Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.2021 й. 747-сон "Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.2021 й.

N 747




ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бозор муносабатларини жорий қилиш, пахта хомашёсини қайта ишлаш ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган тармоқлар интеграциялашувини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорига мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотларини пахта-тўқимачилик кластерларига баҳоланган қийматда 5 йил муддатда бўлиб тўлаш шарти билан сотиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмасининг ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотлари ҳамда улушини баҳоланган қийматда 5 йил муддатга бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан истисно тариқасида тўғридан-тўғри пахта-тўқимачилик кластерларига белгиланган тартибда сотиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


3. Белгилансинки:

пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотлари ишлаб чиқаришни 2 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида модернизация қилиш шарти билан сотилади;

пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотларини сотиш бўйича шартномада назарда тутилган мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмаган тақдирда, томонлар ўртасида тузилган шартнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги "Ўзпахтасаноат" АЖни тугатиш Лойиҳа офиси билан биргаликда икки ой муддатда:

пахта тозалаш корхоналарининг бошқарув органларида 1-иловага мувофиқ сотиладиган пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотларини хатловдан ўтказиш ва белгиланган тартибда баҳолаш ҳамда сотиш ташаббуси билан чиқилишини;

пахта тозалаш корхоналарининг бошқарув органлари қарорларига асосан пахта-тўқимачилик кластерлари билан тегишли шартномалар тузилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 10 декабрдаги

747-сон қарорига

1-ИЛОВА



Пахта-тўқимачилик кластерларига сотиладиган

пахта тозалаш корхоналари, пахта қабул қилиш

масканларининг бино ва иншоотлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Пахта-тўқимачилик

кластерлари


Сотиладиган объект номи


1

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани


"Taqiyatas tex" МЧЖ

"Хўжайли пахта тозалаш" АЖга қарашли "Ҳамза" ва "Найман" пахта қабул қилиш масканлари


2

Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани


"Shomanay agro klaster" МЧЖ


"Хўжайли пахта тозалаш" АЖга қарашли "Шуманай", "Карабайли", ва "Дўстлик байроғи" пахта қабул қилиш масканлари


3

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани


"Agro To`rtko`l tekstil cluster" МЧЖ


"Хўжайли пахта тозалаш" АЖга қарашли "Қонликўл", "Янги турмуш", ва "Қўнғирот" пахта қабул қилиш масканлари


4

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани


"Midasiatex cluster" МЧЖ


"Хўжайли пахта тозалаш" АЖ ва "Хатеп" пахта қабул қилиш маскани


5

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани


"Kegeyli Chimboy agroklasteri" МЧЖ


"Халқабод пахта тозалаш" АЖ ҳамда "Кегейли", "Б.Каримбердиев", "Чимбой" ва "Кенес" пахта қабул қилиш масканлари


6

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир, Қораўзак ва Нукус туманлари


"Qoraqalpogiston agrocluster" МЧЖ


"Халқабод пахта тозалаш" АЖга қарашли "Тахтакўпир", "Қуралпа", "Қоракўл" ва "Шортанбай" пахта қабул қилиш масканлари


7

Жиззах вилояти Арнасой тумани


"Agro Elegant klaster" МЧЖ


"Учтепа пахта тозалаш" АЖ ва "Фарғона" пахта қабул қилиш маскани


8

Қашқадарё вилояти Қарши тумани


"Cluster Khilal" МЧЖ


"Бешкент пахта тозалаш" АЖга қарашли "А.Икромов" пахта қабул қилиш маскани


9

Қашқадарё вилояти Қарши тумани


"Qarshi agroklaster" МЧЖ


"Бешкент пахта тозалаш" АЖ маъмурий биноси ва унга қарашли "Чўлибўстон" ва "Дўстлик" пахта қабул қилиш масканлари


10

Наманган вилояти Наманган шаҳри


"Наманган пахта текс" МЧЖ


"Наманган минтақавий пахта терминали" МЧЖ*


11

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани


"Amina gold invest" МЧЖ


"Каттақўрғон пахта тозалаш" АЖга қарашли "Каттаминг", "Ўзбекистон" ва "Ёдгорхўжа" пахта кабул қилиш масканлари


12

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани


"Paxtachi klaster" МЧЖ


"Зиёвуддин пахта тозалаш" АЖ ҳамда "Хумор" ва "Султонобод" пахта қабул қилиш масканлари


13

Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани


"Shorchi indenim klaster" МЧЖ


"Шўрчи пахта тозалаш" АЖ ва "Далварзин" пахта қабул қилиш маскани


14

Сурхондарё вилояти Бандихон тумани


"Bandixon textile cluster" МЧЖ


"Қизириқ пахта тозалаш" АЖга қарашли "Пахтакор" пахта қабул қилиш маскани


15

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани


"White gold klaster" МЧЖ


"Вахт пахта тозалаш" АЖ ҳамда "Малек" ва "Наврўз" пахта қабул қилиш масканлари


16

Сирдарё вилояти Сардоба тумани


"Sardoba universal cluster" МЧЖ


"Пахтаобод пахта тозалаш" АЖ ва корхона қошидаги пахта қабул қилиш маскани


17

Сирдарё вилояти Ховос тумани


"Zamon tex" МЧЖ


"Пахтаобод пахта тозалаш" АЖга қарашли "М.Улуғбек" пахта қабул қилиш маскани


18

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани


"Textile technologies group" (TTG) XK МЧЖ ("APK Oqoltin" UK)


"Сардоба пахта тозалаш" АЖ ҳамда "Андижон", "Фарғона" ва "У.Носир" пахта қабул қилиш масканлари


19

Тошкент вилояти Бўка тумани


"Textile technologies group" (TTG) XK МЧЖ ("APK Bo`ka" UK)


"Бўка пахта тозалаш" АЖ ҳамда "Шалабаев", "Ровот", "Кўк- Орол" ва "Хўжақўрғон" пахта қабул қилиш масканлари


20

Тошкент вилояти Пискент тумани


"Real agro cotton" МЧЖ ("Ko`kcha textile" МЧЖ)


"Пискент пахта тозалаш" АЖга қарашли "Керовчи" ва "Муротали" пахта қабул қилиш масканлари


21

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани


"Real agro cotton" МЧЖ ("Ko`kcha textile" МЧЖ)


"Ўзбекистон пахта тозалаш" АЖ ҳамда "Жумабозор" ва "Ўртасарой" пахта қабул қилиш масканлари


22

Фарғона вилояти Бувайда тумани


"Prof tekst plyus" МЧЖ


"Қўқон-2 пахта тозалаш" АЖ ҳамда "Янгиқўрғон", "Янги ҳаёт", "Бачкир" ва "Бувайда" пахта қабул қилиш масканлари


23

Фарғона вилояти Бешариқ тумани


"Lux yan tex" МЧЖ


"Бешариқ пахта тозалаш" АЖ ҳамда "Яккатут" ва "Рапқон" пахта қабул қилиш масканлари


24

Фарғона вилояти Дангара тумани


"Musavartex" МЧЖ ҚК


"Бешариқ пахта тозалаш" АЖга қарашли "Найманча", "Оқжар", "Мулкобод" ва "Пахтакор" пахта қабул қилиш масканлари


25

Фарғона вилояти Бағдод тумани

"Ferghana spinning" МЧЖ ҚК


"Бағдод пахта тозалаш" АЖ ва корхона қошидаги пахта қабул қилиш маскани


26

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани


"Hamza expo art Textile" XK


"Бағдод пахта тозалаш" АЖга қарашли "Олтиариқ", "Қизилтепа" ва "Эскиараб" пахта қабул қилиш масканлари


27

Фарғона вилояти Қува тумани


"Bahodir logon textile" МЧЖ ҚК


"Қува пахта тозалаш" АЖга карашли "Бўстон" пахта қабул қилиш маскани


28

Хоразм вилояти Гурлан тумани


"Gurlan global teks" МЧЖ


"Гурлан пахта тозалаш" АЖ ва корхона қошидаги пахта қабул қилиш маскани


28-1

Хоразм вилояти Гурлан тумани


"Gurlan global teks" МЧЖ


"Gurlan baraka teks" МЧЖнинг устав капиталидаги 100 фоиз улуши**


29

Хоразм вилояти Янгибозор тумани


"Yangi bozor textile agro cluster" МЧЖ


"Янгибозор пахта тозалаш" АЖ ва "Боғолон" пахта қабул қилиш маскани


30

Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани


"Tuproqqal`a textil" МЧЖ

"Хазорасп пахта тозалаш" АЖга қарашли "Питнак" ва "Тупроққалъа" пахта қабул қилиш масканлари


       

*) "Наманган минтақавий пахта терминали" МЧЖнинг устав капиталидаги улуши 10,0 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 800 та иш ўринларини яратиш ҳамда пахта толасини қайта ишлаш ва кейинчалик ундан юқори сифатли матолар ишлаб чиқаришни ташкил этиш шарти билан сотилади.

**) "Gurlan baraka teks" МЧЖнинг устав капиталидаги 100 фоиз улуши "Gurlan global teks" МЧЖга ўн йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан баҳолаш қийматида сотилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 10 декабрдаги

747-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 38-сон, 768-модда) 2-илованинг рус тили матнида:


а) 22-позициянинг "Хлопкозаводы и заготовительные пункты" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"АО "Бешкент пахта тозалаш" с заготпунктами "Кавчун", "Талликурган" и "Карши";


б) 32-позиция ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 34-позициянинг "Хлопкозаводы и заготовительные пункты" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"АО "Каттакурган пахта тозалаш" и заготпункт "Кадан";


г) 36, 43, 53, 55 ва 57-позициялар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари ва уларга сотиладиган пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктлари бино ва иншоотлари рўйхатининг 1, 15, 16, 18 ва 20-позициялари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 декабрь