Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2021 й. 241-сон "Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2021 й.

N 241




АМИР ТЕМУР НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК

ХИЗМАТИ АКАДЕМИЯСИГА БАКАЛАВРИАТ

ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА КУНДУЗГИ

ТАЪЛИМ ШАКЛИДА ЎҚИШГА НОМЗОДЛАРНИ

САРАЛАБ ОЛИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга жисмонан соғлом, маънавий етук ва интеллектуал салоҳиятга эга номзодларни саралаб олиш ҳамда қабул қилишнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясида ўқишга номзодларни саралаб олиш тартиби;

номзодларга бериладиган имтиёзлар;

номзодларни Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига ўқишга қабул қилиш қоидалари.

3. Мазкур қарор 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 апрель