Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 й. 201-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2021 й.

N 201




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИГА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТ

ҲУДУДИДА ЯШАШ УЧУН МАБЛАҒЛАРСИЗ

ҚОЛГАН ТАҚДИРДА, МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 январдаги ЎРҚ-517-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган фуқароларга молиявий ёрдам кўрсатиш харажатларини:

2021 йилда Ташқи ишлар вазирлигининг асосланган сўровига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини молиялаштириш параметрларига қўшимча маблағ ажратсин;

2022 йилдан бошлаб Ташқи ишлар вазирлигининг асосланган сўровига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини молиялаштириш бўйича параметрларида назарда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 апрель