Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2021 й. 460-сон "Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2021 й.

N 460



ИШ БЕРУВЧИЛАРГА УЛАР ТОМОНИДАН

25  ЁШДАН  ОШМАГАН  ХОДИМЛАР  УЧУН

ТЎЛАНГАН ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ СУММАСИНИ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН ТЎЛИҚ ҚОПЛАБ БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон ва "Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини маълум бир давр учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби;

иш берувчига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан ижтимоий солиқ суммасини тўлаб бериш ёки тўлаб беришни рад этиш асослари;

иш берувчи томонидан имтиёздан фойдаланиш учун топшириладиган солиқ ҳисоботлари;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган маблағларни иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби.

3. Иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасининг қоплаб берилиши 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга оширилади.


3-1. Иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасининг қоплаб берилиши 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2022 йил ва 2023 йил учун Давлат бюджетини шакллантиришда ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, 2022 йил ва 2023 йилнинг I чорагида иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш харажатларини алоҳида қаторда режалаштиришни назарда тутсин.


4-1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил ва 2025 йил учун Давлат бюджетини шакллантиришда ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, 2024 йил ва 2025 йилнинг I чорагида иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш харажатларини алоҳида қаторда режалаштиришни назарда тутсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси иш берувчиларга қоплаб бериладиган ижтимоий солиқ суммаси тўғри ҳисобланиши устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ назоратини амалга оширсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 июль