Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний юргизилишига, уларни суистеъмол қилишга ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (ЎзР ВМ 13.02.2004 й. 71-сон Қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида

гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларнинг

ноқонуний юргизилишига, уларни суистеъмол қилишга

ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишига

қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

гиёҳвандлик кўлами ва гиёҳвандлик воситалар, психотроп моддалар прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишининг ўсишига мойиллиги кучайиб бораётганлигидан ташвишланиб,

гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларининг ноқонуний юргизилиши ҳамда уларни суиистеъмол қилиш ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилиши улар халқларининг саломатлиги ва фаровонлигига жиддий таҳдид солишини, ҳамда жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий асосларига дахлдор муаммо эканлигини англаб,

гиёҳвандлик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишига қарши кураш икки томонлама ҳамда халқаро ҳамкорлик доирасида мувофиқлаштирилган ҳаракатни талаб қилишини тан олган ҳолда,

гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний юргизилишига ҳамда уларни суиистеъмол қилишга ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишига самарали қарши кураш олиб боришда бир-бирларига зарур кўмак беришга қатъий аҳд қилиб,

БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида 1961 йилдаги Ягона конвенциянинг, 1972 йилдаги Баённомага асосан унга киритилган ўзгартиришлар билан, Психотроп моддалар тўғрисида 1971 йилдаги Конвенциянинг, Гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний юргизилишига қарши кураш тўғрисида 1988 йилдаги Конвенциянинг мақсадларини, шунингдек Бирлашган миллатлар ташкилотининг бошқа тегишли қарор ва ҳужжатларини инобатга олиб,

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида 1999 йил 7 майда Тошкентда имзоланган Битимининг қоидаларига мувофиқ,

ўз давлатларининг қонунларига мувофиқ,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Умумий принциплар


Томонлар Битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини суверенитет, ички ишларга аралашмаслик ва инсон

...