Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 21.09.2021 й. 54-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.10.2021 й. 3325-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.10.2021 й.

N 3325




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

21.09.2021 й.

N 54


БУЙРУҒИ



Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари

бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш

доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб

бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро

ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари

рўйхатини тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 38-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Молия вазири                                                                            Т. Ишметов






Буйруққа

ИЛОВА



Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича

ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида

имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган

бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар

ва халқаро бухгалтер сертификатлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Бухгалтерия ҳисоби

соҳасидаги халқаро

ташкилотлар номи


Бухгалтерия ҳисоби

соҳасидаги халқаро

бухгалтерлар

сертифакатлари номи


Халқаро сертификатлар

доирасидаги бухгалтерия ҳисобига

тегишли фан ёки курслари номи


1

Association of Chartered Certified Accountants (ACCA)


Association of Chartered Certified Accountants (ACCA)


Молиявий ҳисобот "Financial Reporting (FR)";

Халқаро молиявий ҳисобот дипломи "Diploma of International Financial Reporting (DipIFR)";

Аудит ва ишонч билдириш хизматлари "Audit and Assurance (AA)".


2

Certified Institute of Management Accountants (CIMA)


Certified Institute of Management Accountants (CIMA)


Молиявий ҳисобот ва солиқ солиш "Financial Reporting and Taxation (F1)".


3

Institute of Chartered Accountants in England and Wales (ICAEW)


Associated Chartered Accountant (ACA)


Аудит ва ишонч билдириш хизматлари "Audit and Assurance";

Молиявий ҳисоб ва Молиявий ҳисобот "Financial Accounting and Reporting".


            

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 октябрь