Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.11.2021 й. ПҚ-5278-сон "Ургут" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.2021 й.

N ПҚ-5278



"УРГУТ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ

ФАОЛИЯТИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Самарқанд вилоятининг Ургут туманини янада ривожлантириш, "Ургут" эркин иқтисодий зонасида яратилган қулай бизнес юритиш тажрибасини бошқа ҳудудларга татбиқ қилиш, юқори технологиялар асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ҳудуди инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун эркин иқтисодий зона этиб белгилансин.

Бунда, Ургут туманининг ҳудудий чегаралари ичида инновацион юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда "Ургут" эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда - "Ургут" ЭИЗ) иштирокчиси мақоми берилади.


2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг:

1-иловага мувофиқ жами 580,8 гектар ер майдонларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш, шундан 273,6 гектар ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан бошқа ер тоифасига ўтказиш;

ер участкаларини белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказган ҳолда, "Ургут" ЭИЗ дирекциясига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш орқали "Ургут" ЭИЗ ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар Самарқанд вилояти махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг "Ургут" ЭИЗ дирекциясига доимий фойдаланишга берилаётган ер участкаларига нисбатан фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

ташқи бозорларда талаб катта бўлган ва импортнинг ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этиш;

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан самарали фойдаланишни таъминлаш;

маҳаллий хомашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар корхоналари ўртасида ва, умуман, республикада саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш.


4. "Ургут" ЭИЗнинг ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2022 йилнинг 1 июлига қадар:

Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда "Ургут" ЭИЗнинг янги ҳудудлари бош режаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда "Ургут" ЭИЗнинг янги ҳудудларини тасдиқланган бош режаларига асосан муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича қуриладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда келишиш ишларини якунласин.


6. Қуйидагилар:

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси ДУК "Ургут" ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари бўйича буюртмачи этиб;

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг маҳаллий бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар "Ургут" ЭИЗнинг бош режасини, объектлар лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

"Ургут" ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича бош пудрат ташкилоти белгиланган тартибда аниқлансин.


7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказининг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда мавжуд штат бирликлари сони доирасида, ходимлари сони 3 та штатдан иборат "Ургут офиси" ташкил этилсин ва унга "Ургут" ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш учун истиқболли лойиҳавий таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда ташаббускорларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш вазифаси юклансин.


8. Белгилансинки:

"Ургут" ЭИЗ ҳудудида, шу жумладан янги ташкил этиладиган ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади;

"Ургут" ЭИЗ ҳудудига ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.


9. Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки йил муддатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида "Ургут" ЭИЗ лойиҳаларини жойлаштириш учун ажратилаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига тенг миқдорда янги ерларни ўзлаштириш чораларини кўрсин.


10. Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда тижорат банклари билан биргаликда белгиланган тартибда:

икки ой муддатда Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал хомашё ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда, "Ургут" ЭИЗ ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар - "йўл хариталари" ишлаб чиқилишини;

"Ургут" ЭИЗ ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг тадбиркорлик субъектларига етказилишини;

"Ургут" ЭИЗ ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, "Ургут" ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомалари сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминласин.


11. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаковга - вазирликлар, идоралар, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг "Ургут" ЭИЗ ривожланиши ва самарали фаолият юритиши, шунингдек, унинг ҳудудида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятини назорат қилиш;

энергетика вазири А.С. Султанов, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятов, транспорт вазири И.Р. Махкамовга - "Ургут" ЭИЗ ҳудудидаги инвестиция лойиҳаларининг объектлари фойдаланишга топширилгунга қадар зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиши ҳамда мавжуд ресурс ва техник имкониятлардан келиб чиқиб, уларга талаб этиладиган ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

уч ой муддатда "Ургут" ЭИЗнинг янги ҳудудларини муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси билан таъминлаш учун Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг зарур маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин;

икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Б. Воитов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида 2022 йилнинг 1 февраль ва 1 июль санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 4 ноябрдаги

ПҚ-5278-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Ургут" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди

таркибига кирувчи янги ҳудудлар

РЎЙХАТИ

Т/р

     

Ҳудуд ва унинг чегаралари

       

Майдони

(га)

         

     

Самарқанд вилояти бўйича

             

1.

Булунғур тумани, "Ғўбдин" МФЙ ҳудуди:


шимолий томондан - "М-39" автомагистрали;

шарқий томондан - "Витис Доминиус" МЧЖ ХК ҳудуди;

жанубий томондан - "Ғўбдин" кичик саноат зонаси ҳудуди;

ғарбий томондан - аҳоли яшаш пункти ҳудуди.


20,0

2.

Жомбой тумани, "Назар" МФЙ ҳудуди:


шимолий томондан - "Назар" МФЙ ҳудуди;

шарқий томондан - "Назар" МФЙ ҳудуди;

жанубий томондан - "Фирдавс қурилиш хизмати", "Қора Гавҳар Ойбек", "Жомбой қурилиш" ва "Дамир қурилиш сервис" МЧЖлар ҳудуди;

ғарбий томондан - Жомбой тумани кичик саноат зонаси ҳудуди.


13,8

3.

Жомбой тумани, "Назар" МФЙ ҳудуди:


шимолий томондан - "Ўзагрологистиcс Cентерс" ва "Диёра НДА" МЧЖ ҳамда "Назар" МФЙ ҳудуди;

шарқий томондан - "Жомбой олтин далалари" ва "Отабек Давуров" фермер хўжаликлари ҳамда "Сўхмон" МФЙ ҳудуди;

жанубий томондан - "Тошкент-Бухоро-Термиз" темир йўли;

ғарбий томондан - "Назар" МФЙ ҳудуди.


84,56

4.

Иштихон тумани, "Кўтарма" МФЙ ҳудуди:


шимолий томондан - Оқдарё қирғоқ минтақаси ерлари ҳудуди;

шарқий томондан - Оқдарё қирғоқ минтақаси ерлари ҳудуди;

жанубий томондан - "Зарбанд мева экспорт" МЧЖ ҳудуди;

ғарбий томондан - "Орзиқул" ва "Мерос" фермер хўжаликлари ҳудуди.


21,46

5.

Каттақўрғон тумани, "Яккабоғ" МФЙ ҳудуди:


шимолий томондан - "Иска" қишлоғи, "ППР" кўчаси;

шарқий томондан - "Иска" қишлоғи, Иска кўчаси;

жанубий томондан - "Каттақўрғон шаҳар - Жума шаҳар" автойўли;

ғарбий томондан - Каттақўрғон тумани захира ерлари.


10,0

6.

Қўшработ тумани, "Чорлоқ" МФЙ ҳудуди:


шимолий томондан - яйлов майдони ҳудуди;

шарқий томондан - яйлов майдони ҳудуди;

жанубий томондан - яйлов майдони ҳудуди;

ғарбий томондан - яйлов майдони ҳудуди.


10,0

7.

Нарпай тумани, "Тепа" МФЙ ҳудуди:


шимолий томондан - "Одилжон Фаррух" фермер хўжалиги ҳудуди;

шарқий томондан - "Оромгоҳ" кичик саноат зонаси ва "Ойтўла" фермер хўжалиги ҳудуди;

жанубий томондан - "М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомагистрали;

ғарбий томондан - "Тепа" МФЙ ҳудудининг ички йўллари.


8,3

8.

Оқдарё тумани, "Чорбоғ-2" МФЙ ҳудуди:



шимолий томондан - дала йўли, зах ариқ, "Расул Голдин Грен" фермер хўжалиги ҳудуди;

шарқий томондан - "Расул Голдин Грен" фермер хўжалиги ҳудуди;

жанубий томондан - Самарқанд вилояти Давлат ўрмон хўжалиги ҳудуди;

ғарбий томондан - "Агро Браво чорваси" фермер хўжалиги ҳудуди.


11,5

9.

Оқдарё тумани, "Дахбед" МФЙ ҳудуди:


шимолий томондан - "Иқбол" фермер хўжалиги ҳудуди;

шарқий томондан - "Келажак" фермер хўжалиги ҳудуди;

жанубий томондан - "Саиджон Фердавс парадайс" фермер хўжалиги ҳудуди;

ғарбий томондан - Дахбед қўрғони.


9,9

10.

Пайариқ тумани, "Чоштепа" МФЙ ҳудуди:


шимолий томондан - "Умиджон Саховати" фермер хўжалиги;

шарқий томондан - "4П-49 Самарқанд-Пайариқ" автомобиль йўли;

жанубий томондан - "Сингапур Самарқанд" МЧЖ ва "Умиджон Саховати" фермер хўжалиги ҳудуди;

ғарбий томондан - "Дилшод Махаматов" ХК ва "Орзу" МЧЖ ҳудуди.


8,8

11.

Пахтачи тумани, "Нахрипай" МФЙ ҳудуди:


шимолий томондан - "Абдурасул ота боғ мевалари" фермер хўжалиги ҳудуди;

шарқий томондан - "Абдурасул ота боғ мевалари" фермер хўжалиги ҳудуди;

жанубий томондан - "Мадина савдо белгиси" ХК ҳудуди;

ғарбий томондан - "Султонобод" ММТП ҳудуди.


80,0

12.

Тойлоқ тумани, "Хўжақишлоқ" МФЙ ҳудуди:


шимолий томондан - "Саричашма Жумабозор" фермер хўжалиги ҳудуди;

шарқий томондан - "Муҳиддин Ҳусниддин боғлари" фермер хўжалиги ҳудуди;

жанубий томондан - намунавий уй-жой ва мактаб ҳудуди;

ғарбий томондан - "Акбархон Дадахон далалари" фермер хўжалиги ҳудуди.


14,9

13.

Ургут тумани, "Тинчлик" МФЙ ҳудуди*:


шимолий томондан - "Ваткан" агрофирмасидан "Шаҳбоз Мелиқулов агросервис" фермер хўжалигигача бўлган ҳудуд;

шарқий томондан - "4Р-47 Ургут-Булунғур" автомобиль йўли;

жанубий томондан - "А-377 Самарқанд-Айний" автомобиль йўли;

ғарбий томондан - "Ваткан" агрофирмасидан "Зафар Умид Султони" фермер хўжалиги ҳудудигача.


20,0

14.

Ургут тумани, "Сариқтепа", "Деҳқонобод" ва "Юқори Санчиқул" МФЙ ҳудуди:


шимолий томондан - "Азиз Иброҳим Нурли замини" фермер хўжалиги, "Мавлон Агро бизнес" фермер хўжалиги ва "Зафар Нурли замини" фермер хўжалиги ҳудудлари;

шарқий томондан - "Ургут" эркин иқтисодий зонасининг ҳудуди таркибига кирувчи "Сариқтепа" мавзесидаги ер майдонлари;

жанубий томондан - "Айнагул Ҳаким Фарангизхон" фермер хўжалиги ва "Ҳайдаров Аслиддин" фермер хўжалиги ер майдонлари;

ғарбий томондан - "Айнагул Ҳаким Фарангизхон" фермер хўжалиги ер майдонлари.


80,1

15.

Ургут тумани, "Сариқтепа" мавзеси ҳудуди:


шимолий томондан - "Сариқтепа" МФЙ аҳоли яшаш пункти;

шарқий томондан - сой ҳудуди;

жанубий томондан - автомобиль йўллари;

ғарбий томондан - "Ургут" эркин иқтисодий зонасининг ҳудуди.


14,0

16.

Нуробод тумани, "Тепақул" МФЙ ҳудуди:



шимолий томондан - А-378 "Самарқанд - Қарши" автомобиль йўли;

шарқий томондан - "Миронқул газ сервис" МЧЖ ва "Баҳром бобо Вафақулов" фермер хўжалиги ҳудуди;

жанубий томондан - "Баҳром бобо Вафақулов" фермер хўжалиги ҳудуди;

ғарбий томондан - "Баҳром бобо Вафақулов" фермер хўжалиги ҳудуди


40,0

Жами:


447,32

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 4 ноябрдаги

ПҚ-5278-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ургут" ЭИЗнинг ишлаб чиқариш,

муҳандислик-коммуникация ва транспорт

инфратузилмасини ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Туман номи


ЭИЗ манзили


Объект номи


Ўлчов

бирлиги


Қуввати


Қиймати

(млн. сўм)


Молиялаштириш

манбаси


Амалга

ошириш

муддати


ЖАМИ:




411 132,20




1

Автомобиль йўллари


км


52,93

40 957,5


Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

2

Сув таъминоти тармоғи


км


70,5

28 310,0


Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

объект


24

15 500,0


3

Канализация тармоғи


км


53

31 800,0


Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

объект


10

12 100,0


4

Электр энергияси тармоғи


км


51,85

15 556,5


Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

объект


31

101 720,0


5

Табиий газ тармоғи


км

объект


161,8

159 530,0


Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

объект


28

4 660,0


6

Алоқа тармоғи тортиш


км


50,8

998,2


"Ўзбектелеком" АК маблағлари


2021-2022 йил

1. Автомобиль йўллари

1

Булунғур тумани

"Ғўбдин" МФЙ

Автомобиль йўлини капитал таъмирлаш


км

3

3000

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

2

Жомбой тумани

"Назар" МФЙ

Автомобиль йўлини капитал таъмирлаш


км

1,2

1560

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

3

Иштихон тумани

"Кўтарма" МФЙ

Автомобиль йўлини капитал таъмирлаш


км

1

750

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

4

Каттақўрғон шаҳри

"Ислом Шоир" МФЙ

Автомобиль йўлини капитал таъмирлаш


км

2

1500

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

5

Каттақўрғон тумани

"Яккабоғ" МФЙ

Автомобиль йўлини капитал таъмирлаш


км

0,5

375

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

6

Қўшработ тумани

"Чорлоқ" МФЙ

Автомобиль йўлини капитал таъмирлаш


км

0,6

450

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

7

Нарпай тумани

"Гулистон" МФЙ

Автомобиль йўлини капитал таъмирлаш


км

2,73

2047,5

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

8

Оқдарё тумани

"Дахбед" МФЙ

Автомобиль йўлини капитал таъмирлаш


км

2

1500

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

"Чорбоғ-2" МФЙ

Автомобиль йўлини капитал таъмирлаш


км

1

600

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

9

Пайариқ тумани

"Наврўз" МФЙ

Автомобиль йўлини капитал таъмирлаш


км

2

1500

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

10

Пахтачи тумани

"Нахрипай" МФЙ

Автомобиль йўлини капитал таъмирлаш


км

21,5

16125

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

11

Самарқанд тумани

"Қорасув" МФЙ

Автомобиль йўлини

капитал таъмирлаш


км

0,3

225

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

12

Тойлоқ тумани

"Хўжақишлоқ" МФЙ


Кириш автомобиль йўлини қуриш


км

3,5

2625

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

13

Ургут тумани

"Тинчлик" МФЙ

Кириш автомобиль йўлини қуриш


км

0,6

450

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

"Сариқтепа", "Деҳқонобод", "Юқори Санчиқул" МФЙ


Кириш автомобиль йўлини қуриш


км

7

5250

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

14

Пастдарғом тумани

"Дўстлик" МФЙ


Кириш автомобиль йўлини қуриш


км

4

3000

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

2. Сув таъминоти тармоғи

1

Булунғур тумани

"Ғўбдин" МФЙ

Сув таъминоти тармоғини қуриш


км

6

2400

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув насос станциясини қуриш


объект

2

1000

2021-2022 йил

2

Жомбой тумани

"Назар" МФЙ

Сув таъминоти тармоғини қуриш


км

5

2000

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув насос станциясини қуриш


объект

5

2500

2021-2022 йил

3

Иштихон тумани

"Кўтарма" МФЙ

Сув таъминоти тармоғини қуриш


км

2,6

1040

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув насос станциясини қуриш


объект

2

1000

2021-2022 йил

4

Каттақўрғон шаҳри

"Ислом Шоир" МФЙ

Сув таъминоти тармоғини қуриш


км

1,5

600

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув насос станциясини қуриш


объект

1

500

2021-2022 йил

5

Каттақўрғон тумани

"Яккабоғ" МФЙ

Сув таъминоти

тармоғини қуриш


км

2

800

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув насос станциясини қуриш


объект

2

1000

2021-2022 йил

6

Қўшработ тумани

"Чорлоқ" МФЙ

Сув таъминоти тармоғини қуриш


км

0,8

320

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув насос станциясини қуриш


объект

1

500

2021-2022 йил

7

Нарпай тумани

"Гулистон " МФЙ

Сув таъминоти тармоғини қуриш


км

10

4000

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув насос станциясини қуриш


объект

1

500

2021-2022 йил

8

Оқдарё тумани

"Дахбед" МФЙ

Сув таъминоти тармоғи қуриш


км

6

2400

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув насос станциясини қуриш


объект

2

1000

2021-2022 йил

"Чорбоғ-2" МФЙ

Сув таъминоти тармоғини қуриш


км

6

2400

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув насос станциясини қуриш


объект

2

1000

2021-2022 йил

9

Пайариқ тумани

"Наврўз" МФЙ

Сув таъминоти тармоғини қуриш


км

3

1200

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув насос станциясини қуриш


объект

1

500

2021-2022 йил

10

Пахтачи

"Нахрипай" МФЙ

Сув таъминоти тармоғини қуриш


км

7

2800

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув насос станциясини қуриш


объект

2

1000

2021-2022 йил

11

Самарқанд тумани

"Қорасув" МФЙ

Сув таъминоти тармоғини қуриш


км

1,1

550

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

12

Тойлоқ тумани

"Хўжақишлоқ" МФЙ

Сув таъминоти тармоғини қуриш


км

5

2000

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари

2021-2022 йил

Сув насос станциясини қуриш


объект

1

4000

2021-2022 йил

13

Ургут тумани

"Тинчлик" МФЙ

Сув таъминоти

тармоғини қуриш


км

2,5

1000

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув насос станциясини қуриш


объект

2

1000

2021-2022 йил

"Сариқтепа", "Деҳқонобод", "Юқори Санчиқул" МФЙ


Сув таъминоти тармоғини қуриш


км

6

2400

2021-2022 йил

14

Пастдарғом тумани

"Дўстлик" МФЙ

Сув таъминоти тармоғини қуриш


км

6

2400

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув насос станциясини қуриш


объект

1

500

2021-2022 йил

3. Канализация тармоғи

1

Булунғур тумани

"Ғўбдин" МФЙ

Канализация тармоғини қуриш


км

3

1800

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

2

Жомбой тумани

"Назар" МФЙ

Канализация тармоғини қуриш


км

5

3000

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув тозалаш иншоотини қуриш


объект

1

900

2021-2022 йил

3

Иштихон тумани

"Кўтарма" МФЙ

Канализация тармоғини қуриш


км

1,5

900

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари

2021-2022 йил

Сув тозалаш иншоотини қуриш


объект

1

900

2021-2022 йил

4

Каттақўрғон шаҳри

"Ислом Шоир" МФЙ

Канализация тармоғини қуриш


км

2

1200

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

5

Каттақўрғон тумани

"Яккабоғ" МФЙ

Канализация тармоғини қуриш


км

3

1800

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув тозалаш иншоотини қуриш


объект

1

900

2021-2022 йил

6

Қўшработ тумани

"Чорлоқ" МФЙ

Канализация тармоғини қуриш


км

2

1200

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

7

Нарпай тумани

"Гулистон" МФЙ

Канализация

тармоғини қуриш


км

1,5

900

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув тозалаш иншоотини қуриш


объект

1

900

2022 йил

8

Оқдарё тумани

"Дахбед" МФЙ

Канализация тармоғини қуриш


км

8

4800

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув тозалаш иншоотини қуриш


объект

1

900

2021-2022 йил

"Чорбоғ-2" МФЙ

Канализация тармоғини қуриш


км

5

3000

2021-2022 йил

Сув тозалаш иншоотини қуриш


объект

1

900

2021-2022 йил

9

Пайариқ тумани

"Наврўз" МФЙ

Канализация тармоғини қуриш


км

1

600

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

10

Пахтачи тумани

"Нахрипай" МФЙ

Канализация тармоғини қуриш


км

1

600

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув тозалаш иншоотини қуриш


объект

1

900

2021-2022 йил

11

Самарқанд тумани

"Қорасув" МФЙ

Канализация тармоғини қуриш


км

2

1200

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

12

Тойлоқ тумани

"Хўжақишлоқ" МФЙ

Канализация тармоғини қуриш


км

5,5

3300

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув тозалаш иншоотини қуриш


объект

1

4000

13

Ургут тумани

"Тинчлик" МФЙ

Канализация тармоғини қуриш


км

2,5

1500

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув тозалаш иншоотини қуриш (500 куб.м)


объект

1

900

"Сариқтепа", "Деҳқонобод", "Юқори Санчиқул" МФЙ


Канализация тармоғини қуриш


км

5

3000

2022 йил

14

Пастдарғом тумани

"Дўстлик" МФЙ

Канализация

тармоғини қуриш


км

5

3000

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Сув тозалаш иншоотини қуриш


объект

1

900

2021-2022 йил

4. Электр энергияси тармоғи

1

Булунғур тумани

"Ғўбдин" МФЙ

Ҳаво электр линиясини тортиш


км

0,75

72

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

630 кВ қувватли трансформатор қуриш


объект

1

400

2021-2022 йил

2

Жомбой тумани

"Назар" МФЙ

Ҳаво электр линиясини тортиш


км

8

760

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

630 кВ қувватли трансформатор қуриш


объект

3

900

2021-2022 йил

3

Иштихон тумани

"Кўтарма" МФЙ

Ҳаво электр линиясини тортиш


км

2

190

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

630 кВ қувватли трансформатор қуриш


объект

4

640

2021-2022 йил

4

Каттақўрғон шаҳри

"Ислом Шоир" МФЙ

Ҳаво электр линиясини тортиш


км

2,5

237,5

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

1000 кВ қувватли трансформатор қуриш


объект

2

600

2021-2022 йил

5

Каттақўрғон тумани

"Яккабоғ" МФЙ

Ҳаво электр линиясини тортиш


км

2,5

237,5

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

1000 кВ қувватли трансформатор қуриш


объект

2

600

2021-2022 йил

6

Қўшработ тумани

"Чорлоқ" МФЙ

Ҳаво электр линиясини тортиш


км

3

285

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

630 кВ қувватли трансформатор қуриш


объект

1

480

2021-2022 йил

7

Нарпай тумани

"Гулистон" МФЙ

Ҳаво электр линиясини тортиш


км

0,7

66,5

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

630 кВ қувватли трансформатор қуриш


объект

1

400

2021-2022 йил

8

Оқдарё тумани

"Дахбед" МФЙ

Ҳаво электр

линиясини тортиш


км

5

475

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

1000 кВ қувватли трансформатор қуриш


объект

2

950

2021-2022 йил

"Чорбоғ-2" МФЙ

Ҳаво электр линиясини тортиш


км

5

475

2021-2022 йил

1000 кВ қувватли трансформатор қуриш


объект

1

550

2021-2022 йил

9

Пайариқ тумани

"Наврўз" МФЙ

Ҳаво электр линиясини тортиш


км

0,8

76

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

630 кВ қувватли трансформатор қуриш


объект

1

400

2021-2022 йил

10

Пахтачи тумани

"Нахрипай" МФЙ

Ҳаво электр линиясини тортиш


км

5

475

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

1000 кВ қувватли трансформатор қуриш


объект

3

1350

2021-2022 йил

11

Самарқанд тумани

"Қорасув" МФЙ

Ҳаво электр линиясини тортиш


км

1,1

104,5

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

1000 кВ қувватли трансформатор қуриш


объект

1

800

2021-2022 йил

12

Тойлоқ тумани

"Хўжақишлоқ" МФЙ

Ҳаво электр линиясини тортиш


км

7

665

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

1000 кВ қувватли трансформатор қуриш


объект

2

950

2021-2022 йил

13

Ургут тумани

"Тинчлик" МФЙ

Ҳаво электр линиясини тортиш


км

2,5

237,5

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

1000 кВ қувватли трансформатор қуриш


объект

4

3800

2021-2022 йил

"Сариқтепа", "Деҳқонобод", "Юқори Санчиқул" МФЙ


110 кВт ҳаво электр линиясини тортиш


км

3

5600

2021-2022 йил

125 мВа қувватли трансформатор қуриш


объект

2

80000

2021-2022 йил

14

Пастдарғом тумани

"Дўстлик" МФЙ

110 кВт ҳаво

электр линиясини тортиш


км

3

5600

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

10000 кВа қувватли трансформатор қуриш


объект

1

8900

2021-2022 йил

5. Табиий газ тармоғи

1

Булунғур тумани

"Ғўбдин" МФЙ

Табиий газ тармоғини қуриш


км

8

8400

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

"Ғўбдин" МФЙ

Саноат коллекторини ўрнатиш


объект

1

165

2021-2022 йил

2

Жомбой тумани

"Назар" МФЙ

Табиий газ тармоғини қуриш


км

5

5250

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

"Назар" МФЙ

Саноат коллекторини ўрнатиш


объект

3

495

2021-2022 йил

3

Иштихон тумани

"Кўтарма" МФЙ

Табиий газ тармоғини қуриш


км

9,6

7200

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Саноат коллекторини ўрнатиш


объект

1

165

2021-2022 йил

4

Каттақўрғон шаҳри

"Ислом Шоир" МФЙ

Табиий газ тармоғини қуриш


км

35

36750

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари

2021-2022 йил

Саноат коллекторини ўрнатиш


объект

2

350

2021-2022 йил

6

Каттақўрғон тумани

"Яккабоғ" МФЙ

Табиий газ тармоғини қуриш


км

11

4070

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

7

Қўшработ тумани

"Чорлоқ" МФЙ


Табиий газ тармоғини қуриш


км

0,7

735

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Саноат коллекторини ўрнатиш


объект

1

165

2021-2022 йил

8

Нарпай тумани

"Гулистон" МФЙ


Табиий газ тармоғини қуриш


км

6

6300

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари

2021-2022 йил

Саноат коллекторини ўрнатиш


объект

2

330

2021-2022 йил

4

Оқдарё тумани

"Дахбед" МФЙ

Табиий газ тармоғини қуриш


км

9,4

9 870

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Саноат коллекторини ўрнатиш


объект

2

330

2021-2022 йил

"Чорбоғ-2" МФЙ

Табиий газ тармоғини қуриш


км

5

5 250

2021-2022 йил

Саноат коллекторини ўрнатиш


объект

1

165

2021-2022 йил

9

Пайариқ тумани

"Наврўз" МФЙ

Табиий газ тармоғини қуриш


км

20

21000

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Саноат коллекторини ўрнатиш


объект

1

165

2021-2022 йил

10

Пахтачи тумани

"Нахрипай" МФЙ

Табиий газ тармоғини қуриш


км

8

8400

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Саноат коллекторини ўрнатиш


объект

2

350

2022 йил

11

Самарқанд тумани

"Қорасув" МФЙ

Табиий газ тармоғини қуриш


км

1,1

1155

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Саноат коллекторини ўрнатиш


Объект

1

165

2021-2022 йил

12

Тойлоқ тумани

"Хўжақишлоқ" МФЙ

Табиий газ тармоғини қуриш


км

3

3150

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Саноат коллекторини ўрнатиш


объект

2

330

2021-2022 йил

13

Ургут тумани

"Тинчлик" МФЙ

Табиий газ тармоғини қуриш


км

28

29400

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Саноат коллекторини ўрнатиш


объект

4

660

2021-2022 йил

"Сариқтепа", "Деҳқонобод", "Юқори Санчиқул" МФЙ


Табиий газ тармоғини қуриш


км

4

4200

2021-2022 йил

Саноат коллекторини ўрнатиш


объект

3

495

2021-2022 йил

14

Пастдарғом тумани

"Дўстлик" МФЙ

Табиий газ тармоғини қуриш


км

8

8400

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларининг маблағлари


2021-2022 йил

Саноат коллекторини ўрнатиш


объект

2

330

2021-2022 йил

6. Алоқа тармоғи

1

Булунғур тумани

"Ғўбдин" МФЙ

Алоқа тармоғи тортиш


км

11

223

"Ўзбектелеком" АК маблағлари


2021-2022 йил

2

Жомбой тумани

"Назар" МФЙ

Алоқа тармоғи тортиш


км

2,5

37

"Ўзбектелеком" АК маблағлари


2021-2022 йил

3

Иштихон тумани

"Кўтарма" МФЙ

Алоқа тармоғи тортиш


км

2

29,6

"Ўзбектелеком" АК маблағлари


2021-2022 йил

4

Каттақўрғон шаҳри


"Ислом Шоир" МФЙ


Алоқа тармоғи тортиш

км

1,5

43,4

"Ўзбектелеком" АК маблағлари


2021-2022 йил

5

Каттақўрғон тумани


"Яккабоғ" МФЙ

Алоқа тармоғи тортиш


км

2,5

37

"Ўзбектелеком" АК маблағлари


2021-2022 йил

6

Қўшработ тумани


"Хонназар" МФЙ


Алоқа тармоғи тортиш


км

3

44,4

"Ўзбектелеком" АК маблағлари


2021-2022 йил

7

Нарпай тумани


"Гулистон" МФЙ


Алоқа тармоғи тортиш


км

2,3

53

"Ўзбектелеком" АК маблағлари


2021-2022 йил

8

Оқдарё тумани

"Дахбед" МФЙ


Алоқа тармоғи тортиш

км

4

112

"Ўзбектелеком" АК маблағлари


2021-2022 йил

"Чорбоғ-2" МФЙ


Алоқа тармоғи тортиш


км

6

168

"Ўзбектелеком" АК маблағлари


2021-2022 йил

10

Пахтачи тумани

"Нахрипай" МФЙ


Алоқа тармоғи тортиш


км

10

148

"Ўзбектелеком" АК маблағлари


2021-2022 йил

11

Самарқанд тумани


"Қорасув" МФЙ


Алоқа тармоғи тортиш

км

1

14,8

"Ўзбектелеком" АК маблағлари


2021-2022 йил

12

Тойлоқ тумани


"Хўжақишлоқ" МФЙ


Алоқа тармоғи тортиш

км

1

28

"Ўзбектелеком" АК маблағлари


2021-2022 йил

13

Ургут тумани


"Тинчлик" МФЙ


Алоқа тармоғи тортиш


км

3

44,3

"Ўзбектелеком" АК маблағлари


2021-2022 йил

14

Денов тумани


"Чоргул" МФЙ


Алоқа тармоғи тортиш


км

1

15,7

"Ўзбектелеком" АК маблағлари


2021-2022 йил

          

Изоҳ: Кўрсатилган қувват ва тармоқ узунликларига лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ўзгартириш киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 ноябрь