Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 18.06.2021 й. 22-мҳ-сон, Халқ таълими вазирлигининг 11.06.2021 й. 9-mh-сон "Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.06.2021 й. 3112-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.06.2021 й.

N 3112-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

18.06.2021 й.

N 22-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.06.2021 й.

N 9-mh


ҚАРОРИ



"Умумтаълим муассасаларининг фаолияти

самарадорлигини баҳолаш мезонларини

тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни ўз

кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сон "Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 17 декабрдаги 9-мҳ ва 14-мҳ-сон "Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 3112, 2018 йил 29 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 10/18/3112/2420-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғи

У. Ташкенбаев

Халқ таълими вазири

Ш. Шерматов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 июнь