Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2021 й. 381-сон "Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.06.2021 й.

N 381




СУПЕРЭЛИТА, ЭЛИТА ВА КЕЙИНГИ АВЛОДЛАРГА

МАНСУБ УРУҒЛИК ШОЛИ ЕТИШТИРИШ УЧУН

УРУҒЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ТАНЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 2 февралдаги ПҚ-4973-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, республикада шоли етиштириш, сақлаш, қайта ишлашнинг узлуксиз ва самарали тизимини такомиллаштириш, уруғлик шоли етиштириш соҳасини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун талабгорлардан ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилиб олиш;

уруғлик шоли етиштирувчи талабгорлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби ва муддатлари, шу жумладан, суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда унинг якунлари бўйича қарор қабул қилиш;

суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлган субъектларнинг ҳужжатларини юритиш;

уруғлик шоли етиштирувчиларнинг вазифалари, шунингдек, ушбу талаблар уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар томонидан бажарилмаслиги оқибатлари.


2. Белгилансинки:

суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун танлов фермер хўжаликлари, шоличилик кластерлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари (кейинги ўринларда - уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотлар) ўртасида ўтказилади;

уруғлик шоли майдонлари ҳамда экиладиган навлари ва етиштириладиган уруғлик шоли ҳажмлари уруғлик етиштирувчилар таклифларидан келиб чиқиб туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг буюртманомасига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади;

суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун уруғлик шоли етиштирувчилар ўртасида танлов туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида соҳага тегишли бўлган давлат органлари ва ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда тузилган туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи томонидан ўтказилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг таклифларини инобатга олган ҳолда туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи танлов ўтказиш вақтини ҳамда жойни маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёки туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимининг расмий веб сайтида эълон қилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда уруғлик шоли етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 июнь