Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 27.08.2021 й. 543-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 августдаги

543-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун

доимий фойдаланишга ажратишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент:

ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш;

давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига амалда фойдаланиб келинаётган ер участкаларини соддалаштирилган тартибда доимий фойдаланишга ажратиш;

кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ер участкаларини кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланишга ажратиш тартибини белгилайди.

Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Ушбу Регламентга мувофиқ жамоат эҳтиёжлари ҳисобланган вазифалар ушбу банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилмаган юридик шахслар ёки жисмоний шахслар томонидан бажарилиши белгиланган ҳолларда ер участкаси фаолият соҳасидан келиб чиқиб, тегишли давлат органи, муассасаси ва корхонасига, бундай ташкилотни аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолларда эса - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади ва кейинчалик улар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берилади.

Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади. Ушбу қоида янги кўп квартирали уй қуриладиган ер участкасининг майдонини қасддан камайтириб кўрсатиш учун асос сифатида талқин қилиниши мумкин эмас.

2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидаги ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайди.

Агар ажратилиши режалаштирилаётган ер участкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлар тоифасига кирса, аввал ушбу ерларни Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида белгиланган тартибда бошқа ер тоифасига ўтказиш масаласи ҳал этилади.

3. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга қуйидаги мақсадларда берилади:

мудофаа ва давлат хавфсизлиги эҳтиёжлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, махсус иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ер участкаларини бериш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;

автомобиль йўллари ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, туннеллар, энергетика тизимлари объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);

аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш бўйича амалга ошириш учун, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бериш;

давлат бошқаруви органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг маъмурий биноларини барпо этиш;

юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар, ҳудудларга олиб борувчи автомобиль йўллари ва пиёда йўлакларини қуриш;

юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар ҳамда ҳудудларда ўтказиладиган муҳандислик-коммуникацияларини қуриш;

аҳолини, қишлоқ хўжалиги экинлари ва яшил ўсимликларни сув билан таъминлашга мўлжалланган ариқлар, каналлар, ҳавзалар ва бошқа сув артерияларини қуриш;

давлат таълим ва даволаш муассасалари, интернатлар, меҳрибонлик уйларини, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида қуриш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштириладиган майдонлар, шунингдек, дам олиш боғлари, хиёбонлар, дам олиш зоналари, кўллар, сув ҳавзалари, қабристонлар ва бошқа рекреацион объектларни қуриш учун бериш.

Ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга ошириш "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - "YERELEKTRON" ААТ) орқали амалга оширилади.

4. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.

5. Юридик ёки жисмоний шахсларнинг эгалигида, фойдаланишида, ижарасида ёки мулкида бўлган ер участкаси жамоат эҳтиёжлари учун фақат ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда улардан олиб қўйилгандан (қайта сотиб олингандан) ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин берилади.

5-1. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкасини (кейинги ўринларда - фойдаланишдаги ер участкалари) ажратишдан олдин уни давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди.

Агар ер участкасининг амалдаги фойдаланиш мақсадини ўзгартириш учун қонунчиликда белгиланган аниқ асослар мавжуд бўлмаса, фойдаланишдаги ер участкасини ажратиш материалларини ваколатли ташкилотлар томонидан келишишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Фойдаланишга топширилган кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар у кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқача тарзда тегишли бўлмаса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ушбу мулкдорларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида умумий фойдаланишга берилади.


2-БОБ. ЕР УЧАСТКАСИНИ АЖРАТИШ

МАТЕРИАЛЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


6. Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материаллар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатаси) ҳудудий бошқармаси томонидан тайёрланади.

7. Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан "YERELEKTRON" ААТ орқали мазкур Регламентнинг 23-бандида назарда тутилган ваколатли ташкилотлар билан келишилади.

8. Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан белгиланган ер участкаси ажратилаётган давлат органи, муассасаси, корхонаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи - буюртмачи ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.


9. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарори билан белгиланган буюртмачи ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради. Бунда буюртмага лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳаси илова қилинади.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртма келиб тушгандан кейин бир иш куни давомида уни тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.


11. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси беш иш куни мобайнида:

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида буюртмада белгиланган ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини, ер участкасининг тоифасини аниқлайди;

ер участкаси бўш бўлмаган ва (ёки) қишлоқ (ўрмон) хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига кирган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бу тўғрисида маълумот юборади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаси бўйича буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади.

12. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан Ер тузиш, давлат ер кадастри ва ерларни мониторинг қилиш бўйича лойиҳа-изланиш ишларига сарфланадиган вақтнинг намунавий меъёрларига мувофиқ ҳақ ундирилади.

Ер тузиш, давлат ер кадастри ва ерларни мониторинг қилиш бўйича лойиҳа-изланиш ишларига сарфланадиган вақтнинг намунавий меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланади.


13. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси буюртмачи билан шартнома тузилгандан кейин йигирма иш куни давомида электрон шаклда ер участкаси ажратиш ҳақида ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни "YERELEKTRON" ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.


14. Ер участкасини ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғмажилдига (кейинги ўринларда - ҳужжатлар йиғмажилди) қуйидагилар илова қилинади:

ер участкаси, жумладан, уларнинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар, қайси мақсадга мўлжалланаётганлиги, зарур ҳолда балл бонитети ва бошқалар ҳақида қисқача маълумот;

ер участкасини топографик харитада (координатали нуқталари билан), ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса - мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) ҳамда ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари M 1:500 дан M 1:1000 гача катталикда кўрсатилган ҳолда жойлаштириш режаси;

чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан биргаликдаги фотосурати (15x20 см);

буюртмачи томонидан тақдим этилган лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳаси.

15. Ушбу Регламентнинг 14-бандида назарда тутилган барча материаллар мавжуд бўлмаса ёки улар тегишли сифатда (бошқача масштабда, ноаниқ тасвирда) тақдим этилмаса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига келгуси иш кунидан кечиктирмасдан ҳужжатлар йиғмажилдини қайта тайёрлаш учун юборади. Бунда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар кўрсатилади.

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўрсатган барча камчиликларни беш иш кунида бартараф этади ва материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига "YERELEKTRON" ААТ орқали такроран юборади.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу Регламентнинг 14-бандида назарда тутилган барча материаллар билан бирга ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан сўнг уни беш иш куни давомида ўрганади ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси) тегишли ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларидан давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун буюртмачига юборади.

Буюртмачи бир иш куни давомида Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун мурожаат қилади.

Давлат экологик экспертизаси Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан йигирма иш куни давомида қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.

Давлат экологик экспертизаси хулосаси ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.

Салбий хулосада қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда, ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.

Бунда, бошқа ер участкасини ажратиш бўйича материаллар умумий тартибда тайёрланади.


17. Буюртмачи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан кейин бир иш кунидан кечиктирмасдан хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этади.


18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан сўнг уни ҳамда ҳужжатлар йиғмажилдини икки иш куни давомида хулоса олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда - қурилиш бош бошқармаси) юборади.


19. Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, қурилиш бош бошқармаси уч иш куни давомида йиғмажилдни кўриб чиқади, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди ва уни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.

Хулосада шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш талаблари баён этилади.

Бунда хулоса ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.


20. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, қурилиш бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқади ҳамда ўз хулосасини илова қилган ҳолда, ҳудудий архитектура шаҳарсозлик кенгашига (кейинги ўринларда - Кенгаш) келишиш учун юборади.

Кенгаш навбатдаги мажлисда ҳужжатлар йиғмажилдини беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқади ҳамда материалларни электрон рақамли имзосини қўйиш йўли билан келишади.

Келишилган материаллар уч кундан кечиктирмасдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш учун Кенгаш томонидан қурилиш бош бошқармасига юборилади.


21. Қурилиш бош бошқармаси ўз хулосасини ва Кенгаш томонидан келишилган материалларни "YERELEKTRON" ААТ орқали электрон шаклда бир иш куни давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади.

Бунда хулоса ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.

Ижобий хулосада ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш талаблари баён этилади.

Салбий хулосада қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда, ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда тегишли ер участкасини бошқа, кўпроқ мос келадиган жойдан ажратиш ҳақида таклиф берилади.

Кенгаш материалларни келишишдан бош тортган тақдирда, қурилиш бош бошқармасига Кенгаш йиғилишининг баённомаси рад этишни асослаган ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг аниқ нормасини кўрсатган ҳолда, ер участкаси ажратиш жойини кўчириш ҳақидаги таклиф билан юборилади.


22. Қурилиш бош бошқармаси салбий хулоса берган ёки Кенгаш билан келишиш рад этилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлаш, шу жумладан, берилган хулосага мувофиқ ажратиладиган ер участкаси жойлашувини ўзгартириш (келишишни рад этиш сабабларини асослаган ҳолда) ҳуқуқига эга.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки иш куни давомида қурилиш бош бошқармасининг салбий хулосаси ёки Кенгашнинг келишишни рад этиш баён қилинган таклифини кўриб чиқади ҳамда ҳужжатлар йиғмажилдини қурилиш бош бошқармасининг хулосаси ёки Кенгаш йиғилишининг баённомасини илова қилган ҳолда, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига қайта ишлаш учун юборади.

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ўн иш куни давомида ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлайди, ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантиради ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига такроран юборади.

Бунда янгиланган ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлаш ва тайёрлаш бўйича ишлар учун ҳақ ундирилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан кейин бир иш куни давомида уни қурилиш бош бошқармасига мазкур Регламентнинг 19-20-бандларида белгиланган тартибда хулоса олиш ёки Кенгаш келишувини олиш учун такроран юборади.



3-БОБ. ЕР УЧАСТКАСИНИ АЖРАТИШ

МАТЕРИАЛЛАРИНИ ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАР

БИЛАН КЕЛИШИШ ТАРТИБИ


23. Қурилиш бош бошқармасининг ижобий хулосаси ёки Кенгаш билан электрон шаклда келишуви олинган кундан кейин бир иш куни давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йиғмажилдни қуйидаги ваколатли органларга юборади:

а) хулоса олиш учун қуйидаги давлат органлари ва ташкилотларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларига:

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати;

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси;

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси;

"Ўзсувтаъминот" АЖ;

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ;

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ;

"Ўзтрансгаз" АЖ;

б) келишиш учун:

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бошқармасига - маданий мерос ёдгорликлари муҳофаза қилинадиган зонада жойлашган ер участкалари бўйича;

тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда улардан фойдаланадиган ташкилотга - бўш ер участкалари саноат ерлари, темир йўллар ва автомобиль йўллари, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлардаги ерлар таркибига кирган ҳудудларда жойлашганда;

Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органларига - бўш ер участкалари автомобиль турар жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қиладиган бошқа объектлар учун ажратилганда;

Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ҳудудий бош бошқармасига - туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун белгиланган ва туристик рекреацион зоналарда жойлашган ер участкалари бўйича.

Ер участкаларининг жойлашуви уларнинг бош режаларида, шунингдек, батафсил режалаштириш лойиҳаларида белгиланган ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган функционал мақсадига мос келадиган аҳоли пунктларидаги ер участкаларини ажратиш материаллари бўйича санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳамда Давлат ёнғин назорати органининг хулосаларини олиш талаб этилмайди.


24. Ваколатли ташкилотлар йиғмажилд келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида йиғмажилдни келишади ёки тегишли хулосалар беради.


25. Ваколатли ташкилотнинг хулосаси "YERELEKTRON" ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон шаклда ёки хулосанинг кўчирилган нусхаси тарзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.

Бунда ижобий ёки салбий хулоса берилиши мумкин.

Ижобий хулосада ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик, санитария, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ва бошқа фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш талаблари баён этилади.

Салбий хулосада норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг муайян нормасига таянган ҳолда, бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.


26. Ер участкасини ажратиш материаллари тегишли ер участкаси бўйича розилик резолюциясини ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш йўли билан "YERELEKTRON" ААТ орқали келишилади.

Келишув ҳеч қандай изоҳлар ва шартларсиз амалга оширилади.

Келишув рад этилган ҳолатда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига "YERELEKTRON" ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклидаги хат ёки хатнинг кўчирилган нусхаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг муайян нормасига таянган ҳолда, бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатиб юборилади.


27. Ваколатли орган билан келишилмаганда ёки салбий хулоса олинганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлаб, ушбу Регламентга мувофиқ такроран келишиш (улар бўйича хулоса олиш) ҳуқуқига эга.


28. Ваколатли ташкилотлар салбий хулоса берган тақдирда ёки келишувни рад этиш тўғрисида хат йўллаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатли ташкилотларнинг эътирозларидан келиб чиққан ҳолда, уч иш куни давомида ер участкасининг жойлашган жойини ва ер участкасини ажратиш материалларини қайта кўриб чиқиб, ваколатли ташкилотларнинг хулоса ва хатларини илова қилган ҳолда, уларни Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига қайта ишлаш учун юборади.

Бундай ҳолатларда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси уч иш куни давомида ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига такроран юборади.

Бунда ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлаш ва янгиланган материаллар тайёрлаш ишлари учун тўлов ундирилмайди.


29. Ажратиладиган ер участкасининг жойлашган жойи қайта кўриб чиқилгандан сўнг ва қайта ишланган материаллар олингач, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кейинги иш кунидан кечиктирмасдан, ер участкасини ажратиш материалларини ушбу Регламентнинг 19-26-бандларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ваколатли ташкилотларга такроран юборади.

Бунда такроран юборилган ер участкасини ажратиш материаллари икки иш кунида кўриб чиқилиши керак.



4-БОБ. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ

ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИ ТОМОНИДАН ҚАРОР

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


30. Қурилиш бош бошқармасининг ижобий хулосаси, Кенгашнинг келишуви ва ваколатли ташкилотларнинг ижобий хулосалари ва келишувлари олингандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими икки кун давомида ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон - "E-qaror" тизими орқали қарор қабул қилади.

Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

Ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:

объектни қуриш шартлари;

берилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), ер эгалари, мулкдорлар, фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича;

ер участкасининг эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қопланиши керак бўлган зарарлар (мавжуд бўлган тақдирда) миқдорлари ва уларни қоплаш муддатлари;

ер участкасини рекультивация қилиш зарурати, ер участкасини олиб қўйилган эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қайтариш шартлари (мавжуд бўлган тақдирда);

тупроқнинг унумдор қатламини олиб ташлаш зарурати (мавжуд бўлган тақдирда);

сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш ҳақидаги қарорига "Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими" орқали автоматик равишда шакллантириладиган ва қарорнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган электрон харита илова қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳужжатлар йиғмажилдини, ваколатли ташкилотлар хулосалари ва келишуви бўйича материалларни ҳамда ўз қарорини бир иш куни давомида Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради ҳамда "Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими" орқали икки иш куни давомида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.



5-БОБ. ЕР УЧАСТКАСИНИ БЕРИШ


31. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақидаги қарори асосида ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси, қурилиш бош бошқармаси ҳамда "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали билан биргаликда уч иш куни давомида ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди.

Ер участкаси чегараларини жойда (натурада) белгилаш ва участка чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч ярим баравари миқдорида ҳақ ундирилади ва тўлов қуйидагича тақсимланади:

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги сумма - Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида - Қурилиш бош бошқармаси ҳисобварағига;

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида - "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали ҳисобварағига йўналтирилади.


32. Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга ёки жамоат эҳтиёжлари учуи белгиланган бошқа мақсадларда фойдаланишга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.


5-1-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ, МУАССАСАЛАРИ, КОРХОНАЛАРИ,

ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ АМАЛДА

ФОЙДАЛАНИБ КЕЛАЁТГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ДОИМИЙ

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ БИЛАН АЖРАТИШ ТАРТИБИ

32-1. Фойдаланишдаги ер участкалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (кейинги ўринларда - давлат ташкилотлари) доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.


32-2. Давлат ташкилотлари фойдаланишдаги ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради.


32-3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртма тушгандан кейин бир иш куни мобайнида уни тегишли қурилиш бош бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.


32-4. Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари ер участкаси ажратилаётган давлат ташкилотлари ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.


32-5. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан ушбу Низомнинг 12-бандига мувофиқ ҳақ ундирилади.


32-6. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси буюртма тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида қуйидагиларни ўрганади:

буюртмада белгиланган давлат ташкилотларининг фойдаланишидаги ер участкаси ва унда жойлашган бино ва иншоотлар жисмоний ҳамда бошқа юридик шахслар номига кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги;

ер участкалари бўйича топографик режанинг мавжудлиги.

Давлат ташкилотларининг фойдаланишдаги ер участкаси ҳамда ундаги бино ва иншоотлар жисмоний ва бошқа юридик шахслар номига давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бу тўғрисида маълумот юборилади.

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ер участкасининг топографик харитаси мавжуд бўлмаган ёки топографик харитаси амалда фойдаланиб келинаётган ер участкасининг майдони ва чегараларига мос бўлмаганда тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган муддатларда давлат ташкилотлари билан тузиладиган шартнома асосида ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача топографик харитасини тайёрлайди.


32-7. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси давлат ташкилотлари билан шартнома тузилгандан кейин Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган муддатларда электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва ҳужжатлар йиғмажилди тайёрланган куннинг ўзида уни "YERELEKTRON" ААТ орқали ер участкасининг чегараларини келишиш учун қурилиш бош бошқармасига юборади.


32-8. Ҳужжатлар йиғмажилдига қуйидагилар илова қилинади:

ер участкаси, жумладан, уларнинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар, қайси мақсадга мўлжалланаётганлиги ҳақида қисқача маълумот;

чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан биргаликдаги фотосурати;

ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномаси (кейинги ўринларда - далолатнома).

Бунда Давлат кадастрлари палатаси жойига чиққан ҳолда ер участкаларининг чегараларини аниқлайди ва натижаси бўйича далолатнома лойиҳасини тайёрлаган ҳолда давлат ташкилотлари вакили ҳамда қўшни чегарадошлар билан келишади.


32-9. Қурилиш бош бошқармаси сўров тушган кундан бошлаб беш иш кун ичида "Yerelektron" ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади.

Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.

Келишув рад этилганда соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.


32-10. Қурилиш бош бошқармаси ижобий келишувидан кейин ҳужжатлар йиғмажилди "YERELEKTRON" ААТ орқали электрон шаклда бир иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади.


32-11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч иш кун мобайнида ҳужжатлар йиғмажилдини мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибга асосан ваколатли органлар билан келишади.


32-12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қурилиш бош бошқармаси ва ваколатли органлар билан келишилган ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан кейин икки иш куни мобайнида ер участкасини давлат ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон - "E-qaror" тизими орқали қарор қабул қилади.

Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

Ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:

ажратилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), ер эгалари, мулкдорлари;

сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақидаги қарорига "Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими" орқали автоматик равишда шакллантириладиган ва қарорнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган электрон харита илова қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз қарорини бир иш куни мобайнида давлат ташкилотлари, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

Давлат ташкилотларининг мурожаатига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради ҳамда "Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими" орқали икки иш куни мобайнида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.



5-2-БОБ. ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛГАН КЎП КВАРТИРАЛИ

УЙ-ЖОЙЛАР МУЛКДОРЛАРИ ФОЙДАЛАНИШИДА БЎЛГАН

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ДОИМИЙ ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ

БИЛАН АЖРАТИШ ТАРТИБИ

32-13. Фойдаланишга топширилган кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкалари (кейинги ўринларда - фойдаланишдаги ер участкалари) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига (кейинги ўринларда - мулкдорлар) доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.


32-14. Фойдаланишдаги ер участкалари мулкдорлари ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради.


32-15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртма тушгандан кейин бир иш куни мобайнида буюртмани тегишли ҳудудий қурилиш бош бошқармасига юборади.


32-16. Қурилиш бош бошқармаси буюртма тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида фойдаланишдаги ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш учун "YERELEKTRON" ААТ орқали "ЎзГАШКЛИТИ" МЧЖга юборади.


32-17. "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК мулкдорлар ёки уй-жой мулкдорларининг ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқарувчи, бевосита бошқарувчи (кейинги ўринларда - бошқарувчилар) билан шартнома тузилгандан кейин ўн иш куни мобайнида электрон шаклда фойдаланишдаги ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача топографик харитасини тайёрлайди ва "YERELEKTRON" ААТ орқали материалларни қурилиш бош бошқармасига юборади.

Бунда қурилиш бош бошқармаси томонидан фойдаланишдаги ер участкаларининг топографик харитасини тайёрлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда лойиҳа-қидирув соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.


32-18. Қурилиш бош бошқармаси беш иш кунида жойига чиққан ҳолда тайёрланган топографик харитада фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини аниқлайди ва натижаси бўйича мазкур Низомга 2-иловада келтирилган намунавий шаклда ер участкаси чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномаси (кейинги ўринларда - далолатнома) лойиҳасини тайёрлаган ҳолда муклдорлар ҳамда қўшни чегарадошлар билан келишилади.


32-19. Далолатнома мулкдорлар томонидан имзоланади.

Ер участкалари чегараларини аниқлашда ер участкасининг чегаралари чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаси (эгалари) билан келишилмаган тақдирда, низо суд тартибида ҳал этилади.


32-20. Далолатномага қуйидагилар илова қилинади:

фойдаланишдаги ер участкасининг майдони (гектарда) ҳақида маълумот;

координатали нуқталари билан ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) ҳамда ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари М 1:500 дан М 1:1000 гача катталикда кўрсатилган ҳолда жойлаштириш режаси;

чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан биргаликдаги фотосурати (15х20 см).


32-21. Қурилиш бош бошқармаси томонидан фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини келишиш материаллари "YERELEKTRON" ААТ орқали Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади.


32-22. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини келишиш учун материаллар тушган кундан бошлаб икки иш кунида:

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида фойдаланишдаги ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди ҳамда ушбу ер участкаси бўш бўлган тақдирда, уни электрон рақамли имзо билан келишиб беради;

ер участкаси бўш бўлмаган тақдирда, қурилиш бош бошқармасига бу тўғрисида маълумот юборади.


32-23. Қурилиш бош бошқармаси фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан келишилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида ер участкасининг топографик харитасида белгиланган чегаралари (координатали нуқталари билан) ва далолатномани "YERELEKTRON" ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборади.


32-24. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ер участкасининг топографик харитасида белгиланган чегаралари ва далолатномалари олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ер участкасининг муклдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон - "E-qaror" тизими орқали қарор қабул қилади.

Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилинишининг мажбурий шарти ҳисобланади.


32-25. Ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:

ажратилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), мулкдорлари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақидаги қарорига унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган электрон харитаси илова қилинади.


32-26. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз қарорларини бир иш куни мобайнида мулкдорлар ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.


32-27. Мулкдорлар ёки бошқарувчиларнинг мурожаатига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланган тартибда мулкдорлар номига ер участкасига кадастр паспорти расмийлаштирилади ҳамда "Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими" орқали икки иш куни мобайнида ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


33. Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

34. Ушбу Регламент талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари

учун доимий фойдаланишга ажратиш

СХЕМАСИ

I. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органларига жамоат эҳтиёжлари учун ер

участкаларини доимий фойдаланиш учун ажратиш тартиби

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

  


1-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарори билан белгиланган буюртмачи


Ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради.

Бунда буюртмага лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳаси илова қилинади.


Заруратга кўра


 

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Буюртмани ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.


1 иш куни мобайнида

 


3-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси


Буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади.

Ер участкасини ажратиш ҳақида электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни "YERELEKTRON" ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.


5 иш куни мобайнида




20 иш куни мобайнида


 

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳужжатлар йиғмажилдини ўрганади ва Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларидан давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун буюртмачига юборади.


5 иш куни мобайнида






Буюртмачи


Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун мурожаат қилади.


1 иш куни мобайнида

Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари


Давлат экологик экспертизасини ўтказади ва буюртмачига давлат экологик экспертизаси хулосасини тақдим этади.


20 иш куни мобайнида

Буюртмачи


Давлат экологик экспертизаси хулосасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.


1 иш куни мобайнида

 

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳужжатлар йиғмажилдини ўрганади ва уни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига хулоса олиш учун юборади.


2 иш куни мобайнида

 

6-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси


Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, ҳужжатлар йиғмажилдини кўриб чиқади, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди ва тегишлича уни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ўз хулосасини илова қилган ҳолда ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашига келишиш учун юборади.


5 иш куни мобайнида



3 иш куни мобайнида

 

7-босқич

Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши


Ҳужжатлар йиғмажилди материалларини кўриб чиқади, уларни келишади.

Келишилган материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига юборади.


5 иш куни мобайнида


3 иш куни мобайнида


 

8-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси


Ўз хулосасини ва Кенгаш томонидан келишилган материалларни "YERELEKTRON" ААТ орқали электрон шаклда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборади.


1 иш куни мобайнида

 

9-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғмажилдини мазкур хулоса (кенгаш билан келишув)ни илова қилган ҳолда ваколатли ташкилотларга хулосалар олиш ва келишиш учун юборади.


1 иш куни мобайнида

 

10-босқич

Ваколатли ташкилотлар


Келишишни амалга оширади ва тегишли хулосани беради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.


5 иш куни мобайнида

 

11-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ер участкасини ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон - "E-qaror" тизими орқали қарор қабул қилади.

Ҳужжатлар йиғмажилдини, ваколатли ташкилотлар хулосалари ва келишуви бўйича материалларни ҳамда ўз қарорини Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.


2 иш куни мобайнида



1 иш куни мобайнида

 

12-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси, қурилиш бош бошқармаси ҳамда "ЎзГАШКЛИТИ" МЧЖ лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали


Ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди ва ер участкасини натурада кўрсатади.


3 иш куни мобайнида

 

13-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси


Ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради ҳамда "Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими" орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.


2 иш куни мобайнида

 

 

II. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган

ер участкаларини доимий фойдаланиш учун ажратиш тартиби

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич

Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари


Ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради.


Заруратга кўра



 

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Буюртмани тегишли Қурилиш бош бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.


1 иш куни мобайнида

 

3-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий

бошқармаси


1. Буюртмада белгиланган юридик шахснинг фойдаланишидаги ер участкаси ва унда жойлашган бино ва иншоотлар жисмоний ҳамда юридик шахслар номига кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ўрганади.


2. Ер участкалари бўйича топографик режанинг мавжудлигини аниқлайди.


3. Буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади.

Ер участкасини ажратиш ҳақида электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни "YERELEKTRON" ААТ орқали ер участкасининг чегаралари ва шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича келишиш учун Қурилиш бош бошқармасига юборади


5 иш куни мобайнида










Белгиланган муддатда



 

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари


Ҳужжатлар йиғмажилдни кўриб чиқади, "Yerelektron" ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади.

Ижобий келишилган ҳужжатлар йиғмажилдини "YERELEKTRON" ААТ орқали электрон шаклда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.


3 иш куни мобайнида




1 иш куни мобайнида

 



5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғмажилдини илова қилган ҳолда ваколатли ташкилотларга хулосалар олиш ва келишиш учун юборади.


1 иш куни мобайнида

 

6-босқич

Ваколатли ташкилотлар



Келишишни амалга оширади ва тегишли хулосани беради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади


3 иш куни мобайнида

 

7-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ер участкасини юридик шахсларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон - "E-qaror" тизими орқали қарор қабул қилади.

Ўз қарорини юридик шахслар, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.


2 иш кун мобайнида



1 иш куни мобайнида


 

8-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси


Юридик шахсларнинг мурожаатига мувофиқ белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради.

"Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интегрaциялашган ахборот тизими" орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.


Белгиланган муддатда


2 иш куни мобайнида

 

 

III. Кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари фойдаланишида

бўлган ер участкаларини доимий фойдаланиш

ҳуқуқи билан ажратиш

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари


1-босқич

Фойдаланишдаги ер участкалари мулкдорлари


Ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради.


Заруратга кўра

 

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Буюртмани тегишли ҳудудий қурилиш бош бошқармасига юборади.


1 иш куни мобайнида

 

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари


Буюртма бўйича фойдаланишдаги ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш учун "YERELEKTRON" ААТ орқали "ЎзГАШКЛИТИ" МЧЖга юборади.


1 иш куни мобайнида

 

4-босқич

"ЎзГАШКЛИТИ" МЧЖ


Буюртмачи билан шартнома тузилгандан кейин электрон шаклда фойдаланишдаги ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача топографик харитасини тайёрлайди ва "YERELEKTRON" ААТ орқали материалларни қурилиш бош бошқармасига юборади.


10 иш куни мобайнида

 

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари


Жойига чиққан ҳолда тайёрланган топографик харитада фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини аниқлайди ва далолатнома лойиҳасини тайёрлаган ҳолда муклдорлар ҳамда қўшни чегарадошлар билан келишади.

Фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини келишиш материаллари "YERELEKTRON" ААТ орқали Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади.


5 иш куни мобайнида

 

6-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари


Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида фойдаланишдаги ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди ҳамда ушбу ер участкаси бўш бўлган тақдирда, уни электрон рақамли имзо билан келишиб беради.

Ер участкаси бўш бўлмаган тақдирда, қурилиш бош бошқармасига бу тўғрисида маълумот юборади.


2 иш куни мобайнида

 

7-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари


Ер участкасининг топографик харитада белгиланган чегаралари (координатали нуқталари билан) ва далолатномани "YERELEKTRON" ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.


1 иш куни мобайнида

 


8-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ер участкасининг муклдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон - "E-qaror" тизими орқали қарор қабул қилади.

Ўз қарорларини мулкдорлар ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.


2 иш куни мобайнида



1 иш куни мобайнида


 

9-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси


Мулкдорлар ёки кўп квартирали уй-жойлар бошқарувчиларнинг мурожаатига мувофиқ белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради.

"Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интегрaциялашган ахборот тизими" орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилади.


Қонунчиликда белгиланган муддатларда


2 иш куни мобайнида

   





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА


Ер участкаси чегараларини аниқлаш ва келишиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20__ йил "___" ____________


________________ тумани (шаҳри)

Биз,


(қурилиш бош бошқармаси номи)

(ижрочининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

ва фойдаланишдаги ер участкасининг мулкдори


(мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

қуйидагиларни аниқладик.

Фойдаланишдаги ер участкаси

жойлашган.


(жойлашган манзили)


Фойдаланишдаги ер участкасининг майдони ______________ гектарни ташкил қилади.

Фойдаланишдаги ер участкаси ___________________ мақсадида фойдаланилмоқда, унинг қурилиш остидаги ва ҳовли ерлари ____________ га, бошқа ерлар _____________ га.

Фойдаланишдаги ер участкасидан амалда _______________ мақсадида фойдаланилмоқда.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг чекланиши


(ҳужжат номи, чеклаш мазмуни)

Фойдаланишдаги ер участкасида:


(ҳужжат номи, муҳофаза зонаси белгиланган объект тури, муҳофаза

зонасининг майдони, фойдаланиш шарти)

Фойдаланишдаги ер участкаси чегараларининг таърифи


Фойдаланишдаги ер участкаси чегаралари бўйича мулкдорнинг ва чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаларининг

(эътирозлари йўқ / қуйидаги эътирозлари мавжуд)

Фойдаланишдаги ер участкасининг бошқа хусусиятлари:

Мазкур далолатномага унинг ажралмас қисми сифатида ер участкасининг___________________________________________ масштабдаги топографик харитаси илова қилинмоқда.

Қурилиш бош бошқармаси


(ижрочининг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Фойдаланишдаги ер участкасининг муклдори

__________

(имзо)

___________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

Чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгалари

1. ________________________

________________________________________


(имзо)

(фамилияси, исми, отасининг исми)


2. ________________________

________________________________________


(имзо)

(фамилияси, исми, отасининг исми)


3. ________________________

________________________________________


(имзо)

(фамилияси, исми, отасининг исми)


         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 август