Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.08.2021 й. ПҚ-5239-сон "Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2021 й.

N ПҚ-5239



ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ

САНОАТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган масалалар ижросини таъминлаш, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда бозор муносабатларини чуқурлаштириш мақсадида:


1. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг:

2021 йил 1 октябрдан бошлаб цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкасини 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтириш;

2022 йил 1 январдан бошлаб цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини икки баравар камайтирган ҳолда 22 500 сўм миқдорда белгилаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Молия вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқиб, "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.A. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 август