Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 25.02.2021 й. 01-02/8-10-сон "Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.03.2021 й. 3290-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.03.2021 й.

N 3290




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

25.02.2021 й.

N 01-02/8-10


ҚАРОРИ



Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан

ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш

вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан

ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш

тартибини тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон "Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                                М.Б. Азимов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 25 март