000

8.

Уй паррандалари: курка, товуқ, ўрдак, ғоз


1 бош

3000


товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари


10 бош

3000

9.

Итлар ва мушуклар


1 урин/

кунга


19000

10.

Манзарали қушлар ва балиқлар


1 ўрин/

кунга


26000

11.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда


1 ўрин/

кунга


19000

12.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек уларнинг озуқалари ва тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда


1 ўрин/

кунга


19000

13.

Пойабзал таъмирлаш хизмати


1 урин/

кунга


9000

              

Изоҳ:


1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан савдо қилинганда, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1 - 1,2 погон метр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.


2. Маҳсулотлар аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.


3. "Элга хизмат" корхоналари ҳамда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари расталаридан жой ҳақи тўловлари ундирилмайди.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2021 йил 19 февралдаги

203-сон қарорига

1.1-ИЛОВА



"Iste'molda bo'lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori"

масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар

учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар турлари


Ўлчов

бирлиги


Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1.

Автотранспорт воситаларини сотиш учун сотув ҳудудларидан ҳафтанинг жума куни 17- дан якшанба куни 17- гача фойдаланганлиги учун ҳар бир автомобилдан ундириладиган тўлов (сутка):




1.1.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун усти ёпиқ сотиш жойларидан


1 дона

40000

1.2.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун усти очиқ сотиш жойларидан


1 дона

36000

1.3.

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари сотиш жойларидан


1 дона

45000

1.4.

мотоцикл, мотореллер ва мопедлар сотиш жойларидан


1 дона

7000

2.

Автотранспорт воситаларини сотиш учун сотув ҳудудларидан ҳафтанинг якшанба куни 17- дан, жума куни 17- гача фойдаланганлиги учун бир автомобилдан ундириладиган тўлов (сутка):




2.1.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун усти ёпиқ сотиш жойларидан


1 дона

7000

2.2.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун усти очиқ сотиш жойларидан


1 дона

6000

2.3.

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари сотиш жойларидан


1 дона

15000

2.4.

мотоцикл, мотореллер ва мопедлар сотиш жойларидан


1 дона

3000

3.

Бозор ҳудудида жойлашган махсус ажратилган жойларда автотранспорт воситаларини тўхтаб туришлари учун (сотув ҳудудларидан ташқари барча ҳудудлар) хафтанинг барча кунларида киришга:




3.1.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун


1 дона

6000

3.2.

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари учун


1 дона

14000

4.

Турғун савдо шаҳобчалари олдига автотранспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари ҳамда автошиналарни чиқариб дўкон ташқарисидаги бозор ҳудудидан фойдаланганлик (1,2x2 м. хажмдаги жой) учун


1 ўрин/

кунга


13000

4.1.

Истеъмолда бўлган эҳтиёт қисмлар ва автошиналар билан ҳудуднинг белгиланган жойларда сотиш (1,2x5 м. хажмдаги жой) учун


1 ўрин/

кунга


13000

5.

Бозор балансидаги бино, иншоот ва қурилмалардан фойдаланганлиги учун ижара тўлови (1 ойга):




5.1.

Савдо дўконлари учун


1 кв. метр

учун


50000

5.2.

Савдо дўконлари қаторларининг ўрта қисмидаги (қаторлар кесишувидаги) бурчагида (торецда) жойлашган турғун савдо дўконлари учун


1 кв. метр

учун


73000

5.3.

Устахона (токар станоклари, автомобил гилдиракларини таъмирлаш) сифатида фойдаланилаётган хоналар учун


1 кв. метр

учун


30000

5.4.

Банк-касса шаҳобчалари учун


1 кв. метр

учун


55000

5.5.

Давлат нотариуслари учун


1 кв. метр

учун


30000

5.6.

Хусусий нотариуслар учун


1 кв. метр

учун


55000

5.7.

Офислар учун


1 кв. метр

учун


55000

5.8.

Маиший хизмат кўрсатиш хоналари учун


1 кв. метр

учун


20000

5.9.

Дорихона ва тиббий хизмат кўрсатиш хоналари учун


1 кв. метр

учун


25500

5.10.

Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчалари учун


1 кв. метр

учун


40000

5.11.

Умумий овқатланиш шаҳобчалари учун


1 кв. метр

учун


49000

5.12.

"Пайнет" хоналари учун


1 кв. метр

учун


110000

5.13.

Омбор сифатида ижарага бериладиган контейнерлар учун


1 кв. метр

учун


30000

5.14.

Музқаймоқлар савдоси учун (2 х 2 м. хажмдаги жой)


1 ўрин/

кунга


20000

5.15.

Донали таомлар (хот-дог, пирожки, сомса ва ҳ.к.) тайёрлаб сотиш ҳамда салқин ичимликлар савдоси учун (2 X 2 м. хажмдаги жой)


1 ўрин/

кунга


40000

6.

Хожатхона хизматидан фойдаланиш учун


1 марта


1000

7.

Аравачалар учун


1 кунга


25000

8.

Эълонлар ўрнатиш (осиш) ускуналаридан фойдаланганлик учун (1 кв.м)


1 ойга

42000

        





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2021 йил 19 февралдаги

203-сон қарорига

1.2-ИЛОВА



"O'rikzor savdo kompleksi" масъулияти чекланган

жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун

ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар турлари


Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1.

МЧЖ ҳудудларида жойлашган бино, иншоот ва қурилмалардан фойдаланганлиги учун ижара тўлови (1 кв. метр учун бир ойлик):



1.1.

Озиқ-овқат махсулотлари дўконлари учун


105000

1.2.

Ноозиқ-овқат махсулотлари дўконлари (1, 2 ва 3-блоклар) учун


88000

1.3.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари (4, 5 ва 6-блоклар ҳамда мазкур илованинг 1.2. ва 1.3. бандларида кўрсатилган блоклардан ташқари ҳудудлар) учун


84000

1.4.

"Гиламлар олами" ва "Полиз маҳсулотлари" шаҳобчаларида жойлашган савдо дўконлари учун


58000

1.5.

"Қурилиш моллари" ва "Истеъмол маҳсулотлари" шаҳобчаларида жойлашган савдо дўконлари учун


55000

2.

Омборхоналардан фойдаланганлик учун (1 кв.м. учун бир ойлик ижара тўлов)



асосий комплексда


84000

асосий комплексдаги ер тўлада


82000

шаҳобчаларда


41000

3.

Умумий овқатланиш шаҳобчалари учун (1 кв.м. учун бир ойлик ижара тўлов)


69000

Донали таомлар (хот-дог, гамбургер, пирожки, сомса ва ҳ.к.лар) тайёрлаб сотиш ҳамда музқаймоқ ва салқин ичимликлар савдоси учун 15 кв.м.гача (1 кв.м.га ойлик ижара тўлов)


207000

4.

Банк-касса шаҳобчалари учун (1 кв.м. учун бир ойлик ижара тўлов)


76000

5.

Маиший ва хизмат кўрсатиш тармоқларини ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов):



5.1.

Сартарошхона, пайнет ва алоқа хизмати учун


76000

5.2.

Поликлиника учун


28000

6.

Бошқа турдаги мавсумий жойлар учун ("асал ярмаркаси", мактаб бозори ва х.к.) (1 кв.м.га ойлик ижара тўлов)


48000

7.

Эълонлар ўрнатиш (осиш) ускуналаридан фойдаланганлик учун ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)


42000

8.

Турғун савдо шаҳобчалари атрофидан кўргазма стендлар сифатида фойдаланганлик учун (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)


201000

       





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2021 йил 19 февралдаги

203-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни

ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар

учун ундириладиган тўловларининг

МИҚДОРЛАРИ

T/p

Кўрсатиладиган хизматлар тури


Ўлчов

бирлиги


Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1.

Инвентарларни ижарага бериш:




1.1.

Тош-тарозилар учун


1 кунга

5000

1.2.

Катта юк тортиш тарозилари учун:




-

150 кг. гача


1 кунга

17000

-

150 кг. дан 1500 кг.гача


1 кунга

25000

1.3.

Савдо жиҳозлари учун (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, патнис, сават, стол-стул, витринали совутгичлар ён қисмида ўрнатилган мослама ва ҳ.к.лар) (бутун тўплам учун, тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади):




-

гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда миллий таомлар мажмуаларида


1 кунга

10000

-

бошқа расталарда


1 кунга

5000

1.4.

Махсус уст-бош кийимлар учун (халат, этак, енглик) (бутун туплам учун) (тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)


1 кунга

2000

1.5.

Маҳсулотлар учун брезент бериш учун


1 кунга

4000

1.6.

Аравачалар учун


1 кунга

25000

1.7.

Эълонлар ўрнатиш (осиш) ускуналаридан фойдаланганлик учун (1 кв.м)


1 кунга

1400

2.

Турғун савдо шаҳобчаларининг атрофидан кўргазма стендлар сифатида фойдаланганлик учун (фақат ноозиқ-овқат маҳсулотлари учун) (стенд юзасининг ҳар бир кв.м. учун)


1 кунга

1500

3.

Турғун савдо шаҳобчаларининг атрофидан маҳсулот кўргазмаси учун столлар ва шунга ўхшаш мосламалардан фойдаланганлиги учун (фақат ноозиқ-овқат маҳсулотлари учун) (мослама юзасининг ҳар бир кв.м. учун)


1 кунга

8000

4.

Кўрсатиладиган хизмат турлари:




4.1.

Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш:




-

совуткичларда (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)


1 кунга

10000

-

омборхоналарда, сақлаш камераларида (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)


1 кунга

6000

-

бозор ҳудудидаги расталарда ва очиқ жойларда (савдо ўрни ҳисобидан)


1 кунга

3000

4.2.

Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50 х 50 х 100 см. ўлчамдаги жой учун)


1 кунга

6000

4.3.

Маҳсулотларни тарозида тортиш учун:




-

катта юк тарозида


1 марта тортиш

4000

-

йирик ва майда шохли қорамолни тортиш


1 марта тортиш

4000

4.4.

Автотранспорт воситаларини вақтинча саклаш учун:




-

енгил автомашиналар учун


20 минутгача


2000

40 минутгача


4000

1 соатгача


5000

2 соатгача


6000

3 соатгача


7000

4 соатгача


8000

4 соат ва ундан

ортиқ вақт учун


10000

-

юк автомобиллари учун


20 минутгача


4000

40 минутгача


5000

1 соатгача


6000

2 соатгача


7000

3 соатгача


8000

4 соатгача


10000

4 соат ва ундан

ортиқ вақт учун


12000

4.5.

Бозорларнинг ер тўла қисмида ташкил этилган Автотранспорт воситаларини сақлаш хизмати учун


1 ой учун

210000

4.6.

Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш учун


1 марта

1000

4.7.

Радиоузел орқали эълон бериш учун


3 марта такрор

3000

5.

Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кирувчи ва тўхтаб турувчи автотранспорт воситаларидан ундириладиган тўловлар:




5.1.

Транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кириши ва тўхтаб туриши (қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тушириш учун кирган автотранспорт воситалари бундан мустасно)




-

енгил автомобиллар учун


1 марта кириш

9000

-

юк автомобиллари учун


1 марта кириш

25000

5.2.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорларига юк ортиш ва тўтаб туриш учун кириш:




-

юк автомобилларига


1 марта кириш

22000

-

енгил автомобилларга


1 марта кириш

10000

       





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2021 йил 19 февралдаги

203-сон қарорига

3-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино

ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўловлари

МИҚДОРЛАРИ


(1 кв.м. учун бир ойлик минг сўм ҳисобида)

Бозорлар ва савдо комплекслари номи


Озиқ-

овқат

маҳсулот-

лари

сотиш

учун


Ноозиқ-

овқат

маҳсулот-

лари

сотиш

учун


Умумий

овқат-

ланиш

тармоқ-

лари

учун


Маиший

хизмат

кўрсатиш

тармоқ-

лари

учун


Бошқа

турда-

гилар

учун

(омбор,

офис,

дорихона,

пайнет

ва х.к.)


1. Авиасозлар деҳқон бозори


50,0

62,0

56,0

29,0

28,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


44,0

52,0

49,0

20,0

21,0

2. Аския деҳқон бозори


50,0

62,0

59,0

20,0

25,0

3. Чилонзор деҳқон бозори


48,0

59,0

56,0

20,0

28,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


44,0

52,0

49,0

20,0

21,0

4. Миробод деҳқон бозори


62,0

76,0

72,0

38,0

49,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган ҳамда асосий бозордаги 100 та дўкон


55,0

53,0

51,0

28,0

33,0

5. Наврўз деҳқон бозори


49,0

56,0

60,0

26,0

41,0

6. Олой деҳқон бозори


50,0

84,0

59,0

44,0

35,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


44,0

49,0

49,0

25,0

25,0

"Anglesey food" Ш/К


45,0

45,0

45,0

45,0

45,0

7. Сирғали деҳқон бозори


46,0

53,0

56,0

20,0

28,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


44,0

52,0

49,0

20,0

20,0

8. Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори


57,0


57,0

52,0

25,0

35,0**

45,0*


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


45,0

50,0

50,0

20,0

23,0

9. Фарҳод деҳқон бозори


50,0

62,0

59,0

30,0

29,0

10. Эски-жўва деҳқон бозори


60,0

63,0

59,0

42,0

44,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


44,0

52,0

49,0

22,0

23,0

11. Юнусобод деҳқон бозори


66,0

68,0

57,0

41,0

42,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


44,0

52,0

49,0

20,0

21,0

12. Қора-қамиш деҳқон бозори


46,0

53,0

56,0

20,0

21,0

13. Қўйлиқ деҳқон бозори


68,0

72,0

68,0

51,0

46,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


40,0

47,0

45,0

20,0

20,0

14. Чилонзор буюм савдо комплекси


65,0

66,0

64,0

53,0

43,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


46,0

54,0

52,0

20,0

22,0

15. Чор-Су буюм савдо комплекси


57,0

59,0

56,0

39,0

31,0

16. Паркент универсал савдо комплекси


57,0

57,0

56,0

28,0

28,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


44,0

51,0

49,0

20,0

21,0

17. Янгиобод ихтисослашган бозори


48,0

52,0

55,0

23,0

46,0

18. Бек тўпи савдо комплекси


44,0

52,0

50,0

20,0

21,0

            

Изоҳ:


*) "Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори"да қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (шу жумладан, тропик ва цитрус мевалари) савдоси учун.


**) "Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори"да мавжуд душхоналар ижараси "Бошқа турдагилар" ҳисобидан ундирилади.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2021 йил 19 февралдаги

203-сон қарорига

4-ИЛОВА



Умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича

кўрсатиладиган мажбурий хизматлар (асфальтланган ва брусчатка

ётқазилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш жойлари, ер ости

ва ер усти канализация лотоклари, ички ва ташқи ёритиш тармоқлари

ва иншоотлари, ичимлик сувининг санитар-техник бўғинлари,

умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш, маиший ва мева-сабзавот

маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш,

ташқи мухандислик-коммуникация иншоотлари)*

МИҚДОРИ

Бозорлар ва савдо комплекслари номи

Ўлчов бирлиги

(ойлик тўлов)


Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1. "Авиасозлар деҳқон бозори"


2. "Аския деҳқон бозори"


3. "Чилонзор буюм савдо комплекси"


4. "Чор-су буюм савдо комплекси"


5. "Паркент универсал савдо комплекси"


6. "Бектўпи савдо комплекси"


7. "Ўрикзор савдо комплекси"


1 кв.метр учун

15000

8. "Iste'molda bo'lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori"

1 кв.метр учун

19500

Қолган барча бозорлар ва савдо комплекслари

1 кв.метр учун

7000

         

Изоҳ:


*) Ушбу хизматлар бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотлар мулкдорларига кўрсатилади ҳамда улар учун кадастр ҳужжатларида кўрсатилган эгаллаган ер майдонларидан келиб чиқиб ҳақ тўланади. Бунда маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш хизматлари учун бино ва иншоотлар мулкдорлари томонидан мазкур турдаги хизматларни кўрсатувчи ташкилотларга қўшимча тўловлар амалга оширилмайди.


**) "Ўрикзор савдо комплекси"да хусусий объектлар жойлашган жой устидаги бозорнинг том қисмининг ижараси ҳам киритилган.