Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 06.02.2021 й. 01-02/12-07-сон, Ички ишлар вазирлигининг 30.01.2021 й. 3-сон "Автомобиль йўллари орқали ташиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 04.03.2021 й. 1278-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.03.2021 й.

N 1278-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

06.02.2021 й.

N 01-02/12-07


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.01.2021 й.

N 3


ҚАРОРИ



"Автомобиль йўллари орқали ташиладиган

товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга

ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 800-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташишни соддалаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

     





Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2003 йил 4 сентябрдаги 01-02/12-35 ва 5-сон "Автомобиль йўллари орқали ташиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1278, 2003 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2004 йил 6 июлдаги 01-02/20-28 ва 24/5-2000-сон "Автомобиль йўллари орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1278-1, 2004 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 339-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 31 июлдаги 01-02/12-14 ва 26-сон "Автомобиль йўллари орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1278-2, 2012 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 371-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 6 августдаги 01-02/12-10 ва 30-сон "Автомобиль йўллари орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1278-3, 2014 йил 22 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 34-сон, 443-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2016 йил 27 апрелдаги 01-02/12-30 ва 16-сон "Автомобиль йўллари орқали ташиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1278-4, 2016 йил 18 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 20-сон, 228-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 март