Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.09.2021 й. 573-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 сентябрдаги

573-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш

лойиҳаларини амалга ошириш

агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) мақоми, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.


2. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган ирригация-мелиорация лойиҳалари учун буюртмачи функцияларини бажарувчи ҳудудий "Сувқурилишинвест" давлат муассасалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.


3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига бўйсунади.


4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) буйруқлари ва Ҳайъат қарорларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


5. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банкларда ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобварақларига эгадир.


6. Агентлик ўз фаолиятида Вазирликка бўйсунади ва ҳисобот беради.


7. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги;

қисқартирилган номи - Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Агентство по реализации проектов капитального строительства в водном хозяйстве при Министерстве водного хозяйства Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи - Агентство по реализации проектов капитального строительства в водном хозяйстве;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Agency for the Implementation of Capital Construction Projects under the Ministry of Water Resources of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи - Agency for the Implementation of Capital Construction Projects.


8. Агентликнинг жойлашган жойи (почта манзили): 100187, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув 4-даҳаси, 11-уй.


2-БОБ. АГЕНТЛИК ТУЗИЛМАСИ


9. Агентлик таркибига қуйидагилар киради:

марказий аппарат;

"Қорақалпоғистонсувқурилишинвест" давлат муассасаси;

"Андижонсувқурилишинвест" давлат муассасаси;

"Бухоросувқурилишинвест" давлат муассасаси;

"Жиззахсувқурилишинвест" давлат муассасаси;

"Қашқадарёсувқурилишинвест" давлат муассасаси;

"Навоийсувқурилишинвест" давлат муассасаси;

"Намангансувқурилишинвест" давлат муассасаси;

"Самарқандсувқурилишинвест" давлат муассасаси;

"Сурхондарёсувқурилишинвест" давлат муассасаси;

"Сирдарёсувқурилишинвест" давлат муассасаси;

"Тошкентсувқурилишинвест" давлат муассасаси;

"Фарғонасувқурилишинвест" давлат муассасаси;

"Хоразмсувқурилишинвест" давлат муассасаси;

"Питнаксувқурилишинвест" давлат муассасаси.



3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

сув хўжалигида капитал қурилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган устувор инвестиция лойиҳаларини ошкоралик асосида танлаш, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш;

сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларининг манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва бош пудрат ташкилотларини танлов (тендер) асосида аниқлашни ҳамда тегишли шартномалар расмийлаштиришни ташкил қилиш;

сув омборлари ва бошқа тоифаланган сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертиза қилиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлик мезонларини ишлаб чиқишга хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, шунингдек, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш.


11. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) сув хўжалигида капитал қурилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган устувор инвестиция лойиҳаларини ошкоралик асосида танлаш, уларнинг қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш соҳасида:

"Сувқурилишинвест" давлат муассасалари, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари, кластерлар ва манфаатдор бошқа идоралар ва ташкилотлар иштирокида жойларда ирригация тизими каналлари, сув омборлари ва сел-сув омборлари, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ўрганишни ташкил қилади;

ўрганиш натижаларини, суғориладиган ерларнинг сув таъминоти ва мелиоратив ҳолатини таҳлил қилиш асосида ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича устувор лойиҳаларни аниқлаш, қисқа ва узоқ муддатли ҳудудий дастурлар ва манзилли рўйхатлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади;

устувор лойиҳалар ва ҳудудий дастурлар ошкоралик асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларида белгиланган тартибда муҳокама қилинишини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланишини ташкил қилади;


б) сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларининг манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқлаш соҳасида:

ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича қисқа ва узоқ муддатли ҳудудий дастурлар ва манзилли рўйхатларни "Сувқурилишинвест" давлат муассасалари билан биргаликда кўриб чиқади ҳамда Вазирликнинг тармоқ кенгашида белгиланган тартибда ҳимоясини ташкил қилади;

ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича қисқа ва узоқ муддатли дастурлар ва манзилли рўйхатларни шакллантиради ҳамда манфаатдор давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар билан келишган ҳолда тасдиқлайди;


в) сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва бош пудрат ташкилотларини танлов (тендер) асосида аниқлашни ҳамда тегишли шартномалар расмийлаштиришни ташкил қилиш соҳасида:

"Сувқурилишинвест" давлат муассасалари томонидан сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун танлов (тендер) асосида бош лойиҳа ташкилотларини аниқлаш, танлов (тендер) ғолиблари билан шартномалар ўз вақтида расмийлаштирилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб боради;

лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини ташкил қилиш ҳамда муаммоли масалаларнинг ечими бўйича "Сувқурилишинвест" давлат муассасаларига амалий ёрдам кўрсатади;

сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича "Сувқурилишинвест" давлат муассасалари томонидан танлов (тендер) асосида пудрат ташкилотларини аниқлаш ҳамда тегишли шартномалар расмийлаштирилиши ва молиялаштириш бошланиши юзасидан тизимли мониторинг юритади;


г) сув омборлари ва бошқа тоифаланган сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертиза қилиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлик мезонларини ишлаб чиқишга хорижий мутахассисларни жалб қилиш соҳасида:

сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказилиши юзасидан мониторинг юритади, мавжуд қолоқлик ва камчиликлар бўйича белгиланган тартибда амалий чоралар кўради;

сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг техник топширқларини, шунингдек, лойиҳа ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишади;

кўп йиллик тажрибага ва етарли малакага эга бўлган халқаро консультантлар, хорижий мутахассислар билан белгиланган тартибда музокаралар олиб боради;

сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари лойиҳаларини ишлаб чиқишга ҳамда экспертиза қилишга, шунингдек, уларнинг хавфсизлик мезонларини ишлаб чиқишга халқаро консультантлар, хорижий мутахассислар билан белгиланган тартибда тегишли шартномаларни расмийлаштиради ҳамда халқаро нормаларга асосан жалб қилади;


д) капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, шунингдек, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш соҳасида:

"Сувқурилишинвест" давлат муассасалари ҳисоботлари, шунингдек, таклифлари ва мурожаатларини таҳлил қилиб бориш;

сув хўжалиги соҳасидаги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши учун тегишли давлат архитектура-қурилиш ҳамда муаллифлик назоратини олиб бориш бўйича "Сувқурилишинвест" давлат муассасалари томонидан тегишли шартномалар расмийлаштирилиши ва шартномалар ижроси юзасидан мониторинг юритиш;

давлат архитектура-қурилиш ҳамда муаллифлик назоратларининг олиб борилишида аниқланган камчиликлар буюртмачилар ва бош пудрат ташкилотлари томонидан ўз вақтида бартараф этилиши юзасидан назорат олиб бориш;

қурилиш ишларининг жойларда боришини мақсадли ўрганиб бориш, муаммоларни аниқлаш, уларнинг ечими юзасидан тезкор чоралар кўриш;

лойиҳалар доирасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар, муаммолар ва тегишли ҳисоботларни Вазирликка, шунингдек, манфаатдор давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда тақдим этиб бориш;

қурилиши якунланган сув хўжалиги объектлари белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинилишини ташкил қилиш;

буюртмачи ва пудрат ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиши бўйича ўқув курслари ва семинарлар ташкил қилиш.



4-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


12. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ҳуқуқни олиш, мол-мулкка эгалик қилиш мажбуриятларини олиш ва судда даъвогар бўлиш;

сув хўжалиги қурилишига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишда қатнашиш, шунингдек, улар ҳақида ўз хулосаларини бериш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича маълумот ва материалларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, республика ташкилотларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;

тегишли дастурлар ва концепциялар доирасида амалга ошириладиган сув хўжалиги қурилиши лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Вазирлик режаларини ишлаб чиқиш бўйича ўз таклифларини киритиш;

сув хўжалиги қурилиши соҳасидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, нодавлат нотижорат ташкилотлари, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ташкилотлар, таълим муассасалари, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг юқори малакали ходимларини ҳамда мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;

"Сувқурилишинвест" давлат муассасалари томонидан амалга оширилаётган қурилиш лойиҳаларини бажаришда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш ва масъулларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жазо чораларини қўллаш.

Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


13. Агентлик:

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишнинг сўзсиз таъминланиши;

Агентлик томонидан Вазирликка киритиладиган қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларни сифатли кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлик буйруқлари ва қарорлари ўз вақтида бажарилиши сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар бажарилиши учун масъулдир.



5-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


14. Қуйидагилар Агентлик Бош директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирликнинг буйруқлари, Ҳайъат қарорлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Агентликка юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига асосан Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилиш;

ўз ўринбосарлари ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

Агентлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, сув хўжалиги қурилиши соҳасидаги иш ҳажмларидан келиб чиқиб Агентлик ва ўз ўринбосарларининг ойлик ва чораклик иш режаларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари,  фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Вазирликнинг буйруқлари ва Ҳайъат қарорлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, шунингдек, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

Агентлик ходимларини ҳамда "Сувқурилишинвест" давлат муассасалари раҳбарларини тизимли равишда қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

Агентликда кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг Одоб-ахлоқ наъмунавий қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

Агентлик ишини самарали ташкил этишнинг замонавий шаклларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул ўтказиш;

давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Агентлик бошқарма ва бўлинмалари тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Агентлик ходимларини (Бош директор ўринбосарларидан ташқари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган буйруқлар чиқариш  ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;

ходимларнинг белгиланган умумий штат бирликлар сони доирасида Агентлик штатлар жадвалини, шунингдек, Агентлик харажатлар сметасини белгиланган тартибда тузиш ва тасдиқлаш ҳамда уни рўйхатдан ўтказиш учун Вазирликка тақдим қилиш;

"Сувқурилишинвест" давлат муассасаларининг сақлаш харажатлари бўйича штатлар жадвали ва харажатлар сметаси белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилиш;

Агентлик номидан ишонч қоғозисиз ҳаракат қилиш, унинг манфаатларини давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларда ҳимоя қилиш;

шартномаларни, жумладан, ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

ишонч қоғозларини бериш.

Агентлик Бош директори қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларни ҳам бажаради.


15. Агентлик Бош директорининг ўринбосарлари Агентлик Бош директори тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


16. Қуйидагилар Агентлик Бош директорининг сув хўжалигини ривожлантириш дастурларини шакллантириш масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Бош директор вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

Вазирлик Ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири ва Агентлик Бош директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админисрацияси раҳбарининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига асосан Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича устувор лойиҳаларни ошкоралик асосида белгиланган тартибда танлаш, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш;

буюртмачи ташкилотларнинг лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Агентлик Бош директорига киритиш ҳамда тегишли давлат бошқаруви органлари ва бош ташкилотлар билан белгиланган тартибда келишишда иштирок этиш;

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига қатъий риоя қилган ҳолда капитал қурилишда бошқарув ва хўжалик муносабатлари тизимига бозор тамойиллари ҳамда механизмларини жорий этиш, лойиҳа-қидирув ишларини бажаришга "Сувқурилишинвест" давлат муассасалари томонидан буюртмалар жойлаштирилишини, танлов (тендер) савдоларини ташкил этиш;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини назорат қилиш;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари билан боғлиқ лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари, шунингдек, лойиҳаларда юзага келган муаммолар белгиланган тартибда Вазирликнинг сув хўжалиги масалалари бўйича Тармоқ илмий-техник кенгаши муҳокамасига киритилишини ташкил этиш;

сув хўжалиги қурилиши соҳасини такомиллаштиришга, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга доир таклифларни Бош директорга киритиш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик Бош директорига таклифлар тақдим этиш, уларнинг соҳа йўналишида профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, кадрлар захирасини шакллантириш;

мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Бош директорга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

фаолият йўналиши бўйича таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришилиши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

Агентлик ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари  ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган йўналиш бўйича таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

Агентлик Бош директорининг ўринбосари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функионал вазифаларни ҳам бажаради.


17. Қуйидагилар Агентлик Бош директорининг сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Бош директор вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

Вазирлик Ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири ва Агентлик Бош директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админитстрацияси раҳбарининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига асосан Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари лойиҳаларини амалга ошириш соҳасида самарали инвестиция сиёсатини амалга ошириш ҳамда тармоқни ишлаб чиқариш жиҳатидан ва ижтимоий ривожлантириш учун мақбул равишда уйғунлаштиришни таъминлаш;

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига қатъий риоя қилган ҳолда капитал қурилишда бошқарув ва хўжалик муносабатлари тизимига бозор тамойиллари ҳамда механизмларини жорий этиш, қурилиш ишларини бажаришга "Сувқурилишинвест" давлат муассасалари томонидан буюртмалар жойлаштирилишини, танлов (тендер) савдоларини ташкил этиш;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларнинг белгиланган тартибда, танлов (тендер) савдолари асосида шартнома тузиш орқали тўлиқ бажарилиши шарти билан амалга оширилишини ташкил этиш;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари ишлари лойиҳалари бўйича буюртмачи "Сувқурилишинвест" давлат муассасалари билан биргаликда тизимли равишда мониторинг олиб бориш, амалга оширилаётган ишлар ва муаммоли масалалар бўйича таклифларни Вазирлик ҳамда идораларга тақдим этиб бориш;

ажратилган капитал қўйилмалар лимитлари асосида буюртмачилар тақдим қилган манзилли рўйхатларни, қурилишларнинг титул рўйхатларини кўриб чиқиш, тасдиқлаш учун Агентлик Бош директорига киритиш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишишда иштирок этиш;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларига илғор қурилиш технологияларини, янги қурилиш материалларини, асбоб-анжомларни жорий этиш ишларини ташкил этиш;

қурилиши якунланган сув хўжалиги объектлари белгиланган тартибда фойдаланишга топширилишини ташкил қилиш;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари, шунингдек, лойиҳаларда юзага келган муаммолар белгиланган тартибда Вазирликнинг сув хўжалиги масалалари бўйича Тармоқ илмий-техник кенгаши муҳокамасига киритилишини ташкил этиш.

сув хўжалиги қурилиши соҳасини такомиллаштиришга, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга доир таклифларни Бош директорга киритиш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик Бош директорига таклифлар тақдим этиш, уларнинг соҳа йўналишида профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, кадрлар захирасини шакллантириш;

мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Бош директорга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

фаолият йўналиши бўйича таркибий бошқарма ва бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришилиши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

Агентлик ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари  ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган йўналиш бўйича таркибий бошқарма ва бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

Агентлик Бош директорининг ўринбосари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функионал вазифаларни ҳам бажаради.



6-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


18. Агентлик Бош директори ушбу Низомда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида Агентликка юкланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек, Агентлик ишидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилиши;

Агентликдаги ишларнинг ҳолати, таркибий бўлинмаларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомига сўзсиз риоя қилиниши учун жавобгардир.


19. Агентлик Бош директорнинг ўринбосарлари:

тегишли йўналишлар бўйича топшириқларнинг ўз вақтида бажарилиши ва натижадорлиги;

мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича сув хўжалигини ривожлантириш вазифалари ва дастурлари самарали амалга оширилишини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги учун жавоб беради.


20. Агентликнинг таркибий бўлинмалари бошлиқлари қонунчилик ҳужжатлари, Агентлик раҳбариятининг топшириқлари, шунингдек, таркибий бўлинма ва Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун жавоб беради.



7-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


21. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири ўринбосари - Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги Бош директори раҳбарлик қилади.


22. Агентликнинг ташкилий тузилмаси, штатлар жадвали ва харажатлар сметаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Агентлик таркибидаги "Сувқурилишинвест" давлат муассасалари алоҳида юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўлади.

"Сувқурилишинвест" давлат муассасалари директорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Агентлик Бош директорининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимдан озод этилади.



8-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


23. Агентлик фаолияти қуйидаги мезонлар ва иш индикаторлари асосида баҳоланади:

Агентликнинг иш режасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳолати;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини белгиланган муддатларда сифатли таъминлаш ҳолати (картотека, ҳисобот ва бошқалар);

Вазирлик буйруқлари, Ҳайъат қарорлари ҳамда бошқа топшириқлар бажарилишига бўлган муносабат (ўз вақтида ва сифатли ижро этиш, кўрсатмаларни сўзсиз бажариш ва ҳоказо);

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари йиллик прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлаш;

Агентлик учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли ва тежаб фойдаланиш;

Агентликни малакали мутахассислар билан тўлдириш, кадрлар қўнимсизлигини бартараф этиш (ходимлар учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, кўп йиллик тажрибага эга соҳа мутахассисларини ишга жалб қилиш);

Агентликнинг моддий-техника базасини кучайтириш, зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш ҳамда мавжуд техникалардан унумли фойдаланиш.



9-БОБ. АГЕНТЛИК АППАРАТИ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК

ТАЪМИНЛАШ, ХОДИМЛАР МЕҲНАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ


24. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар доирасида Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўланади.

Агентлик фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайриялари;

халқаро грантлар ва техник кўмаклар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Агентлик ходимларига Вазирлик марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади.


25. Агентлик ходимларининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан лавозим иш ҳақига ҳар ойлик устама ва қўшимчалар, моддий рағбатлантириш тўловлари ва мукофотлар мазкур қарорга 5-иловага мувофиқ тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади ҳамда Агентлик ташкил этилган кундан бошлаб ҳисобга олинади.



10-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ҲИСОБОТ БЕРИШИ


26. Агентлик ўз фаолиятида тезкор ва бухгалтерия ҳисоботини юритади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган шакллар ва муддатларда бухгалтерия, статистика ва бошқа ҳисоботларни манфаатдор вазирликлар ҳамда идораларга тақдим этади.


27. Агентлик фаолияти бўйича чораклик ҳамда йиллик молиявий ҳисоботлар Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлайди.


28. Агентлик фаолияти Вазирлик ва назорат қилувчи органлар томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ текширилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


29. Агентлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 сентябрь