Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг 28.10.2021 й. 37-сон "Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.11.2021 й. 3332-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.11.2021 й.

N 3332




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

28.10.2021 й.

N 37


БУЙРУҒИ



Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий

хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига

қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сон "Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талаблар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Соғлиқни сақлаш вазири                                                      А. Хаджибаев






Буйруққа

ИЛОВА



Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети

маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи

нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган

ТАЛАБЛАР


1. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизматлар кўрсатиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

а) маслаҳат, диагностика ва консерватив даволашдан иборат бўлган стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун:

Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга (рўйхат рақами 2905, 2017 йил 28 июль) мувофиқ стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун белгиланган тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланган бўлиши;

стерилизация, клиник лаборатория, интенсив терапия бўлимларининг мавжуд бўлиши;

ихтисослик (ихтисосликлар) доирасида амбулатор-поликлиника хизматинингмавжудлиги;

б) маслаҳат, диагностика, консерватив ва оператив даволашдан иборат бўлган стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун мазкур талабларнинг "а" кичик бандида назарда тутилган талаблар билан биргаликда, қўшимча равишда қуйидагилар:

анестезиология ва реаниматология бўлимининг мавжуд бўлиши;

камида иккита операция бўлимларининг мавжуд бўлиши;

операция қилувчи шифокорларда камида биринчи малакавий тоифанинг мавжуд бўлиши.


2. Мазкур талаблар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 ноябрь