Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2021 й. 362-сон "Шоли экиш учун сотиб олинган замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2021 й.

N 362




ШОЛИ ЭКИШ УЧУН СОТИБ ОЛИНГАН

ЗАМОНАВИЙ УРУҒ СЕЯЛКАЛАРИ ВА КЎЧАТЛАБ

ЭКИШ УСКУНАЛАРИ ҚИЙМАТИНИНГ БИР

ҚИСМИНИ  ҚОПЛАБ  БЕРИШ  ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 2 февралдаги ПҚ-4973-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, республикада шоли етиштрувчиларни рағбатлантириш, уларни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 2 февралдаги ПҚ-4973-сон қарорида 2021 йил 31 декабрга қадар шоли етиштириш учун шолини замонавий уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналарини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сотиб олинган уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизгачаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб берилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Шоли экиш учун сотиб олинган замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

шоли экиш учун сотиб олинган замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизгача қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб берилади;

шоли экиш учун сотиб олинган замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидиялар фақат талабгор томонидан сотиб олинган кунда ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги қишлоқ хўжалиги техникаси учун ажратилади;

шоли экиш учун сотиб олинган замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш учун ажратилган субсидиялардан мақсадли фойдаланишни ва тўловлар ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 июнь