Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2021 й. 334-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2021 й.

N 334



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш

бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги

босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил

20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 майдаги

334-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарорида:


а) 1-иловада:


12-банднинг олтинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


44-банднинг бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмаларининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


54-банднинг еттинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмаларининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 4-илованинг ХI позициясидаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмаларининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-иловада:


4-позициянинг "Қуйидагиларга нисбатан ишчи органга тақдим этиладиган маълумотлар:" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-позициянинг "Маълумотлар тақдим этиш учун масъул орган" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 13 августдаги 668-сон қарорида:


а) қарор номидаги ва муқаддимасидаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг тарифлари (нархлари) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, бошқа юридик ва жисмоний шахслар учун - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан мустақил белгиланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.";


в) 2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) илова номидаги ва 1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарорида:


а) қарор номидаги ва 2-банддаги "Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати" сўзлари "Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қарорга иловада:


илова номидаги "Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати" сўзлари "Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


I бўлимнинг номидаги "Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати" сўзлари "Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


II бўлимнинг номидаги "қўриқлаш хизматининг" сўзлари "Қўриқлаш бош бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


изоҳнинг 2-бандидаги "Қўриқлаш хизматининг" сўзлари "Қўриқлаш бош бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


изоҳнинг 4-бандидаги "қўриқлаш хизмати" сўзлари "Қўриқлаш бош бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 майдаги

334-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 3 июлдаги 555-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони)" 2020 йил 7 декабрдаги 772-сон қарорига илованинг 10-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 май