Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2021 й. 543-сон "Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2021 й.

N 543




ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ЖАМОАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ

УЧУН ДОИМИЙ ФОЙДАЛАНИШГА АЖРАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учуи доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиладиган ҳолатлар рўйхати;

ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш учун материалларни тайёрлаш тартиби;

ер участкаси ажратиш материалларини ваколатли органлар билан келишиш тартиби;

давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган ер участкаларини уларга соддалаштирилган тартибда доимий фойдаланишга ажратиш тартиби;

кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига фойдаланишга топширилган кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ер участкаларини доимий фойдаланишга ажратиш тартиби ва хусусиятлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 августдаги

543-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон ва "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон қарорлари)" 2019 йил 11 июндаги 478-сон қарорига илованинг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сон Фармони)" 2019 йил 9 августдаги 653-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 268-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Сув таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 28 майдаги 342-сон қарорига илованинг 6-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармони)" 2020 йил 6 июлдаги 425-сон қарорига 1-илованинг 16-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 70-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 август