Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.09.2021 й. 612-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 сентябрдаги

612-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг (кейинги ўринларда - Дин ишлари бўйича қўмита) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.


2. Дин ишлари бўйича қўмита:

дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлашга масъул ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади;

жамиятда "жаҳолатга қарши маърифат" улуғвор ғояси асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар, азалий қадриятлар ифодаси эканлигини тарғиб этиш мақсадида барча давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларга бу борадаги фаолиятни амалга оширишга кўмаклашади;

мамлакатдаги диний-ижтимоий жараёнлар ҳамда диний бағрикенгликни таъминлаш масалаларини ўрганиш натижалари асосида илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказиш чораларини кўради.


3. Дин ишлари бўйича қўмита ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.


4. Дин ишлари бўйича қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


5. Дин ишлари бўйича қўмита ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


6. Дин ишлари бўйича қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган ва норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарорлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


7. Дин ишлари бўйича қўмита юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.


8. Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита;

қисқартирилган номи - Дин ишлари бўйича қўмита;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Комитет по делам религий при Кабинете Министров Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи - Комитет по делам религий;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Committee of Religious Affairs under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи - Committee of Religious Affairs.


9. Дин ишлари бўйича қўмитанинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси, 12-уй.



2-БОБ. ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТАНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Дин ишлари бўйича қўмита тизимига қуйидагилар киради:

Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати;

Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар).


11. Ҳудудий бошқармалар юридик шахс мақомига эга бўлмайди ва уларнинг тузилмасида туманлар ва шаҳарлар бўйича бош мутахассислар фаолият юритади.



3-БОБ. ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТАНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


12. Қуйидагилар Дин ишлари бўйича қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг дунёвий давлат тамойилини амалий рўёбга чиқариш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш;

диний мутаассиблик ва экстремизм ғояларини тарқатиш, турли конфессиялар ўртасида адоватни юзага келтиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш;

жамиятда диний-маърифий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ушбу жараёнларда диний-маърифий соҳа вакилларининг иштирокини кенгайтириш;

давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ҳамда давлат сиёсатида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш;

аҳоли орасида конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш;

фуқароларнинг хорижий давлатларга ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга зиёрат туризмини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш;

экстремизм, сепаратизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш, жамиятда тинчлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш борасида маърифий-тарбиявий ишларни олиб бориш, бу борада илғор хорижий тажриба асосида таклифлар тайёрлаш;

Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда дин ишлари соҳасидаги ягона давлат сиёсатига нисбатан нохолис маълумотлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда диний мутаассиблик ва экстремизм руҳидаги ахборотларга тезкор ва илмий раддиялар бериш;

дин ишлари соҳасидаги илмий-тадқиқот марказларининг тадқиқот йўналишлари бўйича тавсиялар бериш;

манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолининг диний-ижтимоий жараёнларга муносабатини ўрганиш бўйича ижтимоий сўровлар ташкил этиш.


13. Дин ипшари бўйича қўмита ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:


а) виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида:

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дин ишлари соҳасидаги масалаларни ҳал қилишда ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини мувофиқлаштиради ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижроси юзасидан назоратни амалга оширади;

дин ишлари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, вазифалари ва принципларини кенг жамоатчиликка, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар ва ходимларига тушунтириш, уларнинг фаоллиги, ташаббускорлигини ошириш ишларини олиб боради;

ҳудудий бошқармалар билан биргаликда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан хулоса олиш бўйича ушбу ташкилотлар мурожаатларини кўриб чиқади, ҳудудий бошқармалар томонидан бундай мурожаатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини жойларда ўрганилишини назорат қилади;

диний таълим муассасалари фаолияти белгиланган тартибда лицензияланиши, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни ташкил қилади, лицензиялар реестрини юритади;

диний ташкилотларнинг, шу жумладан, диний таълим муассасаларининг фаолиятини, уларнинг ўқув жараёни ва дастурларини, ўқув-тарбиявий ишларни, фанлар бўйича ўқув режаларини, диний мавзудаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради, уларга ушбу фаолиятни амалга оширишда ташкилий, ҳуқуқий, методик ёрдам кўрсатади;

республикада чиқариладиган ёки чет эллардан келтириладиган диний мазмундаги материалларни (матбуот ва электрон нашрларни, аудио, видео кассеталарни, CD, DVD ва бошқа электрон ташувчиларни, Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган диний мазмундаги материалларни) экспертизадан ўтказади ва мазкур фаолиятни мувофиқлаштиради;

виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;


б) Ўзбекистон Республикасининг дунёвий давлат тамойилини амалий рўёбга чиқариш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш борасида:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шунингдек, диний эътиқодидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг диний эркинлигини таъминлашнинг қонуний чораларини кўради;

дунёвий давлат тамойилини амалий рўёбга чиқариш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш борасида тегишли чораларни белгилайди ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди;

диний ташкилотлар раҳбарларининг дунёвий давлат тамойиллари, Ҳукуматнинг дин ишлари соҳасидаги сиёсати моҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги тушунча ва дунёқарашини кенгайтириш мақсадида маърифий тадбирлар ташкил этиб боради;

виждон эркинлиги кафолатларининг бузилиши ҳолатларига нисбатан тезкор чоралар кўради;

диний ташкилотлар вакилларининг ибодат маросимларида ўқиладиган маърузалари мазмуни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига ҳамда дунёвий давлат тамойилига мувофиқ бўлишини таъминлайди;

рўйхатдан ўтган диний ташкилот аъзоларининг эркин ибодат қилиши, диний расм-русумларни адо этиши учун шарт-шароитлар яратишда ҳамкорлик қилади;


в) диний мутаассиблик ва экстремизм ғояларини тарқатиш, турли конфессиялар ўртасида адоватни юзага келтиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш борасида:

диний мутаассиблик ва экстремизм ғояларини тарқатиш, турли конфессиялар ўртасида адоватни юзага келтириш ҳамда диний вазиятга салбий таъсир этувчи омилларни ўрганиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда илмий-тадқиқот марказлари, ташкилотлар ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўяди;

Ўзбекистонда ва хорижда юз бераётган диний-ижтимоий соҳага оид муҳим воқеаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда республикадаги барқарор диний-ижтимоий вазиятга таҳдид солиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида республикада фаолият кўрсатаётган бошқа таҳлилий марказлар билан ҳамкорлик қилади ва тажриба алмашади;

тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш ман этилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши тақиқланган диний мазмундаги материалларнинг рўйхатини ҳар йили камида икки марта хизмат доирасида фойдаланиш учун манфаатдор ташкилотларга тақдим қилади;

"жаҳолатга қарши маърифат" ғояси асосида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини кучайтириш, диний вазият ўзгарувчан бўлган ҳудудлар бўйича манзилли "йўл хариталари"ни ишлаб чиқади;

диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш ҳамда "Uz" доменида фаолият юритаётган диний-маърифий йўналишдаги веб-сайтларда экстремизм ва терроризмга қарши қаратилган тарғибот ишларини амалга оширишни ташкил этади;


г) жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олишга қаратилган чораларни кўриш, шунингдек, ушбу жараёнларда диний-маърифий соҳа вакилларининг иштирокини кенгайтириш борасида:

республика ҳудудлари ва хорижий давлатлардаги диний-ижтимоий жараёнларни ўрганади, таҳлил қилади, давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлайди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб боради;

республикада диний-ижтимоий вазиятни мониторинг ва таҳлил қилади, маънавий муҳитни яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш, диний вазиятни янада соғломлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

диний мавзуларга оид нашрлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва оммавий ахборот воситалари материалларини чуқур таҳлил қилади;

диний-маърифий соҳада аҳоли, айниқса, ёшларнииг ҳуқуқий маданияти ва билимини ошириш, жамиятда бағрикенглик ғояларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўради;

аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг диний ва дунёвий қарашларини ривожлантиради;

жамиятда экстремизм ғоялари тарқалишининг олдини олиш, аҳолини ноанъанавий диний ҳаракатлар ва таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этади;


д) давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ҳамда давлат сиёсатида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш борасида:

давлат органлари ва муассасаларининг республика ҳудудида жойлашган диний ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

диний ташкилотлар илтимосига кўра, уларнинг давлат органлари билан ўзаро алоқаларига кўмаклашади ва ҳал этилиши талаб қилинадиган масалалар бўйича зарур ёрдам кўрсатади;

диний ташкилотлар, шунингдек, хорижий диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларга доир масалалар бўйича ишларни амалга оширади;

давлат сиёсатида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттиради;

диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтиши учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамкорлик қилади;

диний ташкилотлар томонидан ўтказиладиган ва уларнинг ўз фаолияти билан боғлиқ тадбирларида қатнашади;


е) аҳоли орасида конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш борасида:

фуқароларнинг виждон ва дин эркинлиги масалалари юзасидан ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича кенг қамровли ишларни амалга оширади;

диний ташкилотларга республикада ва чет элларда ўзаро дўстона муносабатлар ўрнатишга кўмаклашади;

диний ташкилотлар ва уларнинг аъзолари ўртасида ўзаро дўстлик ҳамда бағрикенгликни мустаҳкамлаш сиёсатини олиб боради, ушбу соҳада ташкилий ва маънавий-маърифий ишларни амалга оширади;

диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида тарғибот ва ташвиқот ишларида нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;


ж) фуқароларнинг хорижий давлатларга ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга зиёрат туризмини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш борасида:

"Ҳаж" ва "Умра" тадбирларига борадиган фуқаролар рўйхатининг холисона ва ижтимоий адолат мезонлари асосида шакллантирилишини мувофиқлаштиради ҳамда муқаддас зиёратларни ташкил килишда белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминлайди;

зиёратларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларини кузатиб боради, таҳлил қилади, йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар беради;

оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, чет элларда Ўзбекистон Республикасининг ислом цивилизациясининг маданий, тарихий ва илмий-маънавий марказларидан бири сифатидаги ўрни ва ролини, шунингдек, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб этиш ишларини олиб боради;

республика ва хорижий давлат муассасалари, диний ташкилотлар ўртасида зиёрат туризми соҳасида алоқалар ўрнатиш ва ривожлантириш масаласида ишларни ташкил қилади;

зиёрат туризми тармоғини бошқаришни тубдан такомиллаштириш, миллий зиёрат туризми маҳсулотларини яратиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғиб қилиш, зиёрат туризми соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантириш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;


з) экстремизм, сепаратизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш, жамиятда тинчлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш борасида маърифий-тарбиявий ишларни олиб бориш, бу борада илғор хорижий тажриба асосида таклифлар тайёрлаш борасида:

экстремистик гуруҳлар таъсирига тушиб қолган шахсларни тўғри йўлга қайтариш ва реабилитация қилиш бўйича комплекс профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳамкорлик қилади;

экстремистик гуруҳлар фаолиятини аниқлаш ва унга чек қўйишга кўмаклашади;

террорчилик ва экстремизмни тарғиб қилишга, хориждан шу мақсадда мамлакатга даъватчиларнинг ноқонуний кириб келишига қарши хуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда чоралар кўради;

жойлардаги оммавий ахборот воситалари, расмий диний ташкилотлар билан биргаликда ноқонуний диний оқим ва гуруҳларнинг фаолияти, диннинг террорчилик, экстремизм ва бошқа жиноий кўринишларга зид эканлиги ҳақида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этади;

турли бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолган шахслар билан ишлаш бўйича хориж тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналар, маънавиятга салбий таъсир кўрсатадиган таҳдидларга қарши қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради;

ёшлар ва хотин-қизлар орасида бузғунчи ва ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, бундай ғоялар таъсиридан асрашга қаратилган тизимли ва таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширади;

миллий, диний анъаналар, урф-одатлар ҳамда қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга, жамиятда миллатлараро дўстлик, ўзаро меҳр-оқибат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга кўмаклашади;

экстремизм, сепаратизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш борасида илғор хорижий тажриба асосида таклифлар тайёрлайди;


и) Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда дин ишлари соҳасидаги ягона давлат сиёсатига нисбатан нохолис маълумотлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда диний мутаассиблик ва экстремизм руҳидаги ахборотларга тезкор ва илмий раддиялар бериш борасида:

дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тарғиб қилиш фаолиятини ташкил этади;

Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик тамойилларига зид бўлган материалларни аниқлайди, илмий асосда таҳлил қилади ҳамда хавф-хатар йўналишларини белгилайди;

дин ишлари соҳасидаги илмий-тадқиқот марказлари ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан мавжуд таҳдидларга нисбатан халқчил раддиялар тайёрлаш йўналишидаги фаолиятни мувофиқлаштиради;

жамиятда диний-ижтимоий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни ўрганади, таҳлил қилади ва уларнинг олдини олиш чораларини кўради;

турли конфессиялар ўртасида ўзаро адоватни юзага келтиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар, материалларни аниқлайди ҳамда бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли тавсияларни ишлаб чиқади.


к) дин ишлари соҳасидаги илмий-тадқиқот марказларининг тадқиқот йўналишлари бўйича тавсиялар бериш борасида:

дин ишлари соҳасидаги илмий-тадқиқот марказларининг илмий ва диний-маърифий фаолият йўналишлари бўйича тавсиялар беради;

илмий-тадқиқот марказларининг бой илмий-маънавий мерос, дунёвий ва диний илмлар бўйича тадқиқот натижаларини ўқув-тарбия жараёнида қўллаш ва кенг жамоатчиликка етказишда кўмаклашади;

жаҳондаги нуфузли илмий-тадқиқот марказларининг тажрибасини ўрганади ва улар билан ҳамкорликни йўлга қўйишда амалий ёрдам беради;

кадрлар тайёрлаш жараёнига илмий-тадқиқот марказларининг етук мутахассисларини жалб қилиш орқали илм-фан ҳамда таълимнинг ўзаро интеграциясини ташкил этишда ҳамкорлик қилади;

илмий-тадқиқот марказлари ҳамда диний таълим муассасаларида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланишини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар тайёрлайди.


л) тегишли маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолининг диний-ижтимоий жараёнларга муносабатини ўрганиш бўйича ижтимоий сўровлар ташкил этиш борасида:

диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш юзасидан ўтказиладиган ижтимоий сўровномаларнинг назарий жиҳатларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

аҳолининг диний-ижтимоий жараёнларга муносабатини тадқиқ қилиш бўйича хориж тажрибасини ўрганиб боради ҳамда уларнинг ижобий жиҳатларини маҳаллий сўровномаларга жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

ўтказилган ижтимоий сўровномаларнинг натижалари бўйича таҳлилий маълумот ва таклифлар тайёрлайди.


14. Дин ишлари бўйича қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ҳудудий бошқармалар орқали амалга оширади.



4-БОБ. ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ВА УНИНГ

ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


1-§. Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


15. Дин ишлари бўйича қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа давлат ташкилотларидан Дин ишлари бўйича қўмита ваколатларига кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар, статистик маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотни текин олиш;

Дин ишлари бўйича қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ёки Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш;

Дин ишлари бўйича қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Дин ишлари бўйича қўмита ваколатига тааллуқли масалалар бўйича идоралараро тусга эга халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

Дин ишлари бўйича қўмита ваколатига тааллукди масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро даражада белгиланган тартибда ифода этши;

давлат органлари ва ташкилотларининг дин ишлари соҳасига оид давлат сиёсати масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислари, йиғилишлари ва ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;

юкланган вазифалар доирасида бевосита ёки идоравий мансуб ташкилотлар орқали хорижий соҳавий идоралар, илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;

белгиланган тартибда Дин ишлари бўйича қўмита ваколатларига кирувчи масалалар бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ахборот алмашиш;

ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;

ўз фаолиятини кенг ёритиш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғида расмий веб-сайтлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини яратиш;

диний ташкилотлардан зарур ахборотларни белгиланган тартибда олиш, шунингдек, улар томонидан ўтказиладиган фаолияти билан боғлиқ тадбирларда қатнашиш;

дин ишлари соҳасидаги вазифаларни ёритиш мақсадида белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ва нашриётлар ташкил қилиш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Дин ишлари бўйича қўмита ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни рағбатлантириш, мукофотлаш ва рағбатлантиришнинг бошқа турларини амалга ошириш;

юкланган вазифаларни бажариш ва фаолиятни замонавий талабларга мувофиқ такомиллаштириш учун белгиланган тартибда кенгашлар, комиссиялар, ишчи гуруҳлар ва жамғармалар ташкил этиш;

алоҳида вазифаларни бажариш учун функционал бўлинмалар ташкил қилиш;

соҳада кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича белгиланган тартибда тузилмавий илмий ва ўқув марказларини ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг топшириқларига мувофиқ халқаро ташкилотларда давлат манфаатларини ифода этиш ҳамда белгиланган тартибда ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида бошқа мамлакатларнинг дин ишлари масалалари бўйича масъул идоралари ҳамда илмий марказлари билан бевосита ёки уларнинг қуйи бўғин тузилмалари билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш;

биноларга хизмат кўрсатиш, инвентарлар ва хўжалик ашёлари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва ташкилий техникаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини бажариш, дастурий таъминот сотиб олиш бўйича белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш, унга юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий илмий-тадқиқот марказларининг мутахассис ва экспертларини шартнома асосида жалб қилиш;

Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда унинг тизимига кирувчи таркибий тузилмаларларнинг моддий-техник базасини яхшилаш чораларини кўриш;

Дин ишлари бўйича қўмита қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Диний ташкилот белгиланган тартибда тақдим этиладиган ер участкаларида, Дин ишлари бўйича қўмита билан келишувга кўра ташкил этилади.


16. Дин ишлари бўйича қўмита қуйидаги мажбуриятларга эга:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни тегишли тарзда ва самарали бажариш, шунингдек, тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш;

тегишли соҳадаги фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари бўйича параметр ва белгиланган индикаторларга эришилишини сўзсиз таъминлаш;

Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита раиси томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати, якуний натижалари ва оқибатлари учун жавоб бериш;

тегишли соҳани ривожлантириш ва ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш бўйича дастур, тадбирлар режаси, "йўл хариталари" ва бошқа ҳужжатларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

тегишли соҳада фуқаролар ва диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда муҳофаза қилинишини таъминлаш.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг қарорлари, унинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари бўйича шикоят қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



2-§. Дин ишлари бўйича қўмита ҳудудий бошқармаларининг

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


17. Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

юкланган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, маҳаллий давлат ҳокимият органларининг таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлардан маълумотлар сўраш;

дин ишлари соҳаси бўйича давлат бошқаруви органлари, шунингдек, хўжалик бирлашмаларининг, бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;

соҳа фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, илмий ташкилотларнинг малакали мутахассисларини ахборот-таҳлилий материаллар ва дастурий ҳужжатларни тайёрлашга жалб қилиш;

жойлардаги диний ташкилотлардан зарур ахборотларни белгиланган тартибда олиш, шунингдек, улар томонидан ўтказиладиган фаолият билан боғлиқ тадбирларда қатнашиш.


18. Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармалари қуйидаги мажбуриятларга эга:

қонунчилик ҳужжатлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари, шунингдек, ҳудудий бошқармага юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда уларнинг бажарилиши бўйича таъсирчан назоратни амалга ошириш;

тегишли ҳудудда дин ишлари соҳасига оид давлат сиёсатининг ҳолати тўғрисида Дин ишлари бўйича қўмитага ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотни тақдим этиш;

соҳани ривожлантириш ва ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш бўйича дастур, тадбирлар режаси, "йўл хариталари" ва бошқа ҳужжатларни самарали бажариш;

ҳудудда тегишли соҳада фуқаролар ва диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда муҳофаза қилинишини таъминлаш.



5-БОБ. ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


19. Қуйидагилар Дин ишлари бўйича қўмита раисининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятига яккабошчилик тамойиллари асосида умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Дин ишлари бўйича қўмитага юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) дин ишлари соҳаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

4) Дин ишлари бўйича қўмита ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар ва ривожлантириш дастурларининг самарали амалга оширилишига эришишни сўзсиз таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, масалаларнинг Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари топшириқларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини ташкил этиш;

7) ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Дин ишлари бўйича қўмита бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятининг алоҳида бўлинмаларига раҳбарлик қилиш борасида ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларининг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

8) Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини режалаштиришни ташкил қилиш, Дин ишлари бўйича қўмита ва ўз ўринбосарларининг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг ижроси ҳолатини назорат қилиш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофик таркибий бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

10) Дин ишлари бўйича қўмита тизимида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

11) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмитага ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар "Норматив-хуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кириташ тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига мувофиқ равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига кириталишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамасида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чикилишида иштирок этиш;

13) Дин ишлари бўйича қўмитага киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

14) "Норматив-ҳуқукий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳасини тайёрлаш фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Дин ишлари бўйича қўмитанинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

15) Дин ишлари бўйича қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш;

16) Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

17) ўз ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Дин ишлари бўйича қўмита ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

18) Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

19) Дин ишлари бўйича қўмита ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини, шу жумладан, келгусида уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолиш-қолмаслигининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;

20) Дин ишлари бўйича қўмита ходимларининг Давлат бошқаруви органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиши бўйича назоратни ташкил этиш;

21) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Дин ишлари бўйича қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

22) Дин ишлари бўйича қўмита, унинг таркибий ва ҳудудий тузилмалари иш фаолиятининг замонавий шаклларини жорий этишни таъминлаш;

23) "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва очиқлигини таъминлаш;

24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул қилиш;

25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарлари ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

26) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

27) Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппарати ва худудий бошқармалар низомлари, штат жадвали ва харажатлар сметасини, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмитанинг идоравий мансуб ташкилотлар уставларини тасдиқлаш;

28) марказий аппарат ҳамда ҳудудий бошқармалар ходимларини (бошлиқларидан ташқари) белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

29) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари - ҳудудий бошқармалар бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишга розилик бериш;

30) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари - ҳудудий бошқармалар бошлиқларини тегишли ҳудуд бўйича виждон эркинлиги кафолатлари ҳамда диний-маърифий барқарорликни таъминлаш, давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини мувофиқлаштириб бориш борасидаги фаолияти юзасидан ҳисоботини эшитиш;

31) Дин ишлари бўйича қўмита тизимида кадрлар захирасини шакллантириш, шунингдек, тизим ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини тизимли асосда ташкил қилиш;

32) Дин ишлари бўйича қўмита соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиш ва белгиланган тартибда ўзига юкланган вазифалар доирасида хорижий давлатларнинг органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

33) давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, "Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Дин ишлари бўйича қўмита номидан иштирок этиш;

34) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича мажлисларида иштирок этиш ва уларга доир фикр билдириш;

35) зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

36) Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар (бошлиқларидан ташқари) ходимлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

37) Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар ва фармойишлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;

38) Дин ишлари бўйича қўмита тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этиш, шунингдек, соҳа тармоқларини ривожлантиришда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий ёрлиқлар ҳамда бошқа рағбатлантиришлар билан тақдирлаш;

39) Дин ишлари бўйича қўмита мол-мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;

40) Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларини тизимли равишда тайёрлаш ва хорижий мамлакатларда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

41) Дин ишлари бўйича қўмита ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини қонунчиликда белгиланган тартибда тузиш;

42) Дин ишлари бўйича қўмита ҳайъат мажлисларида раислик қилиш;

Дин ишлари бўйича қўмита раиси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.


20. Қуйидагилар Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосарларининг умумий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) Дин ишлари бўйича қўмита раиси вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) Дин ишлари бўйича қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича тасдиқланган Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижроси ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича чоралар кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботини тизимли эшитиб бориш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Дин ишлари бўйича қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

7) Дин ишлари бўйича қўмита ҳайъати қарорлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) Дин ишлари бўйича қўмита раисига мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

9) таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Дин ишлари бўйича қўмитанинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келгусида муҳокама этиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Дин ишлари бўйича қўмита раиси топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

10) Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

11) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

12) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳайъат йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

13) Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалий чора-тадбирлар қабул қилиш, виждон эркинлиги кафолатлари ва диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Дин ишлари бўйича қўмита раисига киритиш;

14) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиш-қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Дин ишлари бўйича қўмита раисига таклифлар киритиш, уларнинг функционал масъулиятиии ва юкланган вазифалар бажарилишида шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тизимли чораларни амалга ошириш;

15) Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари томонидан ходимнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши таъминланишини назорат қилиш;

16) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Дин ишлари бўйича қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) Дин ишлари бўйича қўмита раисига давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифлар киритиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

21) виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ва бошқа соҳавий норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

22) Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар ходимларини тизимли равишда тайёрлаш ва хорижий мамлакатларда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

23) хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш.


21. Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишларидан келиб чиқиб қуйидагилар раис ўринбосарларининг мақсадли вазифалари ҳисобланади:

1) раиснинг биринчи ўринбосари (диний ташкилотлар билан ишлаш, диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари, конфессиялар билан ишлаш, халқаро алоқалар, зиёрат туризмини ривожлантириш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича):

диний ташкилотларни малакали соҳа мутахассислари билан таъминлаш ҳамда диний-маърифий соҳа ходимлари малакасини ошириш;

диний-маърифий фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва жорий этиш;

диний-маърифий соҳа ходимларининг тарғибот-ташвиқот тадбирларида иштирокини таъминлаш;

ноисломий диний ташкилотлар раҳбарлари иштирокида маърифий учрашувлар ташкил этиш;

зиёрат туризми объектлари бўлган зиёратгоҳларни ободонлаштириш;

муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ҳақида буклет, проспект, рисола ва видеороликлар тайёрлаш;

халқаро тажриба алмашинуви юзасидан мулоқот, учрашув ва анжуманлар ўтказиш;

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш.

2) раис ўринбосари (диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш, диншунослик экспертизаси, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича):

ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган диний мазмундаги материалларга нисбатан экспертлик хулосаларини бериш;

турли нашриётлар томонидан тақдим этиладиган диний мазмундаги адабиёт, рисола ва медиа-маҳсулотлар юзасидан хулосалар тайёрлаш;

ижтимоий масалалар ва диний-маърифий жабҳадаги ислоҳотлар бўйича интервью ва видеолавҳалар тайёрлаб, телевидение орқали эфирга узатиш ва ижтимоий тармоқларда оммалаштириш;

Дин ишлари бўйича қўмитанинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида маълумотларни кенг ёритиш;

диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш натижалари бўйича тавсиялар тайёрлаш;

афв этилган ва жазони ўтаб озодликка чиққан фуқаролар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларининг реабилитацияси бўйича ишларни амалга ошириш;

экстремистик ва террорчи ташкилотларга алоқадорлиги сабабли жазо муддатини ўтаб озодликка чиқарилган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини реабилитация қилиш, ижтимоий мослаштириш тадбирларини амалга ошириш;

"жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида аҳолининг алоҳида ижтимоий қатламлари, тадбиркорлар, ишсизлар, уй бекалари ва ёшлар ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказиш;

диний ақидапарастлик ва экстремизмнинг зарарли оқибатлари тўғрисида тушунтириш ва профилактик ишларни жадаллаштириш;

аҳолининг имконияти чекланган, ногирон қатлами миссионерлар таъсир доирасига тушиб қолишининг олдини олиш;

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш.

3) раис ўринбосари (хотин-қизлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича):

ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан олиб борилаётган профилактик ишларни такомиллаштириш, видеоконференцалоқа тизими орқали тарғиботчилар ва отинойилар учун семинар машғулотларини ўтказиш;

жойларда "хонадонбай", "маҳаллабай" ишларни самарали ташкил этиш;

тарғиботчилар малакасини мунтазам ошириш;

хотин-қизлар ўртасида кийиниш маданияти бўйича маънавий суҳбатлар ва танловлар ўтказишни ташкил этиш;

"Меҳр-1", "Меҳр-2", "Меҳр-3", "Меҳр-4", "Меҳр-5" дастурлари доирасида олиб келинган хотин-қизлар билан маънавий-маърифий суҳбатлар олиб бориш;

фаолият олиб бораётган отинойиларнинг диний ва дунёвий билимларини ошириш мақсадида малака ошириш ўқувларини ташкил этиш;

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш.


22. Куйидагилар Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, мазкур бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар ижросини таъминлаш;

3) ўз ваколати доирасида идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

4) фаолиятни мунтазам таҳлил қилиб бориш ва қайд этилган кўрсаткичларга таркибий бўлинмалар томонидан сўзсиз эришишни таъминлашга йўналтирилган қўшимча чоралар кўриш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Дин ишлари бўйича қўмита раисининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Дин ишлари бўйича қўмита таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириклари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора- тадбирларини кўриш;

6) ҳайъат қарорлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш учун киритиш, уларда қайд этилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг ижросини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

9) таркибий бўлинмалар фаолияти соҳаларига оид қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятига киритиш;

10) Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятига таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

11) таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатьий риоя қилган ҳолда ва ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти топшириғига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқилишида иштирок этиш;

12) таркибий бўлинмаларга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг "Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларни кўриб чиқиш якунлари бўйича зарур чораларни кўриш;

15) таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан ходимнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;

16) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги "Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятига давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


23. Қуйидагилар Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) ҳудудий бошқармалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Дин ишлари бўйича қўмитанинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ушбу бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) ҳудудий бошқармалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

4) Ўзбекиетон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

5) Дин ишлари бўйича қўмита ҳайъати қарорлари, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг буйруқлари, фармойишлари ва унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

6) Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

7) ходимларнинг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, худудий бошқармаларни бошқаришда мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш;

8) ҳудудий бошқармалар фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;

9) Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятига ҳудудий бошқармаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

10) ҳудудий бошқармалар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиш-қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Дин ишлари бўйича қўмита раисига таклифлар киритиш, уларнинг функционал масъулияти ва юкланган вазифалар бажарилишида шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тизимли чораларни амалга ошириш;

11) ҳудудий бошқармалар ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

12) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги "Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ худудий бошқармаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш;

13) ҳудудий бошқармалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

14) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул қилиш;

15) "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

16) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.



6-БОБ. ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА

РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


24. Дин ишлари бўйича қўмита раиси:

1) Дин ишлари бўйича қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) Дин ишлари бўйича қўмитанинг мазкур Низомнинг 16-бандида назарда тутилган мажбуриятлари бўйича;

3) мазкур Низомнинг 19-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.


25. Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосарлари:

1) Дин ишлари бўйича қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида Дин ишлари бўйича қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) Дин ишлари бўйича қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган масалалар юзасидан мазкур Низомнинг 16-бандида назарда тутилган мажбуриятлари бўйича;

3) мазкур Низомнинг 20 ва 21-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.


26. Марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари:

1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппаратининг мазкур Низомнинг 16-бандида назарда тутилган мажбуриятлари бўйича;

3) мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.


27. Ҳудудий бошқармалар раҳбарлари:

1) ҳудудий бошқармаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) худудий бошқармаларнинг мазкур Низом 18-бандида назарда тутилган мажбуриятлари бўйича;

3) мазкур Низомнинг 23-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.



7-БОБ. ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ҳамда ходимларини

лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тартиби


28. Дин ишлари бўйича қўмитага Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади.


29. Дин ишлари бўйича қўмита раисининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган биринчи ўринбосари ва икки нафар ўринбосари бўлади.


30. Дин ишлари бўйича кўмита раиси мақомига кўра вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари - вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари - вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.


31. Дин ишлари бўйича қўмита раиси бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари раиснинг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса раиснинг тегишли буйруғига асосан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.


32. Қуйидагилар:

1) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари - ҳудудий бошқармалар бошлиқлари Дин ишлари бўйича қўмита раиси билан келишилган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

2) Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ходимлари, Дин ишлари бўйича қўмитага идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари Дин ишлари бўйича кўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.



2-§. Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппарати таркибий

бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий

мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби


33. Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари таъминлайди.


34. Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳудудий бошқармалар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда:

1) топшириқларни ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиб боради;

2) ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларга бевосита таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича сўров жўнатади ва уларнинг ижросини назорат қилиб боради;

3) ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини текширади ва ўрганади, амалиётини умумлаштиради, такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

4) ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг ташкил этилиши ва натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил этади;

5) ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;

6) ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;

7) ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишини ташкил этади, уларнинг қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан тушган таклифларини кўриб чиқади.


35. Ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

1) Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти топшириқларининг ижроси тўғрисида ахборот беради;

2) фаолиятнинг белгиланган соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга маълумот тақдим этади;

3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш асосида ишда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларнинг бартараф этилганлиги натижалари ҳақида ахборот беради;

4) Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппаратига белгиланган тартибда ва муддатда ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этади;

5) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик натижалари ҳақида ахборот беради;

6) ваколатли органлар томонидан ўз фаолиятини текширишлар натижалари ҳақида ахборот беради.



3-§. Дин ишлари бўйича қўмитанинг давлат бошқаруви органлари,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари

ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби


36. Дин ишлари бўйича қўмита ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


37. Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан назорат қилинади.



4-§. Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳайъати,

кенгаши, маслаҳат ва эксперт органлари


38. Дин ишлари бўйича қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича) ҳамда фаолиятнинг асосий йўналишларида мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан Дин ишлари бўйича қўмита раиси тақдимномаси бўйича тасдиқланади.


39. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган вазифалар билан юкланган вазифаларнинг Дин ишлари бўйича қўмита тизимидаги раҳбарлар ва ходимлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда таркибий бўлинмалар, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли эшитиб бориш;

Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга ошириш ҳолатининг натижадорлигини ҳар чоракда ва тизимли муҳокама қилиб бориш;

Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасини жойларда таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр йиғилишлари ўтказилишини ташкил этиш ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ваколатига тегишли бошқа масалаларни ҳам муҳокама этиш ҳуқуқига эга.


40. Ҳайъат йиғилишига Дин ишлари бўйича қўмита ваколатига тегишли масалалар юзасидан давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва эксперт мутахассислар таклиф этилиши мумкин.


41. Ҳайъат, агар унинг йиғилишида аъзоларнинг ярмидан кўпи иштирок этган тақдирда, ҳақиқий деб ҳисобланади. Муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан кабул қилинади.


42. Ҳайъат қарорлари ҳайъат раиси томонидан имзоланади ва Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарининг буйруғи (қарори) билан амалга оширилади.


43. Дин ишлари бўйича қўмита раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасига юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Дин ишлари бўйича қўмита раиси ахборот беради ва мустақил қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини маълум қилишлари мумкин.


44. Ҳайъат фаолиятининг тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.



8-БОБ. ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

МЕЗОНЛАРИ ВА ИШЧИ ИНДИКАТОРЛАР


45. Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти мунтазам баҳолаб борилади.


46. Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларга асосланади.


47. Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

1) Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга нисбатан интизомий жазо чоралари;

2) Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.


48. Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



9-БОБ. ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ,

УНИНГ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


49. Дин ишлари бўйича қўмитани молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


50. Дин ишлари бўйича қўмита ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантирувчи тўловлардан иборат.


51. Дин ишлари бўйича қўмита ходимларининг лавозим маоши Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядлари асосида белгиланади.



10-БОБ. ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ҲИСОБДОРЛИГИ


52. Дин ишлари бўйича кўмита раҳбарлари ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлиималари ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


53. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарларининг фаолияти юзасидан уларга юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши бўйича доимий мониторинг олиб боради, Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти самарадорлигини холисона баҳолайди.


54. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра Дин ишлари бўйича қўмитанинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш чоралари кўрилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


55. Дин ишлари бўйича қўмита қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 сентябрь