Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 29.07.2021 й. 01-236-сон "Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультетига номзодларни қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.08.2021 й. 2496-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.08.2021 й.

N 2496-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ

29.07.2021 й.

N 01-236


БУЙРУҒИ



"Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги

Ҳарбий-тиббиёт факультетига номзодларни қабул

қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 январдаги 36-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий тиббиёт академияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 2 июлдаги 01-236-сон "Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультетига номзодларни қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2496, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 415-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат тест маркази директори                                                М.М. Каримов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 август