Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 24.11.2021 й. 709-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 ноябрдаги

709-сон қарорига

2-ИЛОВА



Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари

учун ер участкаларини ижарага беришнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик шахсларга (деҳқон хўжаликларидан ташқари) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Регламент талаблари:

а) деҳқон хўжалиги юритиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришга;

б) ўрмон фонди ерларини ижарага беришга;

в) Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришга;

г) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли ташкилотлар - ер тузиш лойиҳаларини келишадиган ташкилотлар - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ер участкасидан фойдаланиш мақсади ва ихтисослиги бўйича), Сув хўжалиги вазирлиги (сув таъминоти, ирригация ва мелиорация иншоотлари бўйича) ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (ер участкаси чегаралари бўйича бўйича) ҳудудий бўлинмалари;


ер тузиш лойиҳаси - ягона мавзе бўйича контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда, ер участкаси чегаралари, ҳудуднинг ихтисослиги, ишлаб чиқариш йўналиши, суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа топографик элементлари ҳисобга олинган муайян ер участкасини ижарага бериш учун ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами;


ижрочи - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти;


закалат - иштирокчи томонидан танловда қатнашиш учун кафолат таъминоти сифатида киритиладиган пул;


лот - танловга қўйилган, туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси;


оператор - савдо платформасида танловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;


очиқ электрон танлов - лотни ижарага беришда талабгорлардан келиб тушган таклифлар орасидан энг яхши таклифни автоматик равишда баҳолаш йўли билан ғолибни аниқлаш бўйича ўтказиладиган танлов шакли;


талабгор - лотни қўлга киритиш бўйича қизиқиш билдириб, танловда иштирок этиш учун мурожаат қилган тегишли вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикасида доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний ва юридик шахслар;

танлов ғолиби - очиқ электрон танлов натижалари бўйича энг юқори баллга эга бўлган талабгор;


танловнинг салоҳиятли ғолиби - танлов ғолибининг таклифидан кейинги энг яхши таклифни тақдим этган талабгор;


техник узилиш - танлов жараёнида бир ёки бир нечта иштирокчининг қатнашишини ёки мазкур Регламент талаблари асосида операторнинг хизмат кўрсатиш имкониятини чеклайдиган савдо платформасидаги техник носозликлар;


шахсий кабинет - иштирокчига танловларга буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;


шахсий ҳисобварақ - савдо платформаси маълумотлар базасида талабгор рўйхатдан ўтганда автоматик равишда очиладиган ҳисобварақ;

электрон буюртма - қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини танлов асосида реализация қилиш бўйича танлов ташкил қилиш юзасидан ижрочи томонидан операторга бериладиган электрон буюртма;


электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берувчи имзо;


"E-IJARA" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "E-IJARA" AT) - ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишишни амалга оширишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;


"E-AUKSION" электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда - савдо платформаси) - ер участкаларини ижарага бериш учун очиқ онлайн танловларни ташкил этиш ахборот тизими.


4. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш ушбу Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


5. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаси Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида белгиланган муддатларга ижарага берилади.

Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаси қуйидаги ўлчамларда ижарага берилади:

сабзавот-полизчилик йўналишига - камида 3 гектар;

боғдорчилик, узумчилик йўналишига - камида 3 гектар;

чорва озуқа экинларини етиштириш учун бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда суғориладиган ерлардан - камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан - камида 1 гектар, яйловлар ва пичанзорлардан - камида 2 гектар;

пахта ва ғаллачилик йўналишига - камида 30 гектар;

ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишига - камида 10 гектар;

сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштиришга - камида 0,01 гектар.



2-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҚСАДЛАРИ УЧУН ЕР

УЧАСТКАЛАРИНИ ОЧИҚ ЭЛЕКТРОН ТАНЛОВГА ҚЎЙИШ

БЎЙИЧА МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар)лар ҳокимликлари номига белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ижрочига электрон ахборот алмашинув орқали юборади:

ер участкаси кадастр рақами, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда);

ер участкасининг электрон харитасида кўрсатиш учун ер участкасини кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема);

мавжуд давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, гидротехник иншоотлар, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (изоҳ кўринишида). Бунда, давлат кадастрларини юритувчи вазирлик ва идоралар давлат кадастрлари ягона тизимидаги маълумотларнинг тўлиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.


7. Жисмоний ва юридик шахслар "E-IJARA" AT орқали бўш турган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни очиқ электрон танловга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

Ижрочи жисмоний ёки юридик шахснинг таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида уни очиқ электрон танловдаги маълумотлар билан солиштирган ҳолда қабул қилади ёки аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади, бўш ер участкаси аниқланган тақдирда, ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига таклиф юборади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари таклиф этилган ер участкасини ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирлари юзасидан кўриб чиқади. Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан уч иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларига электрон ахборот алмашинув орқали буюртма беради.

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари беш иш куни ичида мазкур ер участкасининг кадастр ҳужжатларини туман (шаҳар) ҳокимлиги номига расмийлаштиради, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни ёки рад этиш сабабларини электрон ахборот алмашинуви орқали "E-IJARA" АТга жойлаштиради.

Бунда, кадастр йиғмажилдини (паспортини) тайёрлаш ва ер участкасини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

Жисмоний ва юридик шахслар ваколатли органлар томонидан мурожаатни кўриб чиқиш асоссиз равишда рад этилганлиги устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.


8. Ижрочи тўрт иш куни ичида "E-IJARA" АТ орқали юклаб олинган туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ер участкаларини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер участкасининг ҳақиқий ҳолати (лойиҳалаштирилаётганер участкасининг ҳолати, ҳудуднинг ихтисослиги, сув билан таъминланганлик даражаси ва ирригация тизимининг ҳолати, балл-бонитети, шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар)дан келиб чиқиб,ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади.

Ижрочи очиқ электрон танловга қўйилаётган ер участкаси бўйича ушбу Регламентнинг 5-бандида белгиланган қишлоқ хўжалиги мақсадлари ва ўлчамларидан келиб чиқиб, бир нечта ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиши мумкин.

Ҳар бир ер тузиш лойиҳасига "E-IJARA" АТда автоматик тарзда ўзига хос рақам берилади.

Бунда бир нечта контурлар учун умумлашган ягона лойиҳа ишлаб чиқилиши мумкин.

9. Ижрочи ҳар бир ер тузиш лойиҳасини Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасидан олинган дастлабки форматларда келишиш учун ваколатли ташкилотларга ҳамда қуйидаги маълумотлардан ташкил топган ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига "E-IJARA" АТ орқали юборади:

а) ер участкасининг майдони (гектарда) ва тоифаси ҳамда ер турлари контурлар кесимида жадвал шаклидаги маълумот;

б) инфратузилма объектлари мавжудлиги тўғрисида маълумот;

в) ер участкасининг қишлоқ хўжалиги электрон харитасидан кўчирмаси, ер тузиш лойиҳасининг чегаралари ва манзили;

г) чегарадош ер участкалари фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар.

Очиқ электрон танловга қўйилаётган ер участкасида давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобилъ ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, мелиорация ва ирригация иншоотлари, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжуд бўлган ҳолатларда ер тузиш лойиҳаси қўшимча равишда давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли органлар билан ҳам келишилади.

10. "E-IJARA" АТга ер тузиш лойиҳалари жойлаштирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида:

а) ваколатли ташкилотлар томонидан ушбу лойиҳалар келишилади ёки келишиш рад этилади, бунда:

"E-IJARA" АТ да қабул қилинган қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган тегишли белги қўйилади;

келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади;

келишиш рад этилганда, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини амалга ошириш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур лойиҳа айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги кўрсатилади;

белгиланган муддатда жавоб берилмаган ҳолларда ер тузиш лойиҳалари келишилган ҳисобланади;

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасига келишиш учун маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали юборилади;

б) туман (шаҳар) ҳокимлиги тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда "E-IJARA" АТ орқали ижрочига юборади, бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги очиқ электрон танловга қўйилаётган ер участкасининг ихтисослашуви ва йўналишига ўзгартириш киритиш ҳақида ёки очиқ электрон танловда иштирок этувчи шахслар (очиқ электрон танловга қуйилган ер участкаси жойлашган ҳудуддаги жисмоний шахслар) доирасини белгилаган ҳолда ер тузиш лойиҳасини унга тузатишлар киритиш учун ижрочига қайтариши мумкин. Бошқа сабаблар билан ер тузиш лойиҳасини қайтаришга йўл қўйилмайди;

белгиланган муддатда жавоб берилмаган ёки ижрочига қайтаришда ер участкасининг ихтисослиги ва йўналиши аниқ белгилаб берилмаган ҳолларда ер тузиш лойиҳалари тасдиқланган ҳисобланади.

13. Ижрочи уч иш куни ичида камчиликларни бартараф этиб, лойиҳани тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига қайта киритади.

Бунда ваколатли ташкилотлар билан қайтадан келишиш талаб этилмайди.


14. Туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш куни ичида тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда "E-IJARA" AT орқали ижрочига юборади.

Ер тузиш лойиҳаси белгиланган муддатда тасдиқланмаган ҳолларда лойиҳа тасдиқланган ҳисобланади ва ҳаракат "E-IJARA" АТда автоматик тарзда кейинги босқичга ўтади.


15. Ижрочи бир иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланган ер тузиш лойиҳаси асосида ер участкасини очиқ электрон танловга қўйиш тўғрисида ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон буюртмани "E-IJARA" AT орқали операторга юборади.

Буюртмага ер тузиш лойиҳаси илова қилинади.


16. Буюртмага ер тузиш лойиҳаси илова қилинмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, оператор томонидан буюртма келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун буюртмани "E-IJARA" AT орқали ижрочига қайтаради.


17. Ижрочи буюртмани қайтаришга асос бўлган камчиликларни бир иш куни ичида тўлиқ бартараф этиб, такроран электрон буюртмани "E-IJARA" AT орқали операторга юборади.



3-БОБ. ОЧИҚ ЭЛЕКТРОН ТАНЛОВНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


18. Оператор буюртма келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида очиқ электрон танлов ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ва лот ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси лойиҳасини савдо платформасида эълон қилади.

Эълон қўшимча равишда оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлигининг расмий веб-сайти ва газеталарида ҳам эълон қилиниши мумкин.


19. Очиқ электрон танлов хабарнома ва лот ҳақида эълон берилган кундан бошлаб 15 календарь кунидан сўнг ўтказилади.


20. Очиқ электрон танловда иштирок этиш учун аризалар савдо платформаси орқали юборилади. Бунда:

икки ёки ундан ортиқ лотлар бўйича очиқ электрон танловда ғолиб бўлган талабгорга фақат битта ер участкаси учун ғолиблик баённомаси расмийлаштирилади, танлов ғолибига ер участкаларидан бирини танлаш имконияти берилади, қолган лотлар бўйича танлов натижалари бекор қилинади, бунда бекор қилинган лотлар бўйича закалат пули танлов ғолибига қайтарилади;

очиқ электрон танловда бир маротаба ғолиб бўлган шахс кейинги танловларда фақат бир йил ўтгандан сўнг иштирок этишига рухсат берилади.

21. Очиқ электрон танловда қатнашиш учун талабгорнинг аризаси хабарнома жойлаштирилгандан бошлаб танлов ўтказилиши белгиланган кун соат 9-00 га (GMT+5) қадар савдо платформаси орқали қабул қилинади.

Қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган аризалар қабул қилинмайди.

Талабгор ариза қабул қилиш муддати давомида ўз аризасини қайтариб олишга ва такроран беришга ҳақли.


22. Хабарнома ва лотга оид ахборот танлов бошланишидан камида 15 календарь кунидан олдин савдо платформасида эълон қилинади.

Хабарномада қуйидагилар акс эттирилади:

танлов шакли, ўтказиладиган санаси, танлов натижаларини эълон қилиш вақти;

лот рақами ва объект номи;

танловда қатнашиш учун ариза қабул қилишни якунлаш санаси ва вақти;

танлов объектига оид буюртмада кўрсатилган ва унга илова қилинган маълумот ва ҳужжатлар;

закалат пулининг миқдори;

ижрочининг манзили ва телефон рақами;

ижрочи томонидан тақдим этилган қўшимча маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

танлов объектини олдиндан кўриш (кўздан кечириш) тартиби;

танлов шартларини савдо платформасида эълон қилиш;

объектнинг жойлашган манзили, фотосурати ва геолокацияси.

Оператор томонидан савдо платформасида танлов ўтказилиши тўғрисида хабарнома эълон қилингандан кейин танлов шартларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Ижрочи томонидан буюртмани савдо платформасидан чиқариб олиш ҳамда танлов шартларини ўзгартирилган ҳолда буюртмани қайта юбориш ҳолатлари бундан мустасно.

Оператор ижрочи томонидан тақдим этилган танлов объекти бўйича маълумот ва ҳужжатлар юзасидан жавобгар ҳисобланмайди.



4-БОБ. ОЧИҚ ЭЛЕКТРОН ТАНЛОВДА

ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ


23. Талабгорлар очиқ электрон танловда иштирок этиш учун:

савдо платформаси орқали ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклдаги аризани ЭРИ билан ёки платформада яратилган махсус идентификациялаш имкониятидан фойдаланган ҳолда тасдиқлаб юборади;

ер участкаси майдони 30 гектаргача бўлганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, 30 гектар дан 100 гектаргача бўлган ҳолларда - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, 100 гектар ёки ундан кўп бўлганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдоридаги закалат пулини операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритади.


24. Ариза ушбу Регламент талабларига мувофиқ тақдим этилган тақдирда, оператор зудлик билан талабгорга танловда иштирок этиш учун рухсат беради, шунингдек, уяли алоқа телефонига ва электрон почта орқали талабгорнинг танлов иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабар беради.

Талабгор хабар билан ўз вақтида танишмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.


25. Ушбу Регламентнинг 23-бандида назарда тутилган закалат пули талабгор томонидан операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритилмаганда, талабгорлар танловда иштирок этишига рухсат берилмайди.

Талабгор томонидан савдо платформасига киритилган маълумотлар шу жумладан, танлов таклифларининг ҳаққонийлиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.

Очиқ электрон танловга талабгорлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмагани ёхуд танлов савдоларига оид маълумотлар билан танишиб чиқмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.



5-БОБ. ОЧИҚ ЭЛЕКТРОН ТАНЛОВНИ

ЎТКАЗИШ ВА БАЛЛ БЕРИШ ТАРТИБИ


26. Танлов натижалари бўйича талабгорларнинг рўйхати, танлов таклифлари ва уларга берилган баллар танлов ўтказиладиган кун соат 09:30 да (GMT+5) савдо платформасида автоматик равишда эълон қилинади.

Бунда очиқ электрон танлов дам олиш ва байрам кунларида ўтказилмайди.


27. Очиқ электрон танловда иштирок этаётган талабгорларнинг имкониятлари ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган мезонлар бўйича баҳоланади.

Чорва озуқа экинларини етиштириш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов ўтказилганда талабгор очиқ электрон танловга қўйилган ер майдонига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордаги шартли бош чорва молларига эга бўлиши ҳамда ушбу чорва моллари белгиланган тартибда идентификация қилиниб, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ягона электрон ахборот тизимига киритилган бўлиши талаб этилади ҳамда бу бахолаш даврида асосий кўрсаткич сифатида ҳисобга олинади.


28. Очиқ электрон танлов қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб эътироф этилади:

очиқ электрон танловда ипггирок этиш учун ариза келиб тушмаган бўлса;

очиқ электрон танлов ғолиби томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномасини имзолаш рад этилганда;

очиқ электрон танловда иштирок этиш учун фақат бир нафар иштирокчи ариза топширган бўлса (бундан танловга чиқарилган лот бўйича танлов ўтмаган деб эътироф этилган ва мазкур лот такрорий танловга қўйилганда битта талабгор иштирок этиш ҳоллари мустасно).

29. Тегишли лот бўйича танлов ўтказилмаган деб эътироф этилганда беш кундан сўнг такрорий танлов ўтказилади.

30. Оператор қуйидаги мажбуриятларга эта:

очиқ электрон танловни белгиланган вақтда ташкил этиш;

очиқ электрон танловнинг инсон омили аралашувисиз ўтишини таъминлаш;

дастурий маҳсулотлар, мавжуд техникаларини, сервер курилмалари, коммуникация ускуналари ва танловни ўтказишда фойдаланиладиган барча воситаларнинг техник узилишларсиз ишлашини таъминлашга қаратилган барча зарур чораларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини ташкил этиш;

очиқ электрон танлов қоидалари бузилишининг олдини олиш, бундай ҳолатларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш;

очиқ электрон танловда иштирок этишда барча иштирокчилар учун шарт-шароитларнинг тенглигини таъминлаш;

очиқ электрон танловни ўтказишда ошкоралик ва оммавийлик шартларини таъминлаш;

очиқ электрон танлов иштирокчилари ва барча манфаатдор тарафлар учун танловга оид маълумотларни қулай ва тезкор равишда доимий эълон қилиб бориш.

Оператор зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.



6-БОБ. ОЧИҚ ЭЛЕКТРОН ТАНЛОВ ҒОЛИБИНИ

АНИҚЛАШ ВА ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

БАЁННОМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


31. Талабгорларнинг ҳар бир кўрсаткичига қўйилган баллар ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган мезонларга мувофиқ савдо платформаси орқали автоматик равишда ҳисоблаб чиқарилади.


32. Энг кўп балл тўплаган талабгор очиқ электрон танлов ғолиби деб топилади ва оператор томонидан танлов ўтказилган куннинг ўзида эълон қилинади ҳамда бир вақтнинг ўзида танлов ғолибининг шахсий кабинети, уяли алоқа телефонига ва электрон почта манзилига бу ҳақца хабар юборилади.

Талабгор тўплаган баллар тенг бўлиб қолган тақдирда, календарь тартибида аризани биринчи бўлиб топширган талабгор очиқ электрон танлов ғолиби сифатида эътироф этилади.


33. Танлов объекти бўйича ер участкасини ижарага олиш шартномасини имзолаш учун танлов ғолибига беш иш кунлик муддат берилади.

Ғолиб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган қўшимча тўловни тўлашни ўз зиммасига олганда, ижарага олиш шартномаси қўшимча тўловнинг 5 фоизи операторнинг махсус ҳисобварағига шахсий кабинет орқали тўлангандан сўнг имзоланади.

2023 йил 1 апрелдан бошлаб танловларда қўшимча тўловнинг 5 фоизини тўламаган ва/ёки шартнома имзолашни рад этган (муддатида имзоламаган) танлов ғолиби ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар - савдо қоидасини бузган иштирокчи деб эътироф этилади ва улар ушбу ҳолатни биринчи марта содир этган тақдирда, рад этган санадан бошлаб ўн икки ой муддатга, иккинчи марта такрорлаганда эса муддатсиз даврга танловлардан четлатилади.

Ушбу чекловлар танлов ғолиби ва унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар савдо қоидасини бузган иштирокчи деб эътироф этилгунга қадар уларнинг иштирокида савдолари бошланган ва/ёки якунланган бошқа лотлар бўйича танлов жараёнларига ҳамда уларнинг натижаларига қўлланилмайди.

34. Оператор очиқ электрон танлов якунланган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан QR-кодини (матрик штрихли код) қўллаш орқали танлов натижалари тўғрисидаги махсус рақам қўйилган электрон баённомани расмийлаштиради ва ушбу баённома билан бирга ер участкасини ижарага олиш шартномасини ЭРИ билан ёки платформада яратилган махсус идентификациялаш имкониятидан фойдаланган ҳолда тасдиқлаш учун танлов ғолибининг шахсий кабинетига юборади.

35. Баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

танлов ўтказилган сана;

баённома расмийлаштирилган сана;

танлов ғолиби ҳақида маълумот ҳамда унинг танлов таклифларига берилган баллар;

танлов объекти ҳақида маълумотлар;

буюртмани ва танлов ғолиби ўртасида танлов объекти бўйича ер участкасини ижарага олиш шартномасини тузиш муддати.


36. Агар танлов ғолиби баённома расмийлаштирилгандан сўнг танлов объекти бўйича ер участкасини ижарага олиш шартномасини имзолашдан бош тортса, танловнинг салоҳиятли ғолибига (агар баллар тенг бўлса - аризани олдинроқ берган талабгорга) оператор томонидан беш иш кунлик муддат берилади.

Танловнинг салоҳиятли ғолиби танлов объекти бўйича ер участкасини ижарага олиш шартномасини имзолашга розилик билдирган тақдирда, у танлов ғолиби деб эътироф этилади ва белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилади.

Белгиланган муддатда танлов объекти бўйича "E-IJARA" AT орқали туман (шаҳар) ҳокимлиги билан шартнома имзолашни рад этган танлов ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан киритилган закалат пули қайтарилмайди (талабгор (салоҳиятли ғолиб) бир нечта лот бўйича ғолиб бўлган тақдирда унинг календарь тартибида биринчи лотга топширилган аризаси бўйича закалат пули қайтарилмайди) ҳамда ушбу маблағлар оператор тасарруфида қолади.

37. Очиқ электрон танлов ғолиби жисмоний шахс бўлса, танлов ғолиби шартнома имзолаш учун берилган беш иш куни доирасида ўзининг ягона таъсисчилигида таъсис этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс тўғрисидаги ахборотни шахсий кабинети орқали киритади.

Очиқ электрон танлов натижаларига доир электрон баённомада ғолиб сифатида ушбу жисмоний шахс, ижара шартномасида эса у томонидан таъсис этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс кўрсатилади.

Бунда, танлов ғолиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс мақомига эга бўлгандан кейин ер участкасига бўлган ҳуқуқ ташкил этилган юридик шахс номига давлат рўйхатидан ўтказилади.


38. Танлов ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан танлов объекти бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги билан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолагандан сўнг, оператор махсус депозит ҳисобварағига киритилган закалат пулининг йигирма фоизи миқдорида хизмат ҳақини чегириб қолган ҳолда, қолган 80 фоиз пулни беш иш кунида қуйидаги тартибда тақсимлайди:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖга;

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида - ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тегишли ҳудудий бошқармасининг ҳисобварағига;

10 фоизи (ер участкаси майдони 100 гектар ва ундан кўп бўлганда 15 фоизи) - тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджети даромадига;

қолган маблағлар - ижрочининг ҳисобварағига.

Танлов ғолибидан кейинги энг кўп баллни тўплаган талабгорга (салоҳиятли ғолиб) закалат пули танлов якунланган ёки ўтказилмаган деб эътироф этилган кунда автоматик равишда унинг шахсий ҳисобварағига тўлиқ қайтарилади.

Бошқа талабгорларга операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритилган пул танлов ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолангандан сўнг автоматик равишда шахсий ҳисобварағига тўлиқ қайтарилади.

Ушбу низомнинг 6-бандида кўрсатилган ер участкаси чегараси ўзгарган ҳолларда танлов ғолибидан кадастр паспортини шакллантириш учун ҳам қонунчиликда белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

Ғолиб томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган қўшимча тўловнинг операторнинг махсус ҳисобварағига тўланган ва ижара шартномаси тузилгандан кейин тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб бериладиган қисми ижара шартномасида инобатга олинади.

39. Савдо платформаси орқали очиқ электрон танлов натижаларига доир электрон баённома "E-IJARA" ATга жойлаштирилади.

41. Савдо платформасида танлов ғолиби томонидан бир томонлама имзоланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси бир иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимлигига тасдиқлаш учун "E-IJARA" АТ орқали юборилади.

42. "E-IJARA" АТ орқали юборилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан бир иш куни ичида ЭРИ билан тасдиқланади.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси белгиланган муддат ичида тасдиқланмаган тақдирда ижара шартномаси тасдиқланган ҳисобланади ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

Бунда ижара шартномасига у ўз вақтида тасдиқланмаганлиги тўғрисида операторнинг QR-коди туширилади ва савдо платформасида мазкур тоифадаги шартномалар реестрида акс эттирилади.

Ғолиб томонидан ғолибликка эга бўлиш учун қабул қилинган қўшимча мажбуриятдан дастлабки тўлов сифатида операторнинг махсус ҳисобварағига тўланган ва ижара шартномаси тузилгандан кейин тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб бериладиган маблағлар ижара шартномасида инобатга олинади.

43. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ижрочи томонидан ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномаси "E-IJARA" АТда электрон ахборот алмашинуви орқали бир иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборилади.

44. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тегишли ҳудудий бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси асосида икки иш куни ичида очиқ электрон танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали ижрочига юборади.

Бунда ушбу низомнинг 6-бандида кўрсатилган ер участкаси чегараси ўзгарган ҳолларда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тегишли ҳудудий бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси ва ер тузиш ҳужжатлари асосида беш иш куни ичида кадастр паспортини расмийлаштиради ҳамда очиқ электрон танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали ижрочига юборади.


45. Ижрочи очиқ электрон танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида реестрдан кўчирмани олган куннинг ўзида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ҳамда танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича реестрдан кўчирмани танлов ғолибига "E-IJARA" АТ орқали юборади.

46. Ижрочи уч иш куни ичида очиқ электрон танлов ғолибига ер участкасининг чегарасини жойида кўрсатиб беради ва бу ҳақида тегишли маълумотларни "E-IJARA" АТга жойлаштиради.

47. Танловга қўйилган объект ижрочи томонидан ёки тегишли суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг қарорларига асосан танлов бошлангунга қадар ёки танлов ўтказилмаган деб топилгандан сўнг савдо платформасидан олиниши (буюртмага ўзгартириш киритилиши, бекор қилиниши) мумкин.

Бунда танловга қўйилган ер участкасини савдодан олиш (буюртмага ўзгартириш киритиш, бекор қилиш ва тўхтатиш) бўйича ёзма сўров хати фақат савдо платформаси орқали танлов ўтказиладиган кун соат 09:30 гача (GMT+5) қабул қилинади. Белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган сўров хатига (суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг қарорига) асосан ер участкасининг танловдан олинишига йўл қўйилмайди. Танловни ўтказиш тартиб-таомиллари давом эттирилади.

Талабгорларнинг интеграциялашган ахборот тизимлари орқали олинадиган маълумотлари ўз вақтида келмаслиги (умуман келмаслиги) ёки мавжуд эмаслиги оқибатида юзага келадиган низоларга оператор жавобгар бўлмайди.


7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


48. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


49. Мазкур Регламент талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари

учун ер участкаларини очиқ электрон

танлов орқали ижарага бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



I. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали

фойдаланиш ва ҳудудларни ихтисослаштириш бўйича лойиҳаларни

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиб-таомиллари







1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари


1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланганер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлайди.


2. Тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига киритади.


Ҳар йили 1 ноябргача, заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида









1а-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар


Давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва бўш турган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни очиқ электрон танловга қўйиш бўйича "E-IJARA" АТга таклифлар киритади.


Заруратга кўра








"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Жисмоний ёки юридик шахснинг таклифини ўрганиб чиқади, таклифни қабул қилади ёки рад этади.


5 иш куни ичида














2-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари


Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан киритилган лойиҳаларни кўриб чиқади ва маъқуллайди.


Ҳар йили ноябрь ойида, заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида









II. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини танловга қўйиш тартиб-таомиллари







1-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси


Туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган қишлоқ хўжалиги ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни электрон ахборот алмашинув орқали "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.


Доимий









1а-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар


Бўш турган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни очиқ электрон танловга қўйиш юзасидан "E-IJARA" АТга таклифлар киритади.


Заруратга кўра








"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Жисмоний ёки юридик шахснинг таклифини ўрганиб чиқади, ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади ёкитаклифни рад этади.


5 иш куни ичида








Туман (шаҳар) ҳокимликлари


Таклиф этилган ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларига электрон ахборот алмашинув орқали буюртма беради.


3 иш куни ичида








Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари


Мазкур ер участкасининг кадастр ҳужжатларини туман (шаҳар) ҳокимлиги номига расмийлаштиради, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни ёки рад этиш сабабларини электрон ахборот алмашинуви орқали "E-IJARA" АТга жойлаштиради.


5 иш куни ичида









2-босқич

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ерлари тўғрисидаги маълумотларни "E-IJARA" АТ орқали юклаб олади.


2. Ер участкасини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади.


3. Ҳар бир лойиҳани келишиш учун ваколатли ташкилотларга "E-IJARA" АТ орқали юборади.


4. Ер тузиш лойиҳасини "E-IJARA" АТ орқали тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


4 иш куни ичида









3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари Туман (шаҳар) ҳокимлиги


Ер тузиш лойиҳасини "E-IJARA" АТ орқали келишади ёки келишишни рад этади.


Тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда "E-IJARA" АТ орқали "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.


3 иш куни ичида








"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Ер участкасини очиқ электрон танловга қўйиш тўғрисидаги буюртмани "E-IJARA" АТ орқали "E-AUKSION" электрон савдо платформасига юборади.


1 иш куни ичида









III. Танлов ўтказиш тартиб-таомиллари







1-босқич

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси


Очиқ электрон танлов ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ва лот ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномаси лойиҳасини "E-AUKSION" электрон савдо платформасида эълон қилади.


2 иш куни ичида









2-босқич

Талабгорлар (жисмоний ва юридик шахслар)


Белгиланган закалат маблағларни "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонасининг махсус депозит ҳисобварағига киритади ва ариза юборади.


15 кун ичида









3-босқич

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси


1. Очиқ электрон танлов иштирокчиларига "E-AUKSION" электрон савдо платформасида танловни ташкил этади.


2. Очиқ танлов ғолибини эълон қилади ва бу ҳақда танлов ғолибининг шахсий кабинети, уяли алоқа телефонига ва электрон почта манзилига хабар юборади.


3. Танлов натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради ва қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномаси билан бирга танлов ғолибининг шахсий кабинетига юборади.


Танлов ўтказилган куни соат 09:30 да (GMT+5) Танловдан кейинги кун









4-босқич

Очиқ электрон танлов ғолиби


1. Қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномасини имзолайди.


2. Баённомага қўйилган махсус рақамни киритиш орқали белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади (юридик шахслар бундан мустасно).


5 иш куни ичида



2 иш куни ичида









5-босқич

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Тасдиқланган қарор ва қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномасини тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


1 иш куни ичида








Туман (шаҳар) ҳокимлиги


Қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномасини тасдиқлайди.


1 иш куни ичида








"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Қишлоқ хўжалиги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномасини Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.


1 иш куни ичида









6-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси


1. Танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади.


2. Реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.


2 иш куни ичида









7-босқич

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Танлов ғолибига ер участкасининг чегарасини кўрсатиб беради ва бу ҳақида тегишли маълумотларни "E-IJARA" АТга жойлаштиради.


3 иш куни ичида



         





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини

очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш учун

ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА


20__ йил "___"____________ да ______________ туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича қуйидаги ер участкасини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш учун ушбу буюртмани тақдим этади:


1. Ер участкасининг ўзига хос рақами ________;


2. Ер участкасининг майдони ________га;

3. Ер участкаси жойлашган жой


      

;

4. Белгиланган мақсади


;

5. Ернинг тоифаси


;

5.1. Ер тури


;

6. Танлов ғолибининг мажбуриятлари


      

;

6.1. Ижара муддати


;

6.2. Танлов ғолибига қўйиладиган талаблар:

        

       

       

        

6.3. Ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар

        

       

       

        

7. "Ўздаверлойиҳа" институтининг ҳудудий бўлинмасининг манзили ва боғланиш учун маълумотлар (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар)

          

       

       

        

Буюртма 20___ йил "____"__________ да тақдим этилди.


"Ўздаверлойиҳа" институтининг __________________ ҳудудий бўлинмаси

бошлиғи




(Ф.И.О.)


        





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Очиқ электрон танловда иштирок этиш учун

АРИЗА


          

(жисмоний шахснинг Ф.И.О., яшаш жойи, СТИР рақами, телефон рақами, электрон почта манзили)

Танлов ўтказилиши ҳақидаги хабарнома билан танишдим:

Лойиҳа рақами:

N _________________

Лойиҳа йўналиши, майдони:

Очиқ электрон танлов ўтказиш қоидалари (кейинги ўринларда - Қоидалар) билан танишиб, 20___ йил "___"_____________ куни соат ______ дақиқада ўтказиладиган очиқ электрон танловда иштирок этиш учун ушбу аризани қабул қилишингизни сўрайман.

Очиқ электрон танловда иштирок этиш учун ушбу аризани тақдим этиб, очиқ электрон танловни ўтказиш бўйича қоидаларга ва келтирилган шартларга розилик бераман.

Мен томондан тақдим этилган маълумотлар нотўғри бўлган тақдирда, очиқ электрон танлов натижалари ҳақиқий эмас деб топилиши ҳақида огоҳлантирилдим.

Шунингдек, очиқ электрон танлов ғолиби деб топилган тақдиримда, менга мажбуриятларни бажаришни ўз зиммамга оламан.


Тўлдирилган сана ____________________






Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА


"___"-лот бўйича қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун

ер участкаларини ижарага олиш учун ўтказилган танловда

иштирок этган талабгорларнинг жамғарган балларини жамлаш

ВАРАҚАСИ

Т/р

Балл бериш мезонлари


Амалга ошириш муддати


Рейтинг

баллари


Талабгор

(Ф.И.О)


А-БЛОК. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага

олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловлар

(энг юқори балл - 78, чорвачилик йўналиши учун - 88)

1.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўлов (мазкур сумма танлов ўтказилган санадаги норматив қиймат бўйича ҳисобланади ҳамда ер участкасининг ижара муддатига тенг тақсимланади)*


а) чорвачиликдан бошқа йўналишлар учун:


ер норматив қийматининг 1 баробарига тенг миқдорда


18


ер норматив қийматининг 2 баробарига тенг миқдорда


38


ер норматив қийматининг 3 баробарига тенг миқдорда


58


ер норматив қийматининг 4 баробарига тенг миқдорда


78


б) чорвачилик йўналиши учун:


ер норматив қийматининг 1 баробарига тенг миқдорда


18


ер норматив қийматининг 2 баробарига тенг миқдорда


35


ер норматив қийматининг 3 баробарига тенг миқдорда


70


ер норматив қийматининг 4 баробарига тенг миқдорда


88


Б-БЛОК. Талабгор ҳақида маълумот (автоматик равишда баҳоланади, энг юқори балл - 45)

2.

Талабгорнинг кредит тарихи

аъло кўрсаткич


10


яхши кўрсаткич


6


ўртача кўрсаткич


3


заиф кўрсаткич


2


ёмон кўрсаткич


0


3.

Талабгорнинг мутахассислиги


агроном, фермер хўжалигини бошқариш


5


селекция ва уруғчилик, ўсимликларни ҳимоя қилиш, ер тузиш


4


қишлоқ хўжалигини механизациялаш, агроиқтисодиёт


3


механик, зоотехник, ветеринар


2


бошқа мутахассис


1


мутахассислиги мавжуд бўлмаганда


0


4.

Талабгор (юридик шахс раҳбари)нинг аграр соҳадаги иш стажи (бунда иш стажи бўйича маълумот талабгор томонидан платформада ҳисобланадиган шартли 16 ёш ҳамда талабгорнинг ёши ўртасидаги оралиқ вақт доирасида белгиланади)


15 йил ва ундан юқори


5


10 йилдан 15 йилгача


4


5 йилдан 10 йилгача


3


3 йилдан 5 йилгача


2


1 йилдан 3 йилгача


1


иш стажи бўлмаганда


0


5.

Мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаси (хизмат муддати 15 йилдан кам ва техник соз техникалар ҳисобга олинади, бир нечта турдаги техника мавжуд бўлган тақдирда, энг юқори баллга эга бўлган тоифадаги техника балли ҳисобга олинади)


юқори унумли техника (ҳайдов трактор ёки комбайн ёки ПТМ)


10


универсал чопиқ трактори


8


ишлов бериш трактори


5


комбинациялашган агрегат


4


юк машинаси


2


бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси


1


6.

Мавжуд чорва боши сони (шартли бош)

1 гектар ер учун 5 бош ва ундан кўп


15


1 гектар ер учун 4 бош


10


1 гектар ер учун 3 бош


5


В-БЛОК. Талабгорнинг келгусидаги режалари (энг юқори балл - 33, чорвачилик йўналиши учун - 43)

Яратиладиган иш ўрни

7.

Пахта-ғаллачилик йўналишида

1 йил давомида ҳар 2 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


3


1 йил давомида ҳар 3 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


2


1 йил давомида ҳар 5 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


1


8.

Ғаллачилик (шоличилик) йўналишида

1 йил давомида ҳар 5 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


3


1 йил давомида ҳар 10 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


2


1 йил давомида ҳар 15 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


1


9.

Боғдорчилик-узумчилик йўналишида

1 йил давомида ҳар 1 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


3


1 йил давомида ҳар 2 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


2


1 йил давомида ҳар 3 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


1


10.

Сабзавот-полизчилик, картошкачилик ва бошқа йўналишларда

1 йил давомида ҳар 1 гектар майдон учун 3 та доимий иш ўрни


3


1 йил давомида ҳар 1 гектар майдон учун 2 та доимий иш ўрни


2


1 йил давомида ҳар 1 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни


1


Сув тежовчи технологияларни жорий этиш

11.

Сув тежовчи технологиялар жорий этиш


10 йил давомида 100 фоиз майдонга


20


9 йил давомида 90 фоиз майдонга


18


8 йил давомида 80 фоиз майдонга


16


7 йил давомида 70 фоиз майдонга


14


6 йил давомида 60 фоиз майдонга


12


5 йил давомида 50 фоиз майдонга


10


4 йил давомида 40 фоиз майдонга


8


3 йил давомида 30 фоиз майдонга


6


2 йил давомида 20 фоиз майдонга


4


1 йил давомида 10 фоиз майдонга


2


Механизациялаштириш даражаси

12.

Пахтачилик ва ғаллачилик (камида 30 гектар учун) йўналишида


15 йил давомида камида 1 дона юқори унумли техника (150 от кучидан юқори)


10


10 йил давомида камида 1 дона универсал чопиқ трактори


8


7 йил давомида камида 1 дона ишлов бериш трактори


6


5 йил давомида камида 1 дона комбинациялашган агрегат


4


5 йил давомида камида 1 дона юк машинаси


3


3 йил давомида камида 1 дона бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси


1


13.

Чорвачилик (камида 10 гектар учун) йўналишида

15 йил давомида камида 1 дона юқори унумли техника (ҳайдов трактори ёки комбайн)


10


10 йил давомида камида 1 дона универсал чопиқ трактори


8


7 йил давомида камида 1 дона ишлов бериш трактори


6


5 йил давомида камида 1 дона комбинациялашган агрегат


4


5 йил давомида камида 1 дона юк машинаси


3


3 йил давомида камида 1 дона бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси


1


14.

Сабзавот-полизчилик ва картошкачилик (камида 5 гектар учун) йўналишида

15 йил давомида камида 1 дона ҳайдов трактори


10


10 йил давомида камида 1 дона махсус техникалар


8


7 йил давомида камида 1 дона универсал чопиқ трактори


5


5 йил давомида камида 1 дона комбинациялашган агрегат


4


5 йил давомида камида 1 дона юк машинаси


3


3 йил давомида камида 1 дона бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси


1


15.

Боғдорчилик-узумчилик (камида 5 гектар учун) йўналишида

15 йил давомида камида 1 дона махсус мини трактор


10


10 йил давомида камида 1 дона махсус техника


8


7 йил давомида камида 1 дона комбинациялашган агрегат


6


5 йил давомида камида 1 дона юк машинаси


5


3 йил давомида камида 1 дона бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси


1


Чорвачилик йўналиши учун

16.

Суғориладиган экин ерларида 1 гектар майдон учун чорва мол бош сонини ошириш


5 йил давомида 5 бош ва ундан кўпайтириш


10


3 йил давомида 4 бошга етказиш


5


1 йил давомида 3 бошга етказиш


3


17.

Суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 1 гектар майдон учун чорва мол боши сонини ошириш


5 йил давомида 3 бошга ва ундан кўпайтириш


10


3 йил давомида 2 бошга етказиш


5


1 йил давомида 1 бошга етказиш


3


18.

Яйлов ва пичанзорларда 2 гектар майдон учун чорва мол бош сонини ошириш


5 йил давомида 3 бошга ва ундан кўпайтириш


10


3 йил давомида 2 бошга етказиш


5


1 йил давомида 1 бошга етказиш


3


Г-БЛОК. Умумий балларни оширувчи коэффициентлар

(автоматик равишда баҳоланади)

19.

Ер участкаси жойлашган туман (шаҳар)да яшовчи талабгор


1,3


ЖАМИ




               

Изоҳ. Танловга қўйилаётган ер майдони норматив қийматининг жорий нархи белгиланган тартибда ҳар бир экин тури бўйича ҳисоб-китоб қилинган ҳолда ер тузиш лойиҳаси билан бирга тақдим этилади.

2025 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Нукус, Тахиатош, Тахтакўпир, Хўжайли, Чимбой, Шуманай туманларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ҳамда янги ўзлаштирилган ерларни ижарага беришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги ПҚ-264-сон қарорига асосан А-блокда назарда тутилган тўловнинг энг кўп миқдорини таклиф этган талабгор устуворликка эга бўлиб, қолган мезонлар бўйича балл бериш тартиби қўлланилмайди.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 ноябрь