Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2021 й. 447-сон "Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" лойиҳасини молиялаштиришга "Intesa San Paolo" банкининг кредитини Италиянинг "Sace" давлат экспорт-кредит агентлигининг суғурта қопламаси остида жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2021 й.

N 447




"ТАБИИЙ ГАЗ НАЗОРАТИ ВА ҲИСОБИНИНГ

АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ" ЛОЙИҲАСИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА

"INTESA SAN PAOLO" БАНКИНИНГ КРЕДИТИНИ

ИТАЛИЯНИНГ "SACE" ДАВЛАТ ЭКСПОРТ-КРЕДИТ

АГЕНТЛИГИНИНГ СУҒУРТА ҚОПЛАМАСИ ОСТИДА

ЖАЛБ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 сентябрдаги ПҚ-4840-сон қарорига мувофиқ ҳамда табиий газ истеъмолининг аниқ ҳисоб-китобини юритиш ва тўловларнинг амалга оширилишида шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан "Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳаси) амалга ошириш доирасида "Intesa San Paolo" банкининг (Италия) 250,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитини Италиянинг "SACE" давлат экспорт-кредит агентлигининг суғурта қопламаси остида жалб қилиш тўғрисида келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан лойиҳани амалга ошириш доирасида "Intesa San Paolo" банки билан 250,0 млн АҚШ доллари миқдорида кредит шартномасини 96 ой муддатда қайтариш шарти билан 6-ойлик Libor + йиллик 1,30 фоиз ставкада имзоланиши ва "SACE" давлат экспорт кредит агентлигининг суғурта қопламаси учун йиғим тўловини "Intesa San Paolo" банкига ўз маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич тўлаб берилиши маъқуллансин.


3. "Intesa San Paolo" банки томонидан "Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" лойиҳасини молиялаштириш учун ажратиладиган кредитни сўндириш, фоиз ва воситачилик тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Intesa San Paolo" банкига "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг мажбуриятлари бўйича кредит шартномаси талаблари асосида Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатини белгиланган тартибда берсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кредит шартномаси шартларида назарда тутилган шакл бўйича "Intesa San Paolo" банкига тақдим этилган Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса тақдим этсин.


6. "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ лойиҳани амалга оширишда "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг тижорат асосида молиявий консультанти этиб белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳа учун белгиланган қарз маблағини жорий йилда жалб қилиниши кутилаётганлигини инобатга олган ҳолда, лойиҳани Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан 2021 йилда янги давлат ташқи қарзи жалб қилинадиган янги инвестиция лойиҳаларининг рўйхатига киритилиши таъминласин.


8. "Intesa San Paolo" банки томонидан ажратилаётган кредит бўйича "Ҳудудгазтаъминот" АЖ қарз олувчи ҳисобланиб, "Intesa San Paolo" банки билан кредит битимини имзоласин.


9. Белгилансинки:

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Intesa San Paolo" банки томонидан ажратилаётган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги "Intesa San Paolo" банки томонидан ажратилаётган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан назорат қилувчи орган ҳамда ушбу лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича масъул орган ҳисобланади;

"Intesa San Paolo" банки томонидан ажратилаётган кредитни қайтариш, фоиз, бошланғич бир марталик тўлов, воситачилик ҳақи ва кредит бўйича агентлик комиссияси ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловлар, шунингдек, "SACE" экспорт-кредит агентлигининг суғурта мукофоти "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 июлдаги

447-сон қарорига

ИЛОВА



"Intesa San Paolo" банки томонидан "Табиий газ назорати

ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш"

инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун ажратиладиган

кредитни сўндириш, фоиз ва воситачилик тўловларини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ*

Кредит суммаси

-

250,0 млн АҚШ долл.



("SACE" экспорт кредит агентлигининг



суғурта қопламаси учун 18,500 млн АҚШ долл.



мукофот тўлови билан биргаликда)

Кредит қайтариш муддати

-

96 ой

Кредит ўзлаштириш муддати

-

12 ой

Фоиз ставкаси

-

6 ойлик Libor + йиллик 1,3% ставка

Кредит бўйича воситачилик тўлови

-

25,0 минг евро.



(кредитдан фойдаланши муддати учун),


-

40,0 минг евро.



(кредитни ўзлаштириш муддати учун)

Мажбурият бўйича тўлов

-

0,30 %

Ташкиллаштириш учун тўлов

-

0,85 %

Кредитни ҳисоблашда кунлар сони

-

360 кун

(минг АҚШ долл.)

Тўлов

муддатлари


Кредит

суммаси


Тўлов суммаси


Йиғимлар суммаси


Жами тўлов

асосий

қарз


кредит

фоиз тўлови


ташкил-

лаштириш

учун


восита-

чилик

тўлови


мажбурият

бўйича

тулов


01.08.2021 й.


50 000,0

-

-

2 125,0

48,0

-

2 173,0

01.09.2021 й.


50 000,0

-

-

-

-

-

-

01.10.2021 й.


50 000,0

-

-

-

-

-

-

01.11.2021 й.


50 000,0

-

-

-

-

-

-

01.12.2021 й.


50 000,0

-

-

-

-

-

-

01.03.2022 й.


-

15 625,0

1 570,8

-

48,0

127,5

17 371,3

01.09.2022 й.


-

15 625,0

1 796,9

-

-

-

17 421,9

01.03.2023 й.


-

15 625,0

1 649,7

-

30,0

-

17 304,7

01.09.2023 й.


-

15 625,0

1 557,3

-

-

-

17 182,3

01.03.2024 й.


-

15 625,0

1 421,9

-

30,0

-

17 076,9

01.09.2024 й.


-

15 625,0

1 317,7

-

-

-

16 942,7

01.03.2025 й.


-

15 625,0

1 178,4

-

30,0

-

16 833,4

01.09.2025 й.


-

15 625,0

1 078,1

-

-

-

16 703,1

01.03.2026 й.


-

15 625,0

942,7

-

30,0

-

16 597,7

01.09.2026 й.


-

15 625,0

838,5

-

-

-

16 463,5

01.03.2027 й.


-

15 625,0

707,0

-

30,0

-

16 362,0

01.09.2027 й.


-

15 625,0

599,0

-

-

-

16 224,0

01.03.2028 й.


-

15 625,0

474,0

-

30,0

-

16 129,0

01.09.2028 й.


-

15 625,0

359,4

-

-

-

15 984,4

01.03.2029 й.


-

15 625,0

235,7

-

30,0

-

15 890,7

01.09.2029 й.


-

15 625,0

119,8

-

-

-

15 744,8

Жами


250 000,0

250 000,0

15 846,9

2 125,0

306,0

127,5

268 405,4

         

*) Жалб қилинадиган кредит бўйича асосий қарз тўловлари, шунингдек фоиз тўловлари ва тегишли йиғимлар суммаси кредит битимининг шартлари ҳамда кредит маблағларини амалда ўзлаштириш санасига боғлиқ равишда аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 июль