Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг 18.09.2021 й. 22-сон "Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.09.2021 й. 3258-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.09.2021 й.

N 3258-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

18.09.2021 й.

N 22


БУЙРУҒИ



Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун

мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам

учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва

уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар

рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 8 июндаги 122-сон буйруғи (рўйхат рақами 3258, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3258/1057-сон) билан тасдиқланган Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради



Вазир                                                                            А. Хаджибаев






Буйруққа

ИЛОВА



Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун

мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам

учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва

уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар

рўйхатига киритилаётган қўшимчалар



1. Қуйидаги мазмундаги 35-1-банд билан тўлдирилсин:

"

35-1.

Долутегравир + Ламивудин + Тенофовир





".


2. Қуйидаги мазмундаги 37-1-банд билан тўлдирилсин:

"

37-1.

Долутегравир + Ламивудин + Абакавир





".


3. Қуйидаги мазмундаги 41-1-банд билан тўлдирилсин:

"

41-1.

Дарунавир+ Ритонавир





".


4. Қуйидаги мазмундаги 164-171-бандлар билан тўлдирилсин:

"

164.

Рисдиплам


Орқа мия мушак атрофиясининг проксимал тури


Болалар орқа мия мушак атрофиясининг I, II, III типлари


G12.0- G12.1

165.

Нусинерсен


166.

Онасемноген абепарвовек


167.

Актив ва пассив харакатлар учун тренажор


Орқа мия мушак атрофиясининг проксимал тури


Болалар орқа мия мушак атрофиясининг I, II, III типлари


G12.0- G12.1

168.

Вертикализатор


169.

Йўтал кўчириш мосламаси


170.

Бурун-ошқозон зонди ёки гастрома


171.

Ноинвазив ўпканинг нафас олиш аппарати


Орқа мия мушак атрофиясининг проксимал тури


Болалар орқа мия мушак атрофиясининг I, II, III типлари



".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 сентябрь