Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Инновацион ривожланиш вазирининг 14.06.2021 й. 148-сон "Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.06.2021 й. 3036-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.06.2021 й.

N 3036-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ

ВАЗИРИНИНГ

14.06.2021 й.

N 148


БУЙРУҒИ



"Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда

(марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан

илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган

юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини

ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга

юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 222-сон "Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/5-сон "Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3036, 2018 йил 5 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3036/1472-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар Академияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Инновацион ривожланиш вазири                                        И. Абдурахмонов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 июнь