Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.10.2021 й. ПҚ-5264-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4919-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
23.10.2021 й.
N ПҚ-5264
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2020 ЙИЛ 11 ДЕКАБРДАГИ
"ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИ ЯНАДА
ЖАДАЛ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА"ГИ ПҚ-4919-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида пахта хомашёсини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни кенгайтириш орқали сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4919-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 23 октябрдаги
ПҚ-5264-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 11 декабрдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни
тежайдиган технологияларни жорий этишни янада
жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги
ПҚ-4919-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
2-илованинг "III. Субсидиялар миқдорлари" бобининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. Субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари қуйидагича белгиланади:
минг сўм
Сувни тежайдиган тизимлар |
Пахта |
Донли экинлар |
Сабзавот экинлари ва картошка |
Полиз экинлари |
Озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар |
Мевали экинлар |
Узум |
Тизим жорий этилган экин майдонининг ҳар бир гектари учун
|
|||||||
Томчилатиб суғориш |
8 000* |
х |
1 500 |
1 300 |
2 500 |
6 000 |
8 000 |
Кенг қамровли суғориш тизими |
х |
6 000** |
1 200 |
х |
2 500 |
х |
х |
"Спринклер" тизими |
х |
8 000** |
1 000 |
х |
2 000 |
х |
х |
Дискретли суғориш |
2 000 |
х |
х |
х |
х |
х |
х |
Лазерли текислаш*** |
1 000 |
1 000 |
1 000 |
1 000 |
1 000 |
х |
х |
Мобиль суғориш тизими |
х |
2 000 |
500 |
х |
2 000 |
х |
х |
*) - Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги пахта майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш технологиялари учун 12 000 минг сўм этиб белгиланади;
**) - Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги донли экинлар етиштириш майдонларида жорий этилган кенг қамровли ҳамда "спринклер" тизимлари учун 9 000 минг сўм этиб белгиланади;
***) - томчилатиб ёки ёмғирлатиб суғориш тизимлари билан биргаликда жорий қилинган тақдирда лазерли текислаш учун субсидия маблағлари ажратилмайди.
Изоҳ: мевали экинлар ва узум учун мўлжалланган субсидиялар 2019 йилда ва ундан кейинги йилларда ташкил этилган янги интенсив боғ ва токзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий қилган лойиҳалар ташаббускорларига берилади.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 23 октябрь