Миллий гвардияси қўмондонининг 15.10.2021 й. 281-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.10.2021 й. 3210-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.10.2021 й.
N 3210-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚЎМОНДОНИНИНГ
15.10.2021 й.
N 281
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга
номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2019 йил 8 декабрдаги 248-сон буйруғи (рўйхат рақами 3210, 2020 йил 13 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2020 й., 10/20/3210/0049-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандида:
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси
Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 30 октябрь