Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.10.2021 й. 638-сон қарорига 6-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 октябрдаги

638-сон қарорига

6-ИЛОВА



Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун

ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида

касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси (кейинги ўринларда -ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси) ўқувчиларини (кейинги ўринларда - ўқувчилар) касбга ўқитиш курсларини (кейинги ўринларда - ўқув курси) ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ўқув курслари алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган болаларнинг таълим олиши, аниқ бир касбни эгаллаши учун кўмаклашиш натижасида битирувчиларнинг қуйидаги самарадорлик мезонларига эришиш кўзда тутилади:

ўрганган касби бўйича мустақил фаолият юрита олиш;

касбий фаолиятида касбга доир технологияларни тўғри ва хатосиз танлаш ва қўллай олиш;

хомашёнинг юқори сифатига баҳо бера олиш ва маҳсулотни сифатли тайёрлай олиш;

ишлаб чиқаришда технологик талабларни бажариш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш,

иш вақтини мустақил режалаштира олиш, ўзини мунтазам назорат қилиш, иш жараёнидаги вазиятларга баҳо бериш ва тўғри қарорларни қабул қилиш;

иш берувчи ва ишчи ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи меҳнат ҳақидаги қонунларни билиш;

меҳнат фаолиятига ижодкорлик билан ёндаша олиш, инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича креатив ташаббуслар кўрсата олиш;

бажарган иши бўйича шахсий масъулиятни ва жавобгарликни ҳис қилиш.


3. Ўқув курслари алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг ўқувчиларига касб-ҳунар ўрганишини, уларда касбий билим ва кўникмаларни шакллантиришни, жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларнинг касб-ҳунарга эга бўлиши ва жамиятда ўз ўрнини топишини таъминлайди.


4. Ўқув курслари барча ихтисослаштирилган таълим муассасаларида 10-11-синф (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларнинг 8-9-синф) ўқувчилари учун ташкил этилади ҳамда таълим бериш муддати 2 йил бўлади.


5. Ўқув курсларини ушбу Низомга 1-иловада келтирилган рўйхат асосида ўргатиладиган касбга мос зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда хомашё материаллар билан таъминлаш ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси жойлашган туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан амалга оширилади.

Ўқув курсида ўргатиладиган касбларнинг малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.



2-БОБ. ЎҚУВ КУРСИНИНГ МАҚСАД

ВА ВАЗИФАЛАРИ


6. Ўқув курсининг мақсади жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг қизиқиши, қобилияти ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунар танлаш ҳамда келажакда эгаллайдиган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига кўмаклашишдан иборат.


7. Ўқув курсларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўқувчиларда касбий компетенцияларни шакллантириш, махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касбларни ўргатиш;

касбий таълим бериш жараёнида "уста-шогирд" анъаналарни, маҳаллий ва хорижий илғор тажрибани ўрганган ҳолда энг мақбул усуллардан фойдаланиш ҳамда касбларнинг малака талаблари ва касбий таълим бериш жараёнининг методик таъминотини такомиллаштириб бориш;

касбий таълим бериш жараёнига инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали касбий таълим бериш сифатини таъминлаш;

ўқувчиларда мустақил ижодий фикрлаган ҳолда меҳнат жараёнини ташкил этиш кўникмаларини шакллантириш орқали уларнинг меҳнат фаолияти билан фаол шуғулланиши имконини берувчи касб эгаси бўлишларини таъминлаш;

меҳнат бозори учун махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этилмайдиган касблар бўйича рақобатбардош кадрлар тайёрлашни таъминлаш.


8. Ўқув курсининг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитлар яратилади.



3-БОБ. ЎҚУВ КУРСИДА ЎҚУВ-ТАРБИЯ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Ўқув курсининг ўқув-тарбия жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режасига асосан амалга оширилади.


10. Ўқув курсидаги касб-ҳунарнинг турига қараб ҳудуддаги тегишли ташкилотлар билан тузилган шартнома асосида амалий машғулотлар ташкил этилиши мумкин.


11. Ўқув курсларида ўқувчиларда касбий компетенциялар ва амалий меҳнат кўникмалари ривожлантирилади.


12. Ўқув курслари умумтаълим дастурлари билан бир вақтда таълим муассасасининг хусусиятидан келиб чиқиб тайёрланган дарс жадвали асосида амалга оширилади.

Ўқув курсларидаги ўқувчилар сони алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг (мактаблар, мактаб-интернатлар) гуруҳларидаги болалар сони меъёрларига мувофиқ равишда белгиланади.


13. Ўқув курсининг бошланиши, тугалланиши, ҳафталик юклама, таътилларнинг муддати, давомийлиги, шунингдек, ўқув-тарбия жараёни якунларини белгилаш шакллари, амалиёт турлари ва якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби ҳамда таълим жараёнига тегишли бошқа талаблар қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режалари ва бошқа норматив ҳужжатлар асосида белгиланади.


14. Ўқув курсида тасдиқланган таянч ўқув режасига асосан икки ўқув йили давомида ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг қисқартирилаётган ўқув соатлари доирасида 10-11-синфлар ўқувчилари жами 476 соат, интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларининг 8-9-синфлар ўқувчилари жами 816 соат касбга ўқитилади, ҳар бир ўқув йили якунида ўқувчилар учун 20 соатдан иборат ишлаб чиқариш амалиёти ўтказилади.


15. Ўқув курси жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:

ўқув йилининг давомийлиги - 34 ҳафта;

ҳафтасига бир кунлик дарс машғулотларининг давомийлиги ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчилари учун - 7 соат, интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларининг 8-9-синфлари ўқувчилари учун - 12 соат;

дарс машғулотининг давомийлиги - 45 дақиқа;

дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги - 5-10 дақиқа.


16. Ўқув курсларида ҳар бир синф ўқувчилари, шу жумладан, битта синфнинг ўғил ва қиз болалари учун машғулотлар касб ва машғулотларнинг турлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб ҳамда ўқувчиларнинг хоҳиш ва истагини инобатга олган ҳолда алоҳида-алоҳида ташкил этилади.

Икки ёки ундан ортиқ синф ўқувчиларини қўшган ҳолда машғулотлар ташкил этилишига йўл қўйилмайди.


17. Ўқувчиларнинг касб-ҳунарга оид компетенцияларини (билим, кўникма ва малакалари) аниқлаш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган баҳолаш мезонлари асосида ўқув курси давомида қуйидаги назорат турлари бўйича амалга оширилади:

жорий назорат - ўқувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакалари, касбга оид кўникмаларини намойиш этиш, лойиҳалаш, гуруҳларда ишлаш, савол-жавоб, муҳокама, ёзма иш кўринишида амалга оширилади;

оралиқ назорат - чорак ва ярим йиллик якуни бўйича ўқувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун ўқув дастурининг маълум бир мантиқий якунланган қисми тугаганидан сўнг амалий кўникмаларни намойиш қилиш ёки ёзма иш кўринишида амалга оширилади;

якуний назорат - ўқувчи танлаган мутахассислик бўйича касбга ўқитиш жараёни тугаганидан сўнг эгаллаган касб-ҳунар бўйича компетентлигини амалий намойиш этиши орқали якуний давлат аттестациясидан ўтказилади.


18. Ўқув курсидаги якуний назорат иши умумий ўрта таълим муассасалари якуний давлат аттестациясидан камида бир ҳафта аввал ўтказилади.


19. Ўқув курсини муваффақиятли тугатган ўқувчиларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклда касб малакаси бўйича давлат намунасидаги сертификат берилади.

Малака талабларига мувофиқ якуний назоратдан ўта олмаган ўқувчилар учун қайта якуний назорат ҳар йилнинг август ойида ташкил этилади.

Қайта якуний назоратдан ўта олмаган ўқувчиларга касбий таълимни олганлиги тўғрисидаги маълумотнома берилади.


20. Ўқув курсидаги ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ бошқа масалалар таянч ўқув режаси ва ўқув дастурига мувофиқ белгиланади.


21. Ўқув курслари фаолиятининг самарадорлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан доимий мониторинги олиб борилади.



4-БОБ. ЎҚУВЧИЛАР СОҒЛИҒИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


22. Ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган таълим муассасасига бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.

Ўқув курсида ташкил этиладиган касбга ўргатиш ва ишлаб чиқариш амалиёти жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига ўқувчилар томонидан риоя қилиниши учун ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбари, меҳнат фани ўқитувчиси ва педагог ходимлари, ўқув курсида даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этиш, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши учун эса ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тиббиёт ходимлари масъулдирлар.


23. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси томонидан тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (махсус хона, мебель ва тиббий жиҳозлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар) яратиб берилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Ўқув курси фаолиятини молиялаштириш ихтисослаштирилган таълим муассасасининг белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.


25. Ўқув курси ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда иш ҳақларига устамалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


26. Ўқув курсини қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг буйруғи билан ўқув йили якунида ёки ўқув йили бошланишидан аввал амалга оширилади.




Низомга

1-ИЛОВА



Ўқув курсларини жиҳозлаш учун талаб этиладиган

асбоб-ускуналар ва жиҳозлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Асбоб-ускуналар номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Мебеллар ва ўқув - кўргазмали қуроллар*

1.

Касбий таълим устаси столи

дона

1

2.

Яримюмшоқ стул

дона

1

3.

Ўқувчи столи ва стули

тўплам

12-15

4.

Китоб жавони

дона

2

5.

Маркерли доска

дона

1

6.

Касбга оид ўқув - кўргазмали қуроллар ва методик қўлланмалар тўплами**

тўплам

1

Асбоб-ускуналар ва жиҳозлар

"Ошпазлик", "Новвойлик", "Қандолатчилик",

"Пазандачилик" йўналишлари бўйича

7.

Ошхона жавони

тўплам

1

8.

Ошхона буюмлари тўплами

тўплам

1

9.

Крем учун махсус қопчалар

тўплам

1

10.

Қаҳва қайнатиш учун мослама

дона

1

11.

Плита (электр ёки газ) махсус

дона

1

12.

Электрпечь

дона

1

13.

Шарбат тайёрлагич

дона

1

14.

Гўштқиймалагич

дона

1

15.

Ультра тўлқинли иситгич

дона

1

16.

Миксер

дона

1

17.

Музлатгич, махсус

дона

1

18.

Металл иш столи

дона

1

19.

Идиш ювиш мосламаси (раковина)

дона

1

20.

Комбайн

дона

1

21.

Тарози

дона

1

"Тикувчилик", "Бичувчилик" йўналишлари бўйича

22.

Тикув машинаси (кўп тармоқли)

дона

10-15

23.

Тикув машинаси (оверлог)

дона

2-3

24.

Тикув машинаси (тугма қадайдиган)

дона

2-3

25.

Тикув машинаси

дона

2-3

26.

Маникенлар (болалар, аёллар, эркаклар)

тўплам

1

27.

Дазмол (дазмол тахтаси билан)

тўплам

2-3

28.

Масштабли линейка

дона

10-15

29.

Лекало (турли катталикларда)

дона

10-15

30.

Метр (тахта 100 см)

дона

10-15

31.

Тасмали ўлчагич

дона

10-15

32.

Игна ва ангишвона

дона

10-15

33.

Қайчилар тўлами

дона

10-15

34.

Иш учун дастакли қайчилар

дона

2-3

35.

Игна (тикув машиналари учун)

дона

20-30

36.

Тик турадиган тош ойна

дона

1

"Сартарошлик", "Косметолог" йўналишлари бўйича

37.

Соч қисқартириш машинаси

дона

2-3

38.

Универсал сартарошлик махсус курсиси гидравлик кўтаргичлари ва оёқ учун таглик

дона

2-3

39.

Сув иситиш мосламаси

дона

1

40.

Анжомлар учун жавон (камод)

дона

2-3

41.

Фен

дона

2-3

42.

Қайчилар тўлами

дона

10-15

43.

Тароқлар тўплами

дона

10-15

44.

Сочиқлар тўплами

дона

10-15

45.

Кир ювиш машинаси

дона

1

46.

Бошни ювиш учун раковина

дона

2-3

47.

Соч дазмолаш ускунаси

дона

2-3

48.

Сочни буғ ёрдамида турмаклаш мосламаси

дона

2-3

49.

Тиббиёт қутиси

дона

1

50.

Темир бигудилар 15,20 мм

дона

25-30

51.

Пластмассали бигудилар 15,20 ва 25 мм

дона

25-30

52.

Кимёвий усулда турмаклаш учун ишлатиладиган қисқичлар

дона

25-30

53.

Ойна

дона

2-3

54.

Ёғоч таёқчалар 15, 20 мм

дона

25-30

55.

Иссиқ қалпоқ

дона

2-3

56.

Пенюар

дона

2-3

57.

Педикюр, косметолог, маникюр жиҳозлари

тўплам

2-3

"Фотографлик" йўналиши бўйича

58.

Фотоаппарат учун ёритгич

дона

2-3

59.

Сканер

дона

2-3

60.

Фоточироқ

дона

2-3

61.

Рангли принтер

дона

2-3

62.

Рақамли фотоаппарат

дона

2-3

63.

Компьютер техникаси жамламаси (принтери билан)

тўплам

2-3

"Косибчилик" йўналиши бўйича

64.

Табуретка

дона

25-30

65.

Пойабзални таъмирлаш дастгоҳи

дона

25-30

65.

Чархлаш станоги

дона

2-3

67.

Пойабзал таъмирлаш учун хомашёлар тўплами

тўплам

1

"Мусиқа асбобларини таъмирловчи уста"

йўналиши бўйича


Асбоб-ускуналар



68.

Мусиқа асбобларини таъмирлаш учун асбоб-ускуналар тўплами

тўплам

2-3

69.

Мусиқа асбоблари тўплами

тўплам

2-3

"Зардўзлик", "Гилам тўқиш", "Каштачилик"

йўналишлари бўйича

70.

Оверлок машинаси

дона

1

71.

Тумбали тикув машинаси

дона

1

72.

Бичув столи

дона

1

73.

Қайчилар

тўплам

2-3

74.

Тиндирмали ювиш мосламаси

дона

1

75.

Омбирлар

тўплам

2-3

76.

Пичоқ ва тароқлар

тўплам

2-3

77.

Игналар тўплами

тўплам

2-3

78.

Тўқиш дастгоҳи

дона

1

79.

Кашта тикиш машинаси

дона

1

80.

Патила (ёғоч рейка)

дона

6-7

81.

Планшет

дона

6-7

82.

Сантиметр лентаси

дона

6-7

83.

Кашта тикиш учун махсус ускуналар

дона

6-7

84.

Тўрт бурчакли қўрғошин брус

дона

6-7

85.

Маникенлар (болалар, аёллар, эркаклар)

тўплам

1

86.

Дазмол (дазмол тахтаси билан)

тўплам

2-3

"Дурадгорлик"***, "Ёғоч ўймакорлиги"***, "Мебель ясаш"***,

"Наққошлик, рассомчилик", "Кулолчилик" йўналишлари бўйича

87.

Андава

дона

1

88.

Исканжали чилангарлик столи (оёқ ости таглиги билан)

тўплам

1

89.

Исканжали дурадгорлик столи (оёқ ости таглиги билан)

тўплам

1

90.

Ёғоч ўймакорлиги учун асбоблар жамламаси (20 номдаги ҳар хил ўйиш ускуналари ва пардоз асбоблари)

тўплам

6-7

91.

Искана

дона

6-7

92.

Қалам

дона

6-7

93.

Қалами шкуфта

дона

6-7

94.

Лулакаш

дона

6-7

95.

Минкор

дона

6-7

96.

Хирург пичоғи

дона

6-7

97.

Морпеч

дона

6-7

98.

Кўргазмали қуроллар (усталар томонидан яратилган асарлар)

тўплам

1

99.

Дурадгорлик асбоблари жамламаси:

тўплам

6-7

100.

Арра

дона

2-3

101.

Майда тишли арра

дона

2-3

102.

Арра (чок)

дона

2-

103.

Пилта қалам

дона

6-7

104.

Пух қалам

дона

6-7

105.

Эгов (ёғочга ишлов бериш учун)

дона

2-3

106.

Эгов (сопли)

дона

2-3

107.

Ранда

дона

2-3

108.

Чизмачилик учун циркуль

дона

6-7

109.

Шерхебель

дона

2-3

110.

Ёғоч учун токарлик дастгоҳи

дона

2-3

111.

Арраловчи дастгоҳ (столда ишлаш учун)

дона

2-3

112.

Электродрель

дона

2-3

113.

Ўткирлаш учун дастгоҳ

дона

2-3

114.

Пармаловчи дастгоҳ (столда ишлаш учун)

дона

2-3

115.

Хар хил диаметрли парма

тўплам

6-7

116.

Пармаловчи дастгоҳ учун исканжа

дона

2-3

117.

Рандалаш ускунаси

дона

2-3

118.

Шпатель

дона

2-3

119.

Сирланган идиш 10 литрли ( кулол учун)

дона

2-3

120.

Сирланган идиш 10 литрли (сув учун)

дона

2-3

121.

Лой сақлаш учун яшик

дона

2-3

122.

Пластмассадан тайёрланган сиғим 10 литрли (ахлат учун)

дона

2-3

123.

Ўлчаш асбоблари жамламаси

тўплам

2-3

124.

Чизғич

дона

6-7

125.

Шоқул

дона

2-3

126.

Метр

дона

2-3

127.

Штангелциркул

дона

2-3

128.

Портретлар тўплами (кулолчилар 3 дона, ганчкорлар портрети 3 дона, ўймакорлар портрети 3 дона)

тўплам

2-3

129.

Шарсимон тегирмон

дона

2-3

"Радиоэлектроника воситаларни таъмирлаш",

"Маиший техникаларни таъмирлаш" йўналишлари бўйича

130.

Автотрансформатор

дона

1

131.

Асосий системалар аналогли тренажери

дона

1

132.

Универсал ток манбаи

дона

1

133.

Бокорез

дона

12-15

134.

Вольтметр

дона

6-7

135.

Тўғрилагич блок

дона

12-15

136.

Юқори частотали генератор

дона

1

137.

Импульсли генератор

дона

1

138.

Паст частотали генератор

дона

1

139.

Қаршиликлар магазини

дона

1

140.

Ҳар хил диодлар

дона

12-15

141.

C, L, R ўлчагичи

дона

1

142.

Яримўтказгичли приборлар параметрлари ўлчагичи

дона

1

143.

Ток калибратори

дона

1

144.

Кисточка

дона

2-3

145.

Ток ўлчаш қисқичлари

дона

1

146.

Ҳар хил конденсаторлар

дона

12-15

147.

Мегомметр

дона

1

148.

Мултиметр

дона

12-15

149.

Радиомонтажчининг асбоблари тўплами

дона

12-15

150.

Осциллограф

дона

2-3

151.

Ҳар хил отвёрткалар

дона

12-15

152.

Радиомонтажчининг столи, ҳаво тортиш мосламаси билан

дона

12-15

153.

Кўргазма столидаги бошқарув пульти

дона

1

154.

Ҳар хил қаршиликлар

дона

12-15

155.

Реостат

дона

2-3

156.

Чилангарлик иш столи

дона

2-3

157.

Йиғув-монтаж ишлари столи

дона

1

158.

Лаборатория ускуналари билан аппаратларни текшириш, синовдан ўтказиш ва созлаш ишлари учун стол

дона

1

159.

Ҳар хил транзисторлар

дона

12-15

160.

Трансформаторлар (паст частотали)

дона

2-3

161.

Антенна тренажери

дона

1

162.

Универсал ўраш машинаси

дона

2-3

163.

Универсал ток манбаи

дона

1

164.

Фазометр

дона

1

165.

Рақамли ўлчаш асбоблари

дона

2-3

166.

Рақамли тестер

дона

1

167.

Рақамли частотомер

дона

1

168.

Электропаяльник таглиги билан

дона

12-15

"Компьютер оператори***", "Компьютерларга техник хизмат кўрсатиш"

йўналишлари бўйича

169.

Ўқувчи учун компьютер столи

тўплам

12-15

170.

Касбий таълим устаси компьютер техникаси (принтер билан)

тўплам

1

171.

Ўқувчилар учун компьютер техникаси

тўплам

12-15

172.

Wi-fi адаптер

дона

1

173.

Веб камера

дона

1

174.

Электр токини меъёрлаштирувчи блок 36V

дона

1

175.

Электрон тестер

дона

6-7

176.

Кавшарлагич

дона

6-7

177.

Турли хил лупалар

тўплам

6-7

178.

Стол лампаси

дона

6-7

179.

Асбоблар (отвёртка, омбирлар ва бошқалар)

тўплам

6-7

180.

Лазер билан кўрсатувчи таёқча

дона

2-3

181.

Чангютгич

дона

1

"Металга техник ишлов берувчи (токарь)"***, "Чилангарлик"***,

"Сув, газ таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш, таъмирлаш",

"Пайвандлаш" йўналишлари бўйича


Сув, газ таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш, таъмирлаш



182.

Қувурлар намуналари (пўлат, чўян, пластмасса, керамик, асбест қувурлар)

тўплам

2-3

183.

Пўлат қувурларни ўзаро бириктирувчи қисмлар (бурчаклик, учланма, крестовина)

тўплам

2-3

184.

Муфта турлари (бириктирувчи гайкалар, контргайкалар, улама, турли фланецлар)

тўплам

2-3

185.

Чўян қувурларни ўзаро бириктирувчи қисмлар (кенгайган оғизли, бир томони кенгайган гардишли, қувурнинг кенгайган оғизли, тирсаклар, тарновлар, улагич отводлар)

тўплам

2-3

186.

Арматуралар (пўлат, чўян, рангли металл, задвижкалар, чўян, пўлат)

тўплам

2-3

187.

Изоляция материаллари турлари: (минерал тола, шиша тола, битум материаллари)

тўплам

2-3

188.

Трубаларга резьба очувчи дастгоҳ

дона

2-3

189.

Труба эгувчи дастгоҳ

дона

2-3

190.

Ванна

дона

1

191.

Унитаз

дона

1

192.

Трап ва сифонлар

дона

1

193.

Писсуар

дона

1

194.

Поддон

дона

1

195.

Раковина

дона

1

196.

Ювиш қурилмалари

тўплам

1

197.

Сув тақсимлаш клапанлари

дона

1

198.

Металга техник ишлов берувчи (токарь)



199.

Вертикал пармалаш дастгоҳи

дона

1

200.

Вертикал консол-фреза дастгоҳи

дона

1

201.

Горизантал консол-фреза дастгоҳи

дона

1

202.

Чархлаш дастгоҳи

дона

1

203.

Микрометр

дона

1

204.

Ҳимоя кўзойнаги

дона

2-3

205.

Кескич (резец)лар (турли хил)

тўплам

1

206.

Пармалар (турли хил)

тўплам

1

207.

Универсал чархлаш дастгоҳи

дона

2-3

208.

Холинговал дастгоҳи

дона

1

209.

Доирасимон силлиқлайдиган (шлифовкалайдиган) дастгоҳ

дона

1

210.

Ярим маҳсулот (заготовка)лар учун стеллаж

дона

2-3

211.

Токарлик винт-кесиш дастгоҳи

дона

1

212.

Фреза дастгоҳи

дона

1

213.

Асбоб-ускуналар учун шкаф

дона

2-3

214.

Чилангарлик



215.

Чилангарлик верстаги тискаси билан

дона

2-3

216.

1, 2-ўлчамдаги қувур калитлари

дона

1

217.

Пармалаш учун кондукторлар

дона

1

218.

Абразивли доира

дона

2-3

219.

Рандалаш дастгоҳи

дона

1

220.

Фреза (металлга ишлов берадиган айланма барабанли машина) дастгоҳи

дона

1

221.

Шлифовкалаш (пардозлаш) дастгоҳи

дона

1

222.

Гайка калитлари тўплами

тўплам

1

223.

9 - 16 мм диаметрли пармалаш патрони

дона

1

224.

Чархлаш учун тоштахта

дона

2-3

225.

Белги қўядиган плита

дона

2-3

226.

Стол усти чархлаш дастгоҳи таглиги билан

дона

1

227.

Стол усти пармалаш дастгоҳи таглиги билан

дона

1

228.

Стол усти токарлик дастгоҳи таглиги билан

дона

1

229.

Ярим тайёр маҳсулот учун стеллаж

дона

2

230.

Деталларни ташиш учун арава

дона

1

231.

Қувур эгиш мосламаси

дона

1

232.

Асбоблар учун металл шкаф

дона

2-3


Пайвандлаш



233.

Газда кесадиган асбоб-ускуналар

тўплам

2-3

234.

Газ пайвандлаш аппарати жамланмаси

тўплам

2-3

235.

Дефектоскоп

тўплам

2-3

236.

Диэлектрик гиламча

дона

2-3

237.

Ҳимоя ниқоби (щиток)

дона

12-15

238.

Ҳимоя кўзойнаги

дона

12-15

239.

Пайвандловчи учун асбоблар мажмуи

тўплам

12-15

240.

Заррабин (лупа)

дона

2-3

241.

Контакт йўли билан аниқ (кичик жой) пайвандлаш машинаси

тўплам

2-3

242.

Металлмас материалларни газ оловли пайвандлаш жиҳози

тўплам

1

243.

Аргонли электр ёйи ёрдамида пайвандлаш жиҳози

тўплам

1

244.

Карбонат ангидрид гази (СО2) ёрдамида пайвандлаш жиҳози

тўплам

1

245.

Мосламалар (струбцина, қисқич)

тўплам

2-3

246.

Пластмасса профиллари (кесими)ни пайвандлаш аппарати

тўплам

2-3

247.

Пайвандлаш автомати

тўплам

2-3

248

Пайвандлаш тўғрилагичи (выпрямитель)

тўплам

2-3

249.

Пайвандлаш ярим автомати (яримавтомат)

тўплам

1

250.

Пайвандлаш трансформатори

тўплам

2-3

251.

Пайвандловчининг махсус кийими (ботинка, куртка, шим, брезент енглар)

тўплам

12-15

252.

Универсал чархлаш дастгоҳи

дона

1

253.

Пайвандлаш ишлари учун стол-верстак

дона

12-15

254.

Деталларни сиқиш ва бўшатиш учун тиргак

дона

2-3

255.

Пайванд чокларини текшириш учун андоза, қолип

тўплам

1

256.

Штатив

дона

12-15

257

Кўргазмали қуроллар (плакатлар ва схемалар)

тўплам

1

258.

Газда кесадиган асбоб-ускуналар

тўплам

2-3

Изоҳлар.


*) Мебеллар ўқув курси бўйича назарий соатлар учун ажратилади, шунингдек, назарий соатларда таълим муассасасининг дарс жадвалига таъсир этмаган ҳолда синф хоналаридан фойдаланиш мумкин.


**) Касбга оид ўқув-кўргазмали қуроллар ва методик қўлланмалар сони, ўлчами ва мавзуси бўйича маълумотлар ўқув курсларининг ўқув дастурлари асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан тақдим этилади.


***) Касб-ҳунар мактабларининг дарс жадвалига таъсир этмаган ҳолда "Компьютер оператори", "Компьютерларга техник хизмат кўрсатиш" йўналишлари бўйича ўқув компьютер синфидан, "Дурадгорлик", "Ёғоч ўймакорлиги", "Мебель ясаш", "Металлга техник ишлов берувчи (токарь)", "Чилангарлик" йўналишлари бўйича устахонасидан бепул фойдаланилади.

Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон қарорига мувофиқ ушбу жиҳозлар ва асбоб-ускуналарда назарда тутилган техник воситаларнинг энергия самарадорлиги инобатга олиниши лозим. Таълим муассасалари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан бошқа турдаги зарур жиҳозлар билан ҳам таъминланиши мумкин.




Низомга

2-ИЛОВА

Сертификатнинг ички чап томони:

(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI

KASB MALAKASI SERTIFIKATI

S N 0000000

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____ yilda

(o'quv kursi nomi)

________ning to'la kursini

yo'nalish bo'yicha tamomladi.

Davlat attestatsiya komissiyasining 20___ yil "___" _____________________________dagi qaroriga binoan unga

kasbi va

ixtisoslik(lar) berildi.

M.O'

Davlat attestatsiya komissiyasi raisi

Direktor

Kotib(а)

_________ shahri (tumani), _______ yil


Ro'yxat raqami _________________

Сертификатнинг ички ўнг томони:


(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)

TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

SERTIFIKATS OF PROFESSIONAL QUALIFICATION

S N 0000000

(full name)

completed the full course of

(name of training course)

on

in 20_____year.


(field of study)


In accordance with the decision of  the State Attestation Comission of __________ " __" 20 ____year.

Нe/she is qualified as


(name of profession)

and has the following specialty(ies)


(name of specialty(ies))

(Seal)

Chairman of State

Attestation Commission

Director Secretary

____________city (district) 20____year


Registration Number________________




Касбга ўқитиш курсларини тугатган ўқувчиларга

бериладиган давлат намунасидаги сертификат

ТАВСИФИ

Касб малакаси сертификати 150 х 100 мм ўлчамли яхлит қопланган яшил (аъло даражали сертификат қизил-мармар) рангли ледериндан тайёрланган кўринишга эга. Унинг юза томонида босма нақш усулида олтин рангда Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилади ва ундан пастроқда давлат тилида "KASB MALAKASI SERTIFIKATI" сўзлари ёзилади.

Сертификатнинг ички варақ ўлчами 142 х 95 мм, жойлашиш тартиби - горизонтал, офсет босма усулда, бўёқлар сони "оддий" - 4+N, "аъло даражали" - 5+N.

Сертификатнинг ҳар икки варағида саккизта позицияда: S ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.

Муқова материали ранги битирувчилар сертификати - тўқ яшил, "аъло даражали" битирувчилар сертификати қизил-мармар рангли. Тўғри бурчакли (юмшоқ ёстиқча) билан қопланган қаттиқ муқова. Муқова материали - бумвинил (қоғоз қатлами асоси поливинилхлорид) тўқ яшил ва қизил-мармар рангли, материал қалинлиги 170 ± 20 мкм. Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда, диаметри 45 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва "KASB MALAKASI SERTIFIKATI" номи қиздириб нақш солиш йўли билан ёзилади.

Қоғоз тафсилоти:

қоғоз - 100% пахта, қалинлиги 140 ± 5 г/кв.м, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури;

ёруғликда яхши кўринадиган "пахта кўсаги" кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси;

кўринадиган рангли тола қизил ва яшил тусда, қоғоз сиртида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 - 3 мм, "киприк" шаклида, кўз билан кўринади;

кўринмайдиган тола кўк ва оч яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 - 3 мм, "киприк" шаклида ультра бинафша нурлари остида кўринади.

Босма тафсилоти:

босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади;

ички варақнинг асосий фони оч жигарранг, икки тангир сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган нусха кўчирмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;

тангир сеткаларининг бири "ирис" эффектини қўллаш билан чоп этилади, яъни марказда яшил рангдан четлари бўйича ҳаво рангга равон ўтади;

ички варақ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби чоп этилади, диаметри 35 мм, саккиз бурчак билан ҳошияланади;

бланканинг тўрт бурчагида мураккаб чизиқли нақш жойлаштирилади. Бу нақшлар ҳар хил қалинликдаги чизиқлардан ташкил топади, шакли ва зичлиги бир-бирига қопланиб, ягона зарҳални юзага келтиради. Қалбакиликдан, нусха кўчирмайдиган ва сканерланмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;

ички варақнинг икки тарафи марказида "Ҳумо" қуши (25 х 40 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади;

кичик сўз, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринади, узлуксиз чизиқни юзага келтиради ва такрорланадиган "SERTIFIKAT" сўзидан иборат. Кичик сўз юқори қисмида "KASB MALAKASI SERTIFIKATI" сўзи остида чап тарафда ва "REPUBLIС OF UZBEKISTAN" сўзи остида ўнг тарафда жойлашади. Нусха тушириш ва қалбакилаштиришдан ҳимояланади;

серия "S" ва етти хонали рақам, икки тарафда бир хил берилади. Рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 октябрь