Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Мудофаа вазирининг 30.08.2021 й. 701-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.09.2021 й. 3272-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.09.2021 й.

N 3272-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРИНИНГ

30.08.2021 й.

N 701


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга

олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги, "Таълим тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2020 йил 6 июндаги 390-сон буйруғи (рўйхат рақами 3272, 2020 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2020 й., 32-сон, 380-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Мудофаа вазири                                                                       Б. Курбанов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга

олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг шахсий варақалари қуйидаги саккиз гуруҳга бўлинадиган алоҳида картотекада қатъий алфавит тартибида сақланади:".


2. 20-банднинг биринчи хатбошисидаги "шахсни тасдиқловчи ҳужжат" деган сўзлар "биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 21-банд "а" кичик бандининг биринчи хатбошисидаги "шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги" деган сўзлар "биометрик паспорт ёки идентификация ID-картасидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 23-бандда:


а) иккинчи хатбошидаги "шахсни тасдиқловчи ҳужжат" деган сўзлар "биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) еттинчи хатбошидаги "шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги" деган сўзлар "биометрик паспорт ёки идентификация ID-картасидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3-бандда олий ёки бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ёхуд ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахслар учун таълим муассассасининг тўлиқ номи, қайси йили ва қандай мутахассислик билан тамомлаганлиги кўрсатилади. Агар олий ёки бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ёхуд ўрта махсус таълим муассасасини тамомламаган бўлса, қайси босқични (курс, синф) тугаллаганлиги кўрсатилади. Агар ҳарбий хизматга мажбурлар бир нечта таълим муассасасини тамомлаган бўлса, у ҳолда энг юқори маълумот берадиган таълим муассасаси кўрсатилади. Бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ва ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаган шахслар учун ҳисоб варақасини тўлдиришда таълим муассасасининг номи, қачон ва қандай мутахассислик бўйича тамомлаганлиги кўрсатилади, ўқувчиларга эса умумтаълим мактабининг қайси синфида, олий ёки бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ёхуд ўрта махсус талим муассасасининг қайси босқичида (курсида) таҳсил олаётганлиги кўрсатилади. Масалан: "умумтаълим мактабининг 11- синфида ўқийди" ёки "Тошкент давлат университетининг амалий математика факультетида 3-босқичда ўқийди", "Туризм коллежининг 2-босқичида ўқийди" Фақат умумтаълим маълумотига эга бўлганлар учун "умумтаълим мактабининг 11-синфини тамомлаган";";


г) ўн иккинчи хатбошидаги "шахсни тасдиқловчи ҳужжат" деган сўзлар "биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 25-банддаги "шахсни тасдиқловчи ҳужжат" деган сўзлар "биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 38-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ишламайдиган чақирилувчиларнинг ана шундай харажатлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизи миқдоридаги нафақа тегишли ҳокимликлар томонидан қопланади (тўланади).".


7. 1-илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


8. 6-илованинг матнидаги "Маълумоти (умумий, махсус, ҳарбий)" деган сўзлар "Маълумоти (умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий, олий ҳарбий)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 12-илованинг матнидаги "Паспорт серияси" деган сўзлар "Биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари:" деган сўзлар билан алмаштирилсин.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни

ташкил этиш ва юритиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

1-ИЛОВА


(Олд томони)

Ишлов бериш учун шифр


Т-2-сон намунавий шакл

Бошлан-

ғич


Таянч

ўрта


Ўрта


Ўрта

махсус

(академик

лицей)


Профессионал

(бошланғич,

ўрта, ўрта

махсус)


Олий















Табел рақами

Алфавит

Ташкилотнинг номи



ШАХСИЙ ВАРАҚА _______- сон


I. УМУМИИ МАЪЛУМОТЛАР

1. Фамилияси


исми


отасининг исми

     

2. Туғилган йили ______ ой ______ кун ______

3. Туғилган жойи


4. Миллати



5. Умумий ёлланма иш стажи



6. Маълумоти



а)



(олий, профессионал (бошланғич, ўрта, ўрта махсус),

ўрта махсус, ўрта, таянч ўрта, бошланғич)

б)



(олий ёки профессионал (бошланғич, ўрта, ўрта махсус) ёхуд

ўрта махсус таълим муассасасининг номи ва тамомлаган вақти)

         

в)



(академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум,

умумтаълим мактаби номи ва тамомлаган вақти)

7. Диплом бўйича мутахассислиги


(олий ёки профессионал (бошланғич, ўрта, ўрта махсус)

ёхуд ўрта махсус таълим муассасасини тамомлаганлар учун)


Факультет


Бўлим


Диплом ___ ____- сон "____"___________ дан.

8. Асосий мутахассислиги


9. Узлуксиз иш стажи


10. Охирги иш жойи, лавозими, ишдан бўшаган вақти ва сабаби


             

11. Оилавий аҳволи


             

оила таркиби ва уларнинг туғилган йиллари

12. Биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари:


          


      

    

   

   

  


13. Яшаш манзили


Гувоҳнома


(Орқа томони)



II. ҲАРБИЙ РЎЙХАТ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР

Ҳисоб гуруҳи


Ҳисоб тоифаси


Таркиб


Ҳарбий унвони


Ҳарбий ҳисоб мутахассислиги


Ҳарбий хизматга яроқлилиги


Яшаш жойидаги МИБнинг номи


Махсус рўйхатда турадими


III. ИШГА ТАЙИНЛАШ ВА БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШ



IV. ТАЪТИЛЛАР


Сана

Бўлим, цех

Касби


Даражаси

(оклад)


Асос


Таътил

тури


Қайси

давр

учун


Сана


Асос


Таътилга

кетиши


Қай-

тиши






































Тўлдирилган сана 20__ й. "___"_________


Алоҳида белгилар __________________











Ишдан бўшаш сабаби ва санаси



    







     


Имзо




".

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 сентябрь