Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг 07.05.2021 й. 5-сон "Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.05.2021 й. 3217-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.05.2021 й.

N 3217-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

07.05.2021 й.

N 5


БУЙРУҒИ



Ёрдамчи репродуктив технологиялардан

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 14 январдаги 106-сон буйруғи (рўйхат рақами 3217, 2020 йил 6 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2020 й., 10/20/3217/0136-сон) билан тасдиқланган Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 3-иловалари матнидаги "паспорт" деган сўзлар "биометрик паспорт ёки идентификация ID-карта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                       А. Хаджибаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 май