Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 12.04.2021 й. 01-02/16-23-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилаётган товарларнинг намуналарини ва нусхаларини божхона органлари тизимида тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 04.05.2021 й. 1269-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.05.2021 й.

N 1269-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

12.04.2021 й.

N 01-02/16-23


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

ўтказилаётган товарларнинг намуналарини ва нусхаларини

божхона органлари тизимида тасарруф этиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарор,

шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 мартдаги 145-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона органлари тизимида товарларнинг намуна ва синамаларини тасарруф этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                                    М. Азимов






Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 2003 йил 9 июль 01-02/16-27-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилаётган товарларнинг намуналарини ва нусхаларини божхона органлари тизимида тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1269, 2003 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 16-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 5 апрелдаги 01-02/16-30-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилаётган товарларнинг намуналарини ва нусхаларини божхона органлари тизимида тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 13-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1269-1, 2013 йил 8 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й.,19-сон, 245-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 13 апрелдаги 01-02/16-17-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилаётган товарларнинг намуналарини ва нусхаларини божхона органлари тизимида тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1269-2, 2015 йил 4 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 18-сон, 220-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 18 апрелдаги 01-02/16-26-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилаётган товарларнинг намуналарини ва нусхаларини божхона органлари тизимида тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1269-3, 2016 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 17-сон, 183-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 май