Давлат солиқ қўмитасининг 24.11.2021 й. 2021-50-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 29.11.2021 й. 3221-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.11.2021 й.
N 3221-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
24.11.2021 й.
N 2021-50
ҚАРОРИ
"Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш
тўғрисида"ги қарорнинг 1-иловасига
ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 24 августдаги ПҚ-5231-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги 2020-03-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорининг (рўйхат рақами 3221, 2020 йил 24 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2020 й., 10/20/3221/0203-сон) 1-иловасидаги Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг матни иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор 2022 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев
ИЛОВА
"
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Сумма |
1 |
2 |
3 |
Солиқ даврида ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) суммаси (3-илованинг 040-сатри-7-илованинг 030-сатри) |
010 |
|
Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси бўйича ҚҚС суммаси (1-илованинг 4-устуни 010-сатри) |
020 |
|
Бюджетга тўланиши (камайтирилиши) лозим бўлган ҚҚС суммаси, жами (020-сатр-010-сатр) |
030* |
*) Агар 030-сатр кўрсаткичи салбий бўлса, солиқ тўловчи мазкур сумманинг ўрнини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 274-моддасида белгиланган тартибда қоплаш ҳуқуқига эга. Шунга мувофиқ:
ҚҚСнинг салбий суммасини*: |
қайтариш талаб |
келгуси тўловлар учун |
||
этилади |
ҳисобга олиш талаб |
|||
этилади |
*) керакли катакка "1" белгиси қўйилади
Қайтариш (қоплаш) талаб этиладиган: солиқ суммаси ___________________ сўм;
солиқ даври 202__ йил _______________ ойи (ойлари).
Қайтариш (қоплаш) тартиби |
умумбелгиланган |
тезлаштирилган |
*) керакли катакка "1" белгиси қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҚҚС салбий суммасини қайтариш (қоплаш) учун илова қилинадиган тегишли ҳужжатлар: |
Файл танлаш |
Раҳбар |
||
(имзо) |
Бош бухгалтер |
||
(имзо) |
". |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 29 ноябрь