Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат активларини бошқариш агентлигининг 17.06.2021 й. 01/14-14-13-987-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 16.06.2021 й. 22-сон "Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 17.06.2021 й. 2257-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.06.2021 й.

N 2257-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

17.06.2021 й.

N 01/14-14-13-987


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

16.06.2021 й.

N 22


ҚАРОРИ



Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги ва "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2011 йил 8 августдаги 01/19-18/04 ва 27-сон қарори билан тасдиқланган Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига (рўйхат рақами 2257, 2011 йил 24 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й, 34-35-сон, 357-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат активларини бошқариш

агентлиги директори

А.Ж. Ортиков

Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д.Ф. Рахимов

      





Қарорга

ИЛОВА



Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахслар - чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан ҳарбий тузулмаларида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари (шу жумладан собиқ);";

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

қори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар - юкори мансабдор шахслар билан ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар;";

ўн тўртинчи - ўн саккизинчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 3-бандда:

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сўровномалар бўйича мижозлар базасидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, террорчилик фаолиятини молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини таркатишни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган шахсларни аниқлаш;";

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ҳамда юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;".


3. Қуйидаги мазмундаги 4-1 ва 4-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"4-1. Ҳар бир риэлторлик ташкилоти қонунчиликка ҳамда ушбу Қоидаларга асосан масъул шахснинг вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилаб берадиган низомни ишлаб чиқиши, тасдиқлаши ва амалга киритиши шарт.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган низомда масъул шахсга қўйиладиган қуйидаги талаблар белгиланиши лозим:

унинг мақсади ва вазифалари;

унинг риэлторлик ташкилотининг бошқа ходимларидан мустақиллигини таъминлаш усуллари;

унинг раҳбарият билан, шу жумладан чет элдаги филиаллар ва ваколатхоналар (агар бўлса) билан ўзаро муносабатлари;

ўз функцияларини амалга ошириш учун зарур ахборотни олиш ҳуқуқи, шунингдек риэлторлик ташкилоти, шу жумладан чет элдаги филиаллар ва ваколатхоналар (агар бўлса) ходимларининг бундай ахборотни тақдим этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш мажбурияти;

конунчилик ва ички ҳужжатлар талаблари бузилишларини ўрганиш ҳуқуқи;

малакасини ошириб бориш бўйича талаблар;

махсус ваколатли давлат органининг қўшимча маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги сўровларни ва мижозларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тўхтатиб туриш ҳақидаги талабномасини ўз вақтида бажариш бўйича чоралар.

4-2. Илгари суд томонидан иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар, бошқарув тартибига қарши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга боғлиқ бўлган жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар масъул шахс этиб сайланиши мумкин эмас."


4. 14-банддаги "энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 20-2-бандда:

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар;";

қуйидаги мазмундаги ўнинчи-ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган дастурий мажмуалардан фойдаланувчи мижозлар;

оффшор ҳудудларда ҳисобвараққа эга бўлган резидент ва норезидентлар;

ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;";

ўнинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


6. 21-банддаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Қуйидаги мазмундаги 31-1-банд билан тўлдирилсин:

"31-1. Риэлторлик ташкилотлари ички ва ташқи вазиятларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, тижорат банки ички назорат тизимини доимий равишда мониторинг қилади ва самарадорлигини баҳолаб боради, шунингдек самарали ишлашини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлайди.

Риэлторлик ташкилотида ички аудит хизмати мавжуд бўлган тақдирда, ички назорат фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиш ушбу хизмат томонидан амалга оширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 июнь