Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 08.07.2021 й. 21-2021-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 07.07.2021 й. 15-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 15.07.2021 й. 2138-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.07.2021 й.
N 2138-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ 08.07.2021 й. N 21-2021 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 07.07.2021 й. N 15 |
ҚАРОРИ
"Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари
талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек
унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган
деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 344-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 6 августдаги 312, 19-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2138, 2010 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 308-модда);
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 3 ноябрдаги 21-2017, 120-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2138-1, 2017 йил 17 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2017 й., 10/17/2138-1/0274-сон).
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири
|
А. Тошкулов |
Соғлиқни сақлашвазири |
А. Хаджибаев |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 15 июль