Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2021 й. 285-сон "Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2021 й.

N 285




"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ФИДОЙИСИ"

КЎКРАК НИШОНИНИ ТАЪСИС

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони таъсис этилсин.


2. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг буюртмасига асосан "Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси" кўкрак нишонива унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.


4. "Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 6 майдаги

285-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги

фидойиси" кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг марказида, баландлик узра нур таратиб турган қуёш фонида кўп йиллик ўрмон дарахти ва яшил дала, унинг қуйи қисмида яйлов тасвири акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган доира ичида яшил рангли эмаль фонида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI O`RMON XO`JALIGI FIDOYISI" сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган. Унинг пастки қисми марказида саккиз бурчакли юлдуз тасвирланган.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида беш қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2,2 миллиметр бўлган "SOНADAGI KO`P YILLIK FIDOKORONA MEНNATLARI UCНUN" сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир. Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўрт бурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 17 миллиметрдан иборат.

Қадағич эни 22 миллиметрли яшил рангдаги шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг ҳар икки тарафидан эни 2 миллиметрли оқ рангдаги йўллар туширилган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.



"Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси"

кўкрак нишони

Олд томони

Орқа томони


       





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 6 майдаги

285-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги

фидойиси" кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда - гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI", иккинчи сатрда "O`RMON XO`JALIGI FIDOYISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда "GUVOНNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар тўқ яшил рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) "Тангир" тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, 15 миллиметрли чизиқ ва "-sonli guvohnoma" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи жойлашган.

Ундан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`zbekiston Respublikasi O`rmon", иккинчи сатрда "xo`jaligi davlat qo`mitasi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20__ y. "___" ___________dagi", иккинчи сатрда "____-sonli buyrug`iga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI", иккинчи сатрда "O`RMON XO`JALIGI FIDOYISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni bilan mukofotlandi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда "RAIS" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.



"Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги

фидойиси" кўкрак нишони

ГУВОҲНОМАСИ

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 май