Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2021 й. 689-сон "Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.2021 й.

N 689




ГЕНОМ БЎЙИЧА ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



"Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, геном бўйича давлат рўйхатига олиш тизимини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланганлиги ҳамда унга геном бўйича ихтиёрий ва мажбурий равишда давлат рўйхатига олишни амалга оширишга доир вазифалар юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари рўйхати, геном бўйича давлат рўйхатини юритишнинг мақсади;

геном бўйича мажбурий ва ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш тартиби ҳамда геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олишни амалга оширганлик учун ундириладиган ҳақ миқдори;

биологик материални олиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш, бериш ва йўқ қилиш тартиби;

геномга оид ахборотни йиғиш, унга ишлов бериш, ундан фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби.


3. Белгилансинки:

ҳар бир шахсни геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида ҳақ ундирилади;

геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш натижасида келиб тушган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра геномга оид ахборотни олиш учун зарур кимёвий реагентлар ва сарфлаш материалларини харид қилиш бўйича давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


5. Мазкур қарор 2023 йил 1 январдан кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 ноябрь