Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Мактабгача таълим вазирининг 09.07.2021 й. 125-сон "Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.07.2021 й. 3032-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.07.2021 й.

N 3032-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

09.07.2021 й.

N 125


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача

ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат

талабларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 802-сон "Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 18 июндаги 1-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3032, 2018 йил 3 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 10/18/3032/1450-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                     А. Шин



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 июль