Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.03.2021 й. ПФ-6188-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.03.2021 й.

N ПФ-6188



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5938-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4602-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 17 мартдаги

ПФ-6188-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги "Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги ПФ-2326-сон Фармонида:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ҳамда унга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилиши белгилаб қўйилсин";


б) 6-банддаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-илова 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-иловада:


1-банддаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банддаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг раиси" сўзлари "маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги "Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3878-сон Фармонининг 1-бандида:

биринчи хатбошидан "Оила" маркази," сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидан "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия таркибининг йигирма тўққизинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5005-сон Фармонида:


2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиқларининг" сўзлари "ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5024-сон Фармони 2-бандининг тўртинчи хатбошисидан "ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони билан тасдиқланган Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши таркибида:


а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги мазмундаги 18-1-банд билан тўлдирилсин:

"18-1. Р.Т. Маматов - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши таркибининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Р.Т. Маматов - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги "Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида"ги ПФ-5515-сон Фармонида:


а) 1-илованинг "Ҳоким ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси" блоки қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Ҳоким ўринбосари - маҳалла

ва оилани қўллаб-қувватлаш

бошқармаси бошлиғи



Котибият

";

б) 2-илованинг "Ҳоким ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси" блоки қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Ҳоким ўринбосари - маҳалла

ва оилани қўллаб-қувватлаш

бўлими бошлиғи



Котибият

".

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПФ-5542-сон Фармони билан тасдиқланган Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссияси таркибида:


а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Р.Т. Маматов - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири";


б) 12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги "Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5580-сон Фармони 3-бандининг бешинчи хатбошисидан "ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5618-сон Фармонида:


1-илова III бўлим 1-боб 2-қисмининг 6-бандидан ", "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси аъзолари" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-илова 14-банди "Тадбирларнинг номланиши" устунидан ", "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси аъзолари" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги "Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5700-сон Фармонида:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 4-банд ва илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 5-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


г) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "Республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) кенгашлари" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси таркибида:


а) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Р.Т. Маматов - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири";


б) 23-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПФ-5775-сон Фармони билан тасдиқланган Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси таркибида:


а) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Р. Маматов - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири";


б) 18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармони билан тасдиқланган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссияси таркибида:


а) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Р.Т. Маматов - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири".


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5863-сон Фармонининг 6-бандидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони билан тасдиқланган Айрим шахсларга субсидиялар тўлаш схемаси 4-босқичи "Амалга ошириш механизми" устунидаги "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашига" сўзлари "туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887-сон Фармонида:


3-илова 23-банди "Масъул ижрочилар" устунидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-илова 2-банди "Масъул ижрочилар" устунидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5930-сон Фармони 12-бандининг иккинчи хатбошисидагиҲДЁ архивлари" сўзлари "ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5938-сон Фармони 16-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда, янги маҳаллалар ташкил этилганда киритиладиган штат бирликлари сони Ички ишлар вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади ҳамда республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади".


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1096-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10 октябрдаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2050-сон қарорида:


4-банднинг бешинчи хатбошисидаги "фуқаролар йиғинларининг масъул котиблари ва" сўзлари "уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар, шунингдек," сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг биринчи хатбошисидаги "ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари ", Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-2691-сон қарорида:


а) 3-бандда:

еттинчи хатбошидан "маҳалла," сўзи чиқариб ташлансин;

йигирма тўққизинчи хатбошидан "маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар," сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-иловада:

"Ҳоким ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси" блоки қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Ҳоким ўринбосари - маҳалла

ва оилани қўллаб-қувватлаш

бўлими бошлиғи



Котибият:

бош мутахассис - 1

1

";

изоҳнинг биринчи хатбошисидаги "53-58 нафар" сўзлари "52-57 нафар" сўзлари билан алмаштирилсин;

25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2705-сон қарорининг 11-бандидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон қарори билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси таркибининг 18-бандидаги "Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2833-сон қарорида:


а) 2-илованинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Маматов Р.Т. - Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири"


б) 3-илова 4-бандининг тўртинчи хатбошисидан "хотин-қизлар қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 4-илованинг 13-бандидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2896-сон қарорида:


а) 1-иловада:


1) 11-банддаги "икки нафар" сўзлари "уч нафар" сўзлари билан алмаштирилсин;


2) 14-16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари тақдимига мувофиқ лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

15. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари тегишли бошлиқларининг тақдимига мувофиқ лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

16. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан унинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари тавсиясига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади";


б) 2-иловада:


1) 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Профилактика инспекторини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари (кейинги ўринларда - ИИББ) ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари (кейинги ўринларда - ИИБ) бошлиқларининг ўринбосарлари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаларига асосан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади";


2) 8-банддаги "уч йилда" сўзлари "беш йилда" сўзлари билан алмаштирилсин;


3) 10-банддаги "ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар" сўзлари "ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


4) 21-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Профилактика катта инспектори, ушбу лавозим мавжуд бўлмаган тақдирда профилактика инспектори фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажаради";


5) 24-бандда:

биринчи хатбошидаги "туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари" сўзлари "фуқаролар йиғини раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидан "хотин-қизлар қўмиталари ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;


6) 25-банднинг биринчи хатбошисидаги "яраштириш комиссиялари" сўзлари "оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7) 27-29-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


8) 30-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


9) 36-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси хизмат хонаси;".


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги "2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2916-сон қарори 5-бандининг олтинчи хатбошисидан "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда" сўзлари чиқариб ташлансин.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 июлдаги ПҚ-3119-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссия таркибининг йигирманчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Р. Маматов - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири".


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги ПҚ-3132-сон қарорида:


а) 1-иловада:


1) 2-банддаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашларига" сўзлари "туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари томонидан кўриб чиқилиб, ҳар йилнинг 1 май санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига (кейинги ўринларда - Вазирлик) тақдим этилади";


3) 4-банддаги "Республика кенгаши" сўзлари "маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;


4) 5-банддаги "Республика кенгашининг қарори" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг буйруғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


5) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Комиссия хулосаси асосида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид буйруғи қабул қилинади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқ ахборот воситаларида эълон қилинади";


6) 8-банддаги "Республика кенгаши раиси (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар)" сўзлари "маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;


7) 9-банддаги "Республика кенгаши томонидан ишлаб чиқилади ва" сўзлари "маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:


1) тўққизинчи хатбошининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биринчи сатрда "O`zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "Mahalla va oilani qo`llab-quvvatlash", учинчи сатрда "vazirligining" ("Times new Roman Bold" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган";


2) ўнинчи хатбошидаги "Qaroriga asosan" сўзлари "buyrug`iga asosan" сўзлари билан алмаштирилсин;


3) ўн иккинчи хатбошининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биринчи сатрда "Mahalla va oilani", иккинчи сатрда "qo`llab-quvvatlash vaziri" ("Times new Roman Bold" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган".


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июлдаги ПҚ-3142-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмасидаги "Ҳоким ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси" блоки қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Ҳоким ўринбосари - маҳалла

ва оилани қўллаб-қувватлаш

бўлими бошлиғи



Котибият:

бош мутахассис - 1

1

".

33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосарлари - комплекс раҳбарлари, мутасадди раҳбарларга бириктирилган олий таълим муассасалари рўйхатида:


1-банд "Т/р" ва "Бириктирилган олий таълим муассасалари" устунлари тегишинча "11" рақами ва "Тошкент давлат юридик университети" сўзлари билан тўлдирилсин;


7-банд "Комплекс раҳбарлари, мутасадди раҳбарлар" устунидаги "Нарбаева Танзила Камаловна, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси" сўзлари "Мусаев Бехзод Анварович, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3184-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш "Илҳом" фондининг Васийлик кенгаши таркибининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Р.Т. Маматов - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири".


35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3318-сон қарорида:


а) 6-банднинг учинчи хатбошисидан "ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари билан биргаликда" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 8-бандда:

биринчи хатбошидан "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "ҳажмларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қарорлари асосида тасдиқланишини" сўзлари "ҳажмлари тасдиқланишини" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-илованинг 12 ва 25-бандлари "Масъул ижрочилар" устунидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов)" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркибининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маматов Р. - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири".

38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 декабрдаги "2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-3440-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон қарори билан тасдиқланган Туризмни ривожлантириш масалаларида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришни таъминлаш бўйича масъуллар бириктириладиган мамлакатлар ва ҳудудлар рўйхатининг 7-банди "Масъул ижрочилар" ва "Лавозими" устунларидаги "Т.К. Норбоева" ва "Бош вазирнинг ўринбосари - Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси" сўзлари тегишинча "Р.Т. Маматов" ва "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири" сўзлари билан алмаштирилсин.


40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги "Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ПҚ-3528-сон қарорида:


а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Тошкент шаҳри ички ишлар органлари профилактика инспекторлари зиммасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифалар билан бир қаторда бириктирилган ҳудудда истиқомат қилувчи шахсларни ўрганиш ва келгусида уларнинг ҳар бирига ғайриижтимоий ёки бошқа ҳуқуққа хилоф хулқ-атвор эҳтимоли нуқтаи назаридан индивидуал ташхис қўйиш ҳамда профилактик аҳамиятга эга таъсирчан чораларни кўриш ҳам юклатилсин";


б) 8-банднинг тўртинчи хатбошисидан "Тошкент шаҳар маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3532-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолини дори воситалари билан таъминлашдаги муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича жамоатчилик комиссияси таркибида:


а) ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Р.Т. Маматов - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири";


б) ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


в) йигирманчи-йигирма учинчи хатбошилар тегишинча ўн саккизинчи-йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги "Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3610-сон қарорида:


а) 3-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошидаги "фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни" сўзлари "фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) илованинг 13-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомнинг 15-бандидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3785-сон қарорида:


а) 2, 3, 6, 7 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-иловада:


2-банддаги "хотин-қизлар қўмитаси раиси" сўзлари "маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 июндаги "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3800-сон қарорининг 6-бандидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3956-сон қарори 5-банди "а" кичик бандининг тўртинчи хатбошисидан "ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" сўзлари чиқариб ташлансин.


47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4075-сон қарорида:


а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "уларнинг ёрдамчилари ҳамда "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзоларига" сўзлари "уларнинг ёрдамчиларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"профилактика инспекторлари ёрдамчилари лавозимлари, қоида тариқасида, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга ёшлар орасидан жамланади;";


в) 5-банддаги "Профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси аъзолари ва" сўзлари "Профилактика (катта) инспекторларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 6-бандда:


1) "а" кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жамғармаларнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозит ҳисобларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) "б" кичик бандида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жамғармаларнинг маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари томонидан қабул қилинадиган қарорга асосан фақат қуйидагилар учун сарфланади:";

иккинчи хатбошидаги "уларнинг ёрдамчилари ҳамда "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзоларини" сўзлари "уларнинг ёрдамчиларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


48. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги "Сирдарё вилоятида "Ҳар бир оила - тадбиркор" Дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4172-сон қарорининг 8-бандидан "ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари" сўзлари чиқариб ташлансин.


49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4231-сон қарорининг 12-бандидан "ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари" сўзлари чиқариб ташлансин.


50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4235-сон қарорида:


а) 4-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "хотин-қизлар қўмитаси" сўзлари "маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "хотин-қизлар қўмитаси" сўзлари "маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Г.М.Маруфова - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари";


3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарори билан тасдиқланган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг таркибида:


а) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Р.Т. Маматов - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири";


б) 30-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги "Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-4342-сон қарорида:


8-банд "б" кичик бандидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-бандидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-бандидаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


53. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги "Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4436-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


54. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги "Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида"ги ПҚ-4513-сон қарорида:


а) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги "ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси" сўзлари "ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 2-иловада:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи-ўн тўққизинчи хатбошилар тегишинча иккинчи-ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маруфова Г.М. - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 17 мартдаги

ПФ-6188-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4944-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармонига 4-илованинг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 4-ишчи гуруҳ таркибининг 2-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони билан тасдиқланган 2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, "ягона дарча" тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатининг 30-32-бандлари.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5325-сон Фармони.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5415-сон Фармонининг 5-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПФ-5903-сон Фармонига 1-илованинг Департамент билан ҳамкорлик қилиниши таъминланадиган ташкилотлар рўйхатининг 3-4-бандлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 март