Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2021 й. 409-сон "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудудидан товарлар ва шахсларни ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2021 й.

N 409




"ТЕРМИЗ ХАЛҚАРО САВДО МАРКАЗИ"

ЭРКИН САВДО ЗОНАСИ ҲУДУДИДАН

ТОВАРЛАР ВА ШАХСЛАРНИ ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмини янада кўпайтириш, хорижий харидорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, хорижий инвестициялар учун жозибадорликни ошириш, минтақавий савдони рағбатлантириш, шунингдек, ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6109-сон Фармонига мувофиқ "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси (кейинги ўринларда - Марказ) ҳудудида чакана савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган "эркин божхона зонаси" божхона режими амал қилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Марказ ҳудудидан ҳар қандай товарлар олиб ўтилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш тақиқланган ёки чеклаб қўйилган товарлар бундан мустасно;

товарлар Марказ ҳудудига божхона тўловлари тўланмасдан ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан олиб кирилади;

Марказ ҳудудида шахслар, транспорт воситалари ва юклар эркин ҳаракатланади;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан Марказ ҳудудига товарлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ олиб кирилади ёки олиб чиқилади;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан Марказ ҳудудига нақд пул Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ олиб кирилади ёки олиб чиқилади.


3. Марказнинг Маъмурий кенгаши:

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда, Марказ ҳудудида унинг периметри бўйлаб махсус тўсиқлар ўрнатишни, назорат қилиш тизими ва ёритиш мосламалари билан жиҳозлашни кўзда тутувчи бош режа лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва унинг белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда Марказга кириб келаётган ва чиқиб кетаётган жисмоний шахслар ва транспорт воситаларини текшириш ва рўйхатга олишни таъминлаш мақсадида икки ой муддатда чегара, божхона, ветеринария, санитария, карантин, транспорт назорати бўйича назорат-ўтказиш пунктларини ташкил этсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари билан биргаликда Марказ ҳудудида омборхона ва харид қилиш жойлари, транспорт ва логистика марказлари, ишлов бериш тармоқлари, кўргазма марказлари ва "шоу-румлар", бож олинмайдиган савдо дўконлари, транзит марказлари, банк бўлинмалари, меҳмонхоналар, савдо ва кўнгилочар марказлар, тиббий даволаш профилактика ва диагностика муассасалари, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш марказлари барпо этиш, мобил алоқа ва бошқа зарур хизматларни ташкил этиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Марказ ҳудудига олиб кириладиган ҳамда улгуржи ва чакана тартибда сотиладиган товарлар ҳисобини юритиш бўйича замонавий ахборот тизимларини жорий этсин.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудудига шахслар ва транспорт воситаларининг кириши, ҳудудда бўлиши ҳамда ҳудуддан чиқиб кетиши, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш ҳамда ушбу ҳудудда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ва маҳсулотларни реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари ва ушбу давлат ҳудудидан кирувчи бошқа давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш визасини расмийлаштирмасдан Марказ ҳудудига кириш, ҳудудда бўлиш ва ундан чиқиш муддатлари ва тартиби;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон томонидан Марказ ҳудудига кириш ёки чиқиш тартиби, шу жумладан, мазкур жараёнда давлат чегара назоратини амалга ошириш тартиби;

Марказ ҳудудидан Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудига чет эл товарларини ("реэкспорт" божхона режимида) ҳамда Ўзбекистон товарларини ("экспорт" божхона режимида) олиб чиқиш тартиби;

Марказ ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали учинчи давлат ҳудудига товарларни олиб ўтиш қоидалари.


5. "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков, Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 1 июлдаги

409-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси

муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини

ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Объект номи


Ўлчов

бирлиги


Миқдори


Қиймати

(млрд сўм)


Молиялаштириш

манбаи


Амалга

ошириш

муддати


Масъул вазирлик

ва идоралар


I. КУЗАТУВ МИНОРАЛАРИНИ КЎЧИРИШ БЎЙИЧА

1.

Кўприкни қўриқлаш батальони 3-маррасининг чап қанотидаги мавжуд 900 м "Сурхон" электр сигнализация мажмуасини кўчириш (демонтаж) ишларини амалга ошириш.


метр

900

0,01

Маҳаллий бюджет маблағлари

2021 йил

декабрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2.

Кўприкни қўриқлаш батальонининг 3-маррасида жойлашган мавжуд 49-сон темир кузатув минорасини кўчириш (демонтаж-монтаж) ва 2-марра томон бўйлаб 400 метр узоқликка ўрнатиш ишларини амалга ошириш.


дона

1

0,006

Маҳаллий бюджет маблағлари

2021 йил

декабрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

II. "ТЕРМИЗ ХАЛҚАРО САВДО МАРКАЗИ" ЭРКИН САВДО

ЗОНАСИ ҲУДУДИНИ МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ

ИНФРАТУЗИЛМАСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

3.

Егоза билан кучайтирилган ҳолда 3,5 м баландликда ҳудуд периметри бўйлаб девор барпо этиш.


метр

2 765

6,345

Ҳудудларни ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш учун ажратилган Республика бюджети маблағлари


2021 йил

IV чорак

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

4.

"Сурхон" ЭСКни "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди ва унга туташ бўлган ҳудудларга ўрнатиш.


метр

2 765

0,426

Ҳудудларни ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш учун ажратилган Республика бюджети маблағлари


2021 йил

IV чорак

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

5.

Рокад ва назорат из йўлаги барпо этиш.


метр

2 765

1,105

Ҳудудларни ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш учун ажратилган Республика бюджети маблағлари


2021 йил

IV чорак

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

III. "ТЕРМИЗ ХАЛҚАРО САВДО МАРКАЗИ" ЭРКИН САВДО ЗОНАСИ

ВА "TERMEZ CARGO CENTRE" МЧЖ ҲУДУДЛАРИНИ БОҒЛОВЧИ

АЛОҲИДА КОРИДОР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ БАРПО ЭТИШ БЎЙИЧА

6.

Энига 9 метр кенгликда авто йўл барпо этиш.


метр

1000

4,0

Ҳудудларни ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш учун ажратилган Республика бюджети маблағлари


2021 йил

IV чорак


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


7.

Коридорнинг икки томонини 3,5 метр баландликдаги панель сетка тўсиғи билан ўраш.


метр

1000

0,413

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

якунига

қадар


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

8.

Егоза сим тўсиғи ўрнатиш.


метр

3380

0,436

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

якунига

қадар


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

9.

Ўртада темир йўл кесишмаси мавжудлигини инобатга олиб, темир йўлнинг кириш ва чиқиш йўналишига электрон дарвоза ўрнатиш.


дона

2

0,055

Маҳаллий бюджет маблағлари

2021 йил

якунига

қадар


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

10.

Авто йўлнинг темир йўл билан кесишган жойида шахслар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шлагбаум ўрнатиш.


дона

2

0,056

Маҳаллий бюджет маблағлари

2021 йил

якунига

қадар


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

11.

Коридор бўйлаб ёритиш чироқлари ўрнатиш.


дона

20

0,010

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

якунига

қадар


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


IV. "TERMEZ CARGO CENTRE" МЧЖ ҲУДУДИ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

12.

Периметр бўйлаб девор устига сигнализация (ҳаракатланиш датчиклари) ўрнатиш.


метр

2 750

0,007

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


V. "ТЕРМИЗ ХАЛҚАРО САВДО МАРКАЗИ" ЭРКИН САВДО ЗОНАСИНИ

ҚЎРИҚЛАШГА ЖАЛБ ЭТИЛАДИГАН ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК

ХИЗМАТИ ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИ ШАХСИЙ ТАРКИБИ УЧУН

АЛОҲИДА МАЪМУРИЙ БИНО БАРПО ЭТИШ БЎЙИЧА

13.

Қуйидагиларни барпо этиш:


1. Чегара нарядлари смена каттаси хонаси.


2. Бўлинма бўйича навбатчи ва махсус техник воситалари мажмуаси оператори хонаси.


3. Ўн беш кишилик дам олиш хонаси.


4. Қурол сақлаш ва тарқатиш хонаси.


5. Ушланган шахсларни вақтинчалик сақлаш хоналари (эркаклар ва аёллар учун алоҳида).


6. Ошхона.


7. Уч кишилик санузел.




2,5

Ҳудудларни ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш учун ажратилган Республика бюджети маблағлари


2021 йил

IV чорак

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

VI. "TERMEZ CARGO CENTRE" МЧЖ ВА "ТЕРМИЗ ХАЛҚАРО САВДО МАРКАЗИ"

ЭРКИН САВДО ЗОНАСИ ВА КОРИДОРЛАРНИ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ТИЗИМЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ БЎЙИЧА

14.

3 мегапикселли инфрақизил ёриткичли видео кузатув камералари.


дона

215

1,71

Ҳудудларни ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш учун ажратилган Республика бюджети маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


15.

2 мегапикселли инфрақизил ёриткичли видео кузатув камералари.


дона

12

0,025

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


16.

2 мегапикселли 500 метргача лазер ёриткичли айланувчи кузатув камералари.


дона

8

0,114

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


17.

24 вольтли АС (ўзгарувчан токли) айланувчи кузатув камералари учун манба блоклари.


дона

8

0,003

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


18.

Айланувчи кузатув камераси учун кронштейнлар.


дона

8

0,002

Маҳаллий бюджет маблағлари

2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


19.

64 каналли тармоқ видеорегистраторлари.


дона

3

0,026

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


20.

32 каналли тармоқ видеорегистраторлари.


дона

5

0,025

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


21.

10 террабайт ҳажмли қаттиқ магнит дисклар.


дона

34

0,102

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


22.

55 дюймли мониторлар.


дона

18

0,203

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


23.

Видеокамералар бошқарув пульти.


тўплам

8

0,058

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


24.

Кириш ва чиқишда шахсни аниқловчи терминал (2000 нафаргача).


тўплам

2

0,010

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


25.

Турникетлар.


тўплам

2

0,126

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


26.

L2 даражали 16 РоЕ портли тармоқ коммутаторлари.


тўплам

43

0,157

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


27.

Коммутатор учун шкафлар.


дона

43

0,024

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


28.

Сервер учун 19 дюмли шкаф.


дона


4

0,006

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


29.

Сервер учун 75 дюмли шкаф.


дона

1

0,008

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


30.

Сервер учун Intel Соre i7 I7-8700-4QM35LT параметрли шахсий компьютерлар.


тўплам

2

0,022

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


31.

5 кВаттли узлуксиз электр таъминоти манбаи (UPS).


дона

5

0,065

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


32.

64 абонентли тармоқ АТСи ISDN платаси билан.


тўплам

1

0,008

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


33.

Телефон аппарати.


дона

64

0,032

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


34.

"GW-4E1-48/220 параметрли шлюз.


тўплам


1

0,063

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


35.

Wi-Fi интернет тармоғи нуқтаси.


дона

2

0,001

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


36.

FTP кабели.


метр

65000

0,213

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

37.

Оптик толали алоқа кабели.


метр

10000

0,121

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


38.

ТПП 30х2х0,5 параметрли кабель.


метр

5500

0,102

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


39.

Кабель тортиш учун ер ости қувури.


тўплам

80

0,456

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


40.

Камида 4,5 тонналик юкка мўлжалланган таранга қарши қурилма.


тўплам

7

0,282

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


ЖАМИ



19,33




             

Изоҳ.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ажратилган Республика бюджети маблағлари ҳисобидан -15, 66 млрд сўм;

маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан - 3,67 млрд сўм.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 июль