Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлиги 30.08.2021 й. 40ққ-сон, Ташқи ишлар вазирлигининг 26.08.2021 й. 67-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 07.09.2021 й. 513-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.09.2021 й.

N 513-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

30.08.2021 й.

N 40ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.08.2021 й.

N 67


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига

мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар

бериш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқишнинг янгиланган тартибини белгилаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг 1998 йил 15 октябрдаги 210/1236-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 513, 1998 йил 27 октябрь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ички ишлар вазири

П.Р. Бобожонов

Ташқи ишлар вазири

А.Х. Камилов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 сентябрь