Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Миллий гвардия қўмондонининг 28.09.2021 й. 252-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.09.2021 й. 3210-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2021 й.

N 3210-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚЎМОНДОНИНИНГ

28.09.2021 й.

N 252


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга

номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари ҳамда 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ва 2021 йил 27 февралдаги ПҚ-5010-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2019 йил 8 декабрдаги 248-сон буйруғи (рўйхат рақами 3210, 2020 йил 13 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2020 й., 10/20/3210/0049-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси қўмондони                                                           Р.М. Джураев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга

номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "ўрта ёки ўрта махсус (касб-ҳунар)" деган сўзлар "умумий ўрта ёки ўрта махсус (бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар лавозимларини бутлаш учун юксак касбий тайёргарлик ва фаолиятида катта тажрибага эга бўлган, контракт бўйича ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етмаган фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишилган ҳолда Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи асосида ҳарбий хизматга қабул қилишга рухсат этилади.".


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйининг баландлиги қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:

эркак жинсидаги номзоднинг бўйи - 178 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак;

аёл жинсидаги номзоднинг бўйи - 170 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак.

Ушбу бандда белгиланган талаблар мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахсларга ҳамда 1-иловасида назарда тутилган мутахассисликларга эга шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.".


3. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Номзод Ўрганиш комиссияси котибига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

паспорт ёки идентификация ID-картаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

анкета-маълумотнома;

умумий ўрта ёки ўрта махсус (бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал) ёхуд олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);

эркак жинсидаги номзодлар учун ҳарбий гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).".


4. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Миллий гвардия бўлинмаларининг кадр органлари дастлабки ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар ҳақидаги маълумотларни дастлабки ўрганиш ўтказилган кундан эътиборан уч кун ичида Миллий гвардиянинг Кадрлар бошқармасига тақдим этишлари лозим.".


5. 57-банддан "(Доимий комиссия баённомасидан кўчирма, шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) нусхаси, наркологик, сил касалига қарши кураш, тери-таносил, психоневрологик диспансерлар ва ОИТСга қарши кураш марказидан олинган маълумотнома, сўнгги беш йил ичидаги амбулатор беморнинг тиббий картасидан кўчирма, мажбурий диагностика тадқиқотларининг натижалари билан бирга)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


6. 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, психологик ўрганишдан муваффақиятли ўтган номзодлар Миллий гвардия томонидан белгиланадиган махсус текширувдан ўтказилади, шунингдек хизмат давомида давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлайдиган лавозимларга қабул қилинадиган номзодларга давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштирилади, бундан махфий маълумотлар билан ишлаш учун белгиланган шаклдаги рухсатномага эга бўлган номзодлар мустасно.

Махсус текширув ҳамда давлат сири билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштириш талаблари хизмат сири ҳисобланади ва ошкор қилиниши ман этилади.".


7. 6-илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


8. 8-иловада:


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Номзодга олдиндан тайёрланган психологик тест саволлари бўйича 2 та вазифа берилади.

Номзодга берилган вазифаларни бажариш учун 1 соат 42 дақиқа, шунингдек ҳар бир вазифа йўриқномасини ўқиб чиқиш учун қўшимча 2 дақиқадан вақт берилади.";


илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси бўлинмаларига

контракт бўйича ҳарбий хизматга

номзодларни саралаш тартиби

тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини

баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1. Номзодларнинг Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади.


2. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин номзод комиссиянинг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда номзод ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатиши лозим.


3. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари комиссия аъзолари томонидан тушунтирилади.


4. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.


5. Номзодлар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади.


6. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда номзодлар қуйидаги ёш гуруҳларига бўлинади:

1-гуруҳ: 25 ёшгача бўлганлар;

2-гуруҳ: 25 ёшдан - 30 ёшгача бўлганлар;

3-гуруҳ: 30 ёшдан - 35 ёшгача бўлганлар;

4-гуруҳ: 35 ёшдан - 40 ёшгача бўлганлар;

5-гуруҳ: 40 ёшдан - 45 ёшгача бўлганлар;

6-гуруҳ: 45 ёшдан - 50 ёшгача бўлганлар;

7-гуруҳ: 50 ёшдан - 55 ёшгача бўлганлар.


7. Қуйидагилар эркак жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тўсинда (турникда) тортилиш ёки тиралиб ётган ҳолда қўлни букиш ва ростлаш*;

100 метрга югуриш**;

3000 ёки 1000 метрга югуриш***.


8. Қуйидагилар аёл жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш****;

1000 метрга югуриш.


9. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 20 дақиқа вақт берилади.


10. Жисмоний тайёргарлик машқларини узрсиз сабабларга кўра бажармаган, шунингдек машқларни бажариши "қониқарсиз" баҳо билан баҳоланган номзодларга жисмоний тайёргарлик машқларини шу куннинг ўзида қайта топширишга рухсат берилмайди.

"Қониқарсиз" баҳо билан баҳоланган номзод, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.


11. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк тўсин (турник) поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин);

оёқларни 45° га кўтаришга рухсат этилади.

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.


12. Қуйидагилар тиралиб ётган ҳолда қўлни букиш ва ростлаш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

тиралиб ётиш (оёқлар бирга, тана тўғри ҳолатда);

кўкрак ерга тиралгунча қўлларни букиш, қўлларни ростлаш, тиралиб ётиш ҳолатига қайтиш;

машқни тўхтовсиз амалга ошириш.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.


13. 100 метрга югуриш машқи стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламли текис жойларда юқори ёки қуйи стартдан қуйидагича амалга оширилади:

"Старт" командаси бўйича старт олиш чизиғига яқинлашиш;

"Диққат" командаси бўйича тананинг оғирлигини олдинда турган оёққа ўтказиш, гавда ва бошни олдинга эгиш, қўлларни тирсакка букиш;

"Марш" командаси бўйича югуришни бошлаш.


14. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.

Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин. Бунда, югуриш ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни бажармаган ҳисобланади.


15. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.

Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.

Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.

Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.


16. 1 - 5-ёш гуруҳлари бўйича эркак жинсидаги ҳамда 1 - 4-ёш гуруҳлари бўйича аёл жинсидаги номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини якуний баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:

"аъло" - учта машқдан "аъло" баҳоланган ёки иккита машқдан "аъло", қолган машқдан "яхши" баҳоланган бўлса;

"яхши" - учта машқдан "яхши" баҳодан паст бўлмаган ёки иккита машқдан "яхши" қолган машқдан эса "қониқарли" баҳоланган бўлса;

"қониқарли" - агар баҳоларнинг иккитаси "қониқарли" бўлиб, "қониқарсиз" баҳо бўлмаса ёки баҳоларнинг фақат биттаси "қониқарсиз" бўлиб, қолган баҳолардан камида биттаси "яхши" баҳоланган бўлса;

"қониқарсиз" - агар баҳолардан иккитаси "қониқарсиз" бўлса ёки иккита баҳо "қониқарли" бўлиб, қолган битта баҳо "қониқарсиз" бўлса ёхуд номзод жисмоний тайёргарлик машқларининг биттасини бажаришдан бош тортса.


17. 6 ва 7-ёш гуруҳлари бўйича эркак жинсидаги ҳамда 5 - 7-ёш гуруҳлари бўйича аёл жинсидаги номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини якуний баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:

"аъло" - иккита машқдан "аъло" баҳоланган ёки битта машқдан "аъло", қолган машқдан "яхши" баҳоланган бўлса;

"яхши" - иккита машқдан "яхши" баҳоланган ёки битта машқдан "яхши" қолган машқдан эса "қониқарли" баҳоланган бўлса;

"қониқарли" - иккита машқдан "қониқарли" баҳоланган ёки битта машқдан "яхши" қолган машқдан эса "қониқарсиз" баҳоланган бўлса;

"қониқарсиз" - иккита машқдан "қониқарсиз" баҳоланган ёки битта баҳо "қониқарли" бўлиб, қолган биттаси "қониқарсиз" бўлса ёхуд номзод жисмоний тайёргарлик машқларининг биттасини бажаришдан бош тортса.


18. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.


19. Мазкур Методикада назарда тутилган машқларни бажариш тартибини бузган номзодга шу машқ бўйича "қониқарсиз" баҳо қўйилади.


Изоҳ:

*) Вазни 90 килограммдан кам бўлган номзодлар тўсинда (турникда) тортилиш машқини бажаради. Вазни 90 килограмм ва ундан ортиқ бўлган номзодларга тиралиб ётган ҳолда қўлни букиш ва ростлаш машқини бажаришга рухсат берилади.

**) 6 ва 7-ёш гуруҳидаги номзодлар 100 метрга югуриш машқини бажармайди.

***) 5, 6 ва 7-ёш гуруҳидаги номзодлар 1000 метрга югуриш машқини бажаради.

****) 5, 6 ва 7-ёш гуруҳидаги номзодлар 100 метрга югуриш машқини бажармайди.






Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик

даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни

ўтказиш методикасига

ИЛОВА



Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик

даражасини баҳолаш мезонлари


1. Эркак жинсидаги номзодлар учун:

Машқнинг номланиши


Ўлчов

бирлиги


Ёш гуруҳи


Баҳолаш мезонлари


Аъло


Яхши


Қониқарли


Тўсинда (турникда) тортилиш


марта


1


14

12

10

2


13

11

9

3


12

10

8

4


10

8

6

5


8

6

4

6


7

5

3

7


6

4

2

Тиралиб ётган ҳолатда қўлларни букиш ва ростлаш

марта

1


40

35

30

2


35

30

25

3


30

25

20

4


25

20

18

5


22

18

16

6


20

16

14

7


18

14

12

100 метрга югуриш

секунд

1


14,0

14,4

15,2

2


14,2

14,6

15,4

3


14,4

14,8

15,6

4


14,8

15,4

16,0

5


15,4

16,0

16,6

3000 метрга югуриш

дақиқа, секунд

1


12,40

13,00

13,35

2


13,00

13,20

13,55

3


13,20

13,40

14,10

4


14,20

14,50

15,30

1000 метрга югуриш

дақиқа, секунд

5


4,15

4,35

5,00

6


4,25

5,00

5,30

7


5,10

5,40

6,00

2. Аёл жинсидаги номзодлар учун:

Машқнинг номланиши


Ўлчов

бирлиги


Ёш гуруҳи


Баҳолаш мезонлари


Аъло


Яхши


Қониқарли


Комплекс куч ишлатиш машқлари


марта

1


32

29

26

2


30

27

24

3


28

25

22

4


25

22

19

5


23

20

17

6


21

18

15

7


17

14

11

100 метрга югуриш

секунд

1


16,8

17,4

18,0

2


17,4

18,0

18,6

3


18,0

18,6

19,2

4


18,6

19,6

20,6

1000 метрга югуриш

дақиқа, секунд

1


4,25

4,40

5,00

2


4,35

4,50

5,20

3


4,50

5,05

5,40

4


5,10

5,30

6,00

5


5,20

5,40

6,10

6


5,30

5,50

6,20

7


6,00

6,10

6,30

       





Ўзгартиришлар ва қўшимчага

2-ИЛОВА



"Психологик тест синовларини

ўтказиш методикасига

ИЛОВА



Психологик тест натижаларини ҳисоблаш

ЖАДВАЛИ

Тоифаси


1-вазифа


2-вазифа


1-кўрсаткич бўйича


2-кўрсаткич бўйича


I


68-100%


0-10%

II


46-67%

0-84%

11-25%

III


23-45%


26-40%

IV


0-22%

85-100%

41-100%

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 сентябрь