Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.2021 й. 628-сон "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимидаги айрим ташкилотлар тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.10.2021 й.

N 628




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ

АГЕНТЛИГИ ТИЗИМИДАГИ АЙРИМ ТАШКИЛОТЛАР

ТУЗИЛМАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон қарорига мувофиқ:

а) Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тизимида:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази негизида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиаллари;

"Агрокимё станцияси" МЧЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Республика агрокимёвий таҳлил маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

"Республика ўқув ишлаб чиқариш биолабораторияси" МЧЖ ва "Республика "Биосифат" марказий лабораторияси" МЧЖ негизида "Биосифат" республика маркази ташкил этилганлиги;

б) тугатилаётган "Ўзагрокимёҳимоя" АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати "Ўзагрокимёҳимоя" АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Агентликка ўтказилганлиги;

в) Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти, Республика агрокимёвий таҳлил маркази ҳамда "Биосифат" республика маркази давлат муассасаси шаклидаги юридик шахслар ҳисобланиши;

г) ушбу бандда назарда тутилган ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш манбалари, шунингдек, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг минтақавий филиаллари ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти минтақавий филиалларининг намунавий тузилмаси 1а-иловага мувофиқ;

Республика агрокимёвий таҳлил марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агрокимёвий таҳлил марказларининг намунавий тузилмаси 2а-иловага мувофиқ;

"Биосифат" республика марказининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиалларида шартнома асосида Агентлик ходимларини, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг масъул ходимларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.


4. Агентлик икки ой муддатда мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган ўз тизимидаги ташкилотларнинг уставлари тасдиқланишини ва уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази ва унинг минтақавий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 декабрдаги 771-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 октябрдаги

628-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини

ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини

ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти

ТУЗИЛМАСИ




















































Директор



Илмий кенгаш






































































































Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари































































Зарарли организмларни прогнозлаштириш лабораторияси

4


Директорнинг умумий ишлар бўйича ўринбосари



Илмий котиб
















Зараркунанда ва касалликлардан биологик ҳимоя қилиш лабораторияси

4







































Дала назорати ва фитосанитар хавфни таҳлил қилиш лабораторияси

4


Ноёб объектлар коллекциясини тайёрлаш ва сақлаш бўлими

2



Молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими

4






















Дон ва дон дуккакли экинларнинг зарарли организмларига қарши курашиш лабораторияси

4




































Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими

2




Хавфли ва карантиндаги бегона ўтларни ўрганиш ва қарши курашиш лабораторияси

4


Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўлими*

2
























Яйлов, ем-хашак, мойли ва доривор ўсимликларнинг зарарли организмларига қарши курашиш лабораторияси

4




































Инновацион ривожланиш ва халқаро алоқалар бўлими

2




Агротоксикология ва озиқ-овқат хавфсизлиги лабораторияси

4


Илмий ишланмалар натижаларини тижоратлаштириш ва сервис хизматлари кўрсатиш бўлими*

1



















































Ходимлар билан ишлаш бўлими

2


Ғўза, сабзавот, полиз ва картошка экинларининг зарарли организмларига қарши курашиш лабораторияси

4



Боғ, ток ва цитрус экинларининг зарарли организмларига қарши курашиш лабораторияси

4
















Девонхона

1























Илмий кадрлар тайёрлаш ва докторантура бўлими

1



























Кутубхона

1














Манзарали ва ўрмон дарахтларининг зарарли организмларига қарши курашиш лабораторияси

4





Омбор зараркунандаларига қарши курашиш лабораторияси

4




























Бош юрисконсульт

1




































































Қишлоқ хўжалиги экинларининг зарарли организмларига қарши курашишнинг илғор технологияларини жорий этиш лабораторияси

4






















Минтақавий филиаллар








































































































































       

Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони - 71 нафар, жумладан, илмий ходимлар - 48 нафар.

Бажариладиган илмий-тадқиқот ишларига илмий ходимлар шартнома асосида жалб этилади.

Илмий ёрдамчи, техник ва ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар асосида белгиланади.


*) Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 октябрдаги

628-сон қарорига

1а-ИЛОВА



Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот

институти минтақавий филиалларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ








Директор


































































Энтомология ва биоусул лабораторияси

2


Фитопатология ва гербология лабораторияси

2


Қишлоқ хўжалиги экинларининг зарарли организмлар ва дала таҳлиллари лабораторияси

2







          

Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 7 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар асосида белгиланади.

Илмий-техник лойиҳаларни бажариш учун шартнома асосида илмий ва техник ходимлар жалб қилиниши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 октябрдаги

628-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика агрокимёвий таҳлил марказининг

ТУЗИЛМАСИ











Директор



























































































Директор ўринбосари



Директорнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари



Ахборот-таҳлил ва методология бўлими

2




















Агроэкология бўлими

3
























Молия ва иқтисод бўлими

3



Кадрлар бўйича бош мутахассис

1




















Таҳлил лабораторияси

5
























Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими

2



Бош юрисконсульт

1




















Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ташхис қилиш бўлими

3


























Жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош мутахассис

1




Халқаро алоқалар ва инвестиция бўйича бош мутахассис

1






















Стандартлаштириш ва лабораторияларни мувофиқлаштириш бўлими

3


























Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1




Инновацион фаолият ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича бош мутахассис

1











































        

Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 30 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар асосида белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 октябрдаги

628-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

агрокимёвий таҳлил марказларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ







Директор































































Директор ўринбосари





Картография ва рақамлаштириш бўлими

3




















Агроэкология бўлими

3


















Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича бош мутахассис

1




















Тупроқ ва минерал ўғит таҳлил лабораторияси

7
































        

Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони - 16 нафар.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича жами ходимларнинг умумий чекланган сони - 208 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар асосида белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 октябрдаги

628-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Биосифат" республика марказининг

ТУЗИЛМАСИ








Директор






































































Директор ўринбосари

1







Шартномалар ва маркетинг бўлими

3







































Энтомофагларнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш лабораторияси

6







Бухгалтерия ва иқтисод бўлими

2













































Техник паспорт ва сифат сертификати бўлими

2





































































Бош юрисконсульт

1





































































Кадрлар бўйича етакчи мутахассис

1
































           

Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони - 17 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар асосида белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 октябрдаги

628-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги чигиртка

ва тут парвонасига қарши кураш хизматларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ








Бошлиқ






































































Бошлиқ ўринбосари - бош агроном

1







Бухгалтерия ва иқтисод бўлими

2







































Чигиртка ва тут парвонасининг ривожланиши ва тарқалишини прогнозлаштириш ҳамда мониторинг қилиш бўлими

1-8







Йиғма ахборот-таҳлил бўйича бош мутахассис

1





































Етакчи муҳандис - механик

1
























Кимёвий қарши кураш ишларини ташкил этиш бўлими*

1-8






















Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис

1































Кимёвий воситалар ишлатилиши ва самарадорлигини кузатиш ва назорат қилиш бўлими*

1-10




































Кадрлар бўйича бош мутахассис

1
















Изоҳ. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича жами ходимларнинг умумий чекланган сони - 144 нафар.


Тошкент вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати зарур ҳолларда Тошкент шаҳрига ҳам хизмат кўрсатади.


*) Мавсумий фаолият олиб борадиган ходимлар (ходимларнинг умумий чекланган сони бундан мустасно).


Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар асосида белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 октябрь