Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2021 й. 335-сон "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2021 й.

N 335




"ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ" КЎКРАК

НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури"да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони таъсис этилсин.


2. Қуйидагилар:

"Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг буюртмасига асосан "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.


4. "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Д. Қурбанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 1 июндаги

335-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Халқлар дўстлиги" кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони пастки қисми марказида кўтарилаётган қуёш нурлари ҳамда ҳилпираб турган Ўзбекистон Республикасининг рангли байроғи фонида зарҳалланган Ўзбекистон Республикаси харитаси ҳамда меридианлари ва параллелларини акс эттирган кўк рангдаги Ер шари тасвири жойлашган. Унинг юқори қисмида дўстлик ва эрксеварлик рамзи бўлган Ҳумоқуши тилла рангда тасвирланган.

Кўкрак нишони айланаси бўйлаб зарҳал ҳошияли оқ эмаль фонидаги доира билан ўралган. Айлананинг юқори қисмида ҳарфларининг баландлиги 3 миллиметр бўлган "XALQLAR DO`STLIGI" сўзлари ёзилган. Унинг пастки четлари бўйлаб фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи иккита дафна япроғи жойлаштирилган.

Кўкрак нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги - 2,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида пастки қисмида дафна барглари тасвирланган тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 24 миллиметрдан иборат.

Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, ҳар бирининг эни 4,4 миллиметрли 5 хил рангдаги йўллардан иборат. Лентанинг марказида оқранг, унинг ўнг томонида яшил ва сариқ ранглар, чап томонида эса мовий ватўқ яшил ранглардаги йўллар ифодаланган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.



"Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони

Олди томони

Орқа томони

         





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 1 июндаги

335-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда -гувоҳнома) 160 х 110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "XALQLAR", иккинчи сатрда "DO`STLIGI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда "GUVOНNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар тўқ кўк рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) "Тангир" тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда "GUVOНNOMA" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳноманинг тартиб рақами учун "№" белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

"GUVOНNOMA" сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 4 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi", иккинчи сатрда "huzuridagi Millatlararo munosabatlar va xorijiy", учинчи сатрда "mamlakatlar bilan do`stlik aloqalari qo`mitasi raisining" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20__ y. "___" ___________dagi", иккинчи сатрда "____-sonli buyrug`iga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "XALQLAR", иккинчи сатрда "DO`STLIGI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni bilan mukofotlandi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда "Qo`mita raisi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.



"Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони

ГУВОҲНОМАСИ

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 июнь